Bolalar adabiyoti fanidan savollar Adabiyot (bolalar adabiyoti) fanining maqsad va vazifalari


G’ofur G’ulomning bolalarga atalgan asarlarida ilgari surilgan g’oyalar


Download 197.01 Kb.
bet19/66
Sana09.06.2023
Hajmi197.01 Kb.
#1475929
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   66
Bog'liq
Bolalar adabiyoti fanidan savollar

G’ofur G’ulomning bolalarga atalgan asarlarida ilgari surilgan g’oyalar

Ўзбек адабиётида таржима билан шуғулланмаган ижодкорнинг ўзи йўқ бўлса керак. Биргина фарқи, айрим қаламкашлар фақат таржима орқали танилган бўлса (Қодир Мирмуҳамедов, Низом Комилов), яна бир тоифа ижодкорлар адабий меросининг ярмини таржима ташкил этади (Чўлпон, Мирзакалон Исмоилий, Миртемир). Ва ниҳоят, яна бир тоифа адиблар борки, уларнинг қаламига мансуб асарлар орасида таржималар кўп бўлгани билан, афкор омма уларни мутаржим деб эмас, “соф миллий ижодкор” сифатида танийди (Ҳабибий, Саид Аҳмад).Ғафур Ғуломни учинчи тоифага мансуб ижодкорлардан деса бўлади. Гарчи таржималари ҳам анчагина бўлса-да, улар ўтнафас шоир Ғафур Ғуломнинг шеър ва поэмалари, машҳур қисса ва ҳикоялари, оташин публицистикаси соясида қолиб кетгани чин.Ғафур Ғулом таржима соҳасига ўтган асрнинг йигирманчи йиллари иккинчи ярмидан кириб келди. Байроқдор шоир Владимир Маяковскийнинг “Во весь голос” поэмасини “Ҳайқириқ” номи билан 1930 йилда ўзбек тилига ўгириб чоп эттирди. Ҳоди Тоқтошнинг бевақт вафоти муносабатидан дилгирлик шоирни 1932 йилда унинг шеърлар китобини таржима қилиб элга етказишга даъват этди. Ўша йили атоқли венгер шоири Антал Гидашнинг “Қичқирингиз” шеърлар тўпламининг ўзбекча таржимаси ҳам Ғафур Ғулом қаламига мансуб.Ғафур Ғуломнинг кўпгина қаҳрамонлари билан ғарб адиблари яратган қаҳрамонлар ўртасида ажиб бир уйғунлик бор. Чунончи, “Шум бола”да Марк Твеннинг “Том Сойернинг саргузаштлари” асаридаги лавҳаларни эслатадиган манзаралар тасвирини кузатиш мумкин. Бироқ бу лавҳалар мутлақо ўзбекча қиёфа, ўзбекча руҳ билан намоён бўлганки, киши хаёлини беихтиёр, жаҳон адабиётининг худди шу тарзда: бири-биридан ўрганиб, бири-биридан ибрат олиб тараққий этгани ҳақидаги мулоҳазалар эгаллаб олади.Ғафур Ғулом ўзбек тилининг имкониятларига чексиз ишонган, бу тилда ифодалаб бўлмайдиган фикр ва туйғу йўқ, деб ҳисоблаган. Атоқли шарқшунос олим, улкан мутаржим Шоислом Шомуҳамедовнинг хотирлашича, у киши Саъдийнинг “Гулистон” асарини ўгираётганида ҳар бир нақл охирида келган, Саъдийга хос қуйма мисралар, афоризмларни таржима қилишда қийналган ва “мана буни таржимада бериб бўлмаса керак”, дея Ғафур Ғуломга маслаҳат солганида, устоз адиб Шоислом акага қараб, “Ўзбекмисан?” деб сўрар экан. “Ҳа…”, дер экан Ш. Шомуҳамедов ажабланиб. “Ўзбек бўлсанг, топасан. Топ!” деркан қатъий қилиб Ғафур Ғулом.Аммо шундай асарлар ҳам бўладики, бошқа тилга таржима қилинганида унинг фақат дастлабки, юзада кўриниб турган маъносигина акс этади. Чунки тиллараро мувофиқликларга қараганда номувофиқликлар муқаррар суратда кўп бўлади, сўзнинг образга айланиши эса ҳар бир тилда айрича, фақат ўзига хос тарзда кечади. Асарга жило бериб турган сўз ўйинлари таржима асарларда аксар ҳолларда тушиб қолади.




  1. Download 197.01 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   66




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling