Болалар жарроҳлигининг ривожланиш тарихи. Замонавий текшириш усуллари. Болалар жарроҳлигида деантология. Қорин бўшлиғида ўткир жараёнлар (аппендицит, перитонит, орттирилган ичак тутилишлари). Болаларда диафрагмал чурралар


Download 1.23 Mb.
bet105/139
Sana20.12.2022
Hajmi1.23 Mb.
#1036611
1   ...   101   102   103   104   105   106   107   108   ...   139
Bog'liq
Болалар жарро лигининг ривожланиш тарихи. Замонавий текшириш усу

Даволаш. Портал гипертензияни даволашда консерватив ва жаррохлик усуллари кулланилади. Касаллик белгилари яккол намоён булган холларда тушак тартиби, механик ва химик жихатдан осон парчаланадиган озик, моддалари (овкат кайнатилган ва бугда пиширилган булиши керак), таркибида куп микдорда калий тузлари булган мевалар берилиши (жигар касалликларида калий етишмовчилиги булади) тавсия килинади. Беморларга уткир ва таъсирловчи озик моддаларини истеъмол килиш таъкикланади. Шунингдек, касалликнинг кандай боскичда булиши дан катъий назар, касалларга ут хайдовчи (маккажухори попуги, холосос), спазмолитиклар (нош-па, платифиллин) ва В гурухдаги витаминлар берилиши керак. Иммунодепрессив даво максадида жараённи фаоллиги ва жигар етишмовчилигини хисобга олган холда гормонлар (преднизолон, триамцинолон) бола ёшига мос микдорда берилиши хам тавсия килинади. Сурункали фаол гепатит ва жигар циррозида инфузион даво максадида вена ичига глюкоза-тузли эритмалар ва оксил моддалари (альбумин) томчилаб юборилади. Гемотрансфузиялар эса курсатмалар буйича амалга оширилади. Шиш-асцитик синдроми булганда суюкликлар кабул килиниши чекланган холда, диуретиклар хам берилади.
Портал гипертензияни жаррохлик усуллари билан даволаш кенг микёсли булиб, уларни М.Д.Пациора (1974) максадлари буйича 5 гурухга булади:
1. Корин бушлигидаги асцитик суюкликни йукотиш ёки камайтиришга каратилган тадбирлар. Буларга корин бушлигини пункцияси, уни дренажлаш, корин бушлиги билан сон веналари ёки сийдик пуфаги орасида анастомозлар куйиш киради.
2. Портал тизимдан кон окиб кетувчи янги йуллар хосил килиш. Буларга оментопексия органопексия ва портокавал анастомозлар киради.
3. Портал тизимга кон келишини камайтиришга каратилган усуллар. Буларга спленэктомия, артерияларни боглаш ва бошкалар киради.
4. Ошкозон ва кизилунгач веналари билан дарвоза венаси тизимига кирувчи бошка веналар орасидаги алокаларни узишга каратилган усуллар. Буларга ошкозон ва кизилунгач веналарини боглаш, Таннер операцияси, ошкозон проксимал кисми ва кизилунгачни дистал кисмларини резекция килиш каби операциялар киради.
5. Жигарни тикланиши ва жигар ичи артериал кон айланишини кучайтиришга каратилган усуллар. Буларга жигар резекцияси, умумий жигар артериясини периартериал неврэктомияси, артериопортал анастомозлар киради.
Ушбу операциялар техник жихатдан анча мураккаб булиб, улар махсус адабиётларда тулалигича ёритилган.
Портал гипертеизияда кизилунгачнинг варикоз кенгайган веналаридан кон кетиш ва унда шошилинч ёрдам курсатиш. Портал гипертензияда кузатиладиган энг огир ва куп учрайдиган асоратлардан бири бу кизилунгачнинг варикоз кенгайган веналаридан кон кетишидир. Ушбу касалликда кизилунгач веналаридан кон кетишининг асосий сабаблари куйидагилардан иборат:
1. портал тизимга кирувчи веналарда кон босимини кескин ошиб кетиши ва натижада томирлар деворини ингичкалашиши.
2. ошкозон ва кизилунгач шиллик каватида кон айланишини бузилиш натижасида эрозия ва яра куринишидаги узгаришларни булиши.
3. Кон айланишини бузилиши натижасида узгарган шиллик кават ва унинг томирларига кислота-пептик омилни таъсири.
4. жигар хасталиги окибатида кон ивиш фаолиятини ёмонлашиши. Купчилик холларда бу омилларни биргаликда таъсири натижасида огир кон кетишлар кузатилади.
Педиатрия амалиётида асосан портал гипертензиянинг жигардан ташкари шакли купрок кизилунгач веналаридан кон кетишига сабабчи булади. Шуниси кизикарлики, жигардан ташкари шаклида кизилунгач веналаридан кон кетиш амалий жихатдан касалликнинг энг дастлабки белгиси хам булади.

Download 1.23 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   101   102   103   104   105   106   107   108   ...   139




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling