Болалар жарроҳлигининг ривожланиш тарихи. Замонавий текшириш усуллари. Болалар жарроҳлигида деантология. Қорин бўшлиғида ўткир жараёнлар (аппендицит, перитонит, орттирилган ичак тутилишлари). Болаларда диафрагмал чурралар
Download 1.23 Mb.
|
Болалар жарро лигининг ривожланиш тарихи. Замонавий текшириш усу
Бошка касалликлар билан киёслаш. Кусиш билан кечадиган ошкозон ва 12 бармокли ичак яраси касаллиги портал гипертензиядан фарк килиб, узига хос "ярали" анамнезга эга булади, шунингдек яра касаллигида эпигастрал сохада огрик булади, портал гипертензия учун эса огриклар характерли эмас.Умуман айтганда болаларда ошкозон ва 12 бармокли ичак яра касаллигида профуз кон кетиш жуда кам учрайди. Баъзи холларда узок, вакт гормонлар олган болалар ошкозонда пайдо булган уткир яралардан кон кетишини кузатиш мумкин. Лекин, гормонал яралар булганда унинг перфорация асорати купрок. учрайди, агарда кон кетиш кузатилса хам узига хос "гормонал" анамнезни булиши диагнозни аник куйишга ёрдам беради. Диафрагманинг кизилунгач тешиги чурраларида хам кон билан кусиш кузатилсада, ушбу асаллик белгилари анча барвактрок намоён булади. Ундан ташкари диафрагма кизилунгач тешиги чурраларида боланинг ахволини кескин ёмонлашиши кузатилмайди. Юкорида курсатиб утилган касалликларни бир-биридан фарклашда асосий маълумотларни эндоскопик ,рентгенологик текширишлар беради, чунки хар бир касалликнинг узига хос эндоскопик ва рентгенологик белгилари бор. Булардан ташкари бир катор кон касалликларида (гипопластик анемия, Верльгоф касаллиги ва бошкалар) бурундан кон кетиш кузатилади. Бу конни ошкозонга тушиши ва кон аралаш кусиш булган холларда анамнез ва клиник текширишлар, шунингдек, лабораторик тахлиллар натижалари кон кетишнинг асосий сабабини аниклаб беради.
Даволаш. Портал гипертензияда кизилунгачнинг варикоз кенгайиши веналаридан кон кетганда самарали ёрдам курсатишни ташкил этиш хозирги замон болалар жаррохлиги олдида турган энг долзарб муаммолардан биридир, чунки кон кетувчи аъзога ёки томирга бевосита жаррохлик усули Билан таъсир этишнинг имкониятлари анча чеклангандир.Кизилунгачнинг варикоз кенгайган веналаридан кон кетганда даво усулини танлаш куп жихатдан кон кетишни канча давом этаётганлиги, йукотилган конни микдори, аввалги кон кетишлар ва уларда курсатилган ёрдам хажми, беморнинг умумий ахволи, асосий ва йулдош касалликларнинг характерига боглик булади. Хар кандай холатда хам даволаш фаол консерватив усуллардан бошланади. Кон кетиш бошланган булса бундай беморларга катъий тушак режими буюрилади.Хар кандай шароитда хам бемор болалар болалар жаррохлиги ёки болалар реанимацияси булимларига ёткизилиши шарт. Ошкозон перистальтикаси ва секрет ишлаб чикарилишини камайтириш максадида огиз оркали овкат бериш таъкикланади. Даволаш муолажалари орасида асосий уринни инфузион даво эгаллайди. Инфузион даво самарали булиши учун Сельдингер буйича умров ости венасига катетер куйилади ёки венесекция килинади. Имкони борича тезда кон гурухи аникланиб, томир ичига илик кон ёки кон зардоби куйилиши керак. Кон ва кон зардоби куйиш ораликларида глюкоза-тузли эритмалар, оксил моддалари куйилади. Инфузион даво самарадорлиги кон босими, марказий вена босими, пульс, гемоглобин, гемотокрит ва диурез курсаткичларга караб бахоланади.Кон тухтатиш максадида викасол, кальций хлор, питуитрин, эпсилон-аминокапрон кислотаси, дицинон, адроксан киритилади ва ошкозонга зонд оркали адреналин ва эпсилон-аминокапрон кислотаси юборилиб турилади.Кизилунгачнинг кенгайган веналаридан кон кетиш кузатилган хар кандай холда беморга кенг таъсир доирасига эга антибиотиклар берилиши шарт. Бурун-халкум ва нафас йулларини даврий равишда кон ва кон лахталаридан тозалаб туриш аспирацион зотилжамни олдини олишда мухим тадбирдир. Ичакларда йигилган кон парчаланиши натижасида эндоген захарланиш булмаслиги учун хар 4 соатда 1%ли ош тузи эритмаси билан тозаловчи хукна килиниб турилиши керак. Куп кон йукотилиши окибатида юзага келган гипоксия бурун оркали киритилган катетердан тоза кислород бериш билан бартараф килинади. Огир холларда суткасига 1 кг огирлигига 1-5 мг преднизолон буюрилади, жигар етишмовчилигини олдини олиш максадида 1%ли глутамин кислотаси берилиши керак.Кон кетишини механик усул билан тухтатиш максадида Блекмор зонди кулланилади. Баъзи холларда Блекмор зонди ёрдамида кон окишини тухтатишга эришилади, лекин купчилик муаллифларни ёзишича, болалар амалиётида Блекмор зондини куллаш етарли Самара бермайди,яъни узил-кесил кон тухтатишга эришилмайди (Пугачёв А. Г. 1971, Исаков Ю.Ф. ва бошкалар, 1988), чунки болаларда портал гипертензияда кон асосан ошкозоннинг кардиал кисмидаги варикоз кенгайган веналардан кетади. Блекмор зондини хакикатдан хам кон кетувчи сохани босиб туришига эришиш учун уни доимо ташкари томонга тортиб туриш керак. Бу эса огир ахволда ётган беморларда кусине рефлексни кучайтиради ва болани безовталигини оширади. Агарда консерватив муолажалар ёрдамида кон кетишини тухтатишга эришилса, 24-36 соатдан (Баиров Г.А.) 48-72 соатгача (Исаков Ю.Ф.) вакт утгач, секинлик билан беморларни овкатлантиришга киришилади. Дастлаб суткатик, мевалар шарбати, 5% ли манний буткаси ва хом тухумберилади, бу озик-овкатлар, албатта, совутилган холда берилиши керак,Кон кетиш такрорланмаса, 3-4 кундан бошлаб сутли овкатлар берилла бошланади. Бу орада хафтасига 2-3 марта кон куйиш, витаминларни килишни давом эттириш керак. Купчилик муаллифларни таъкидлашларича, агар консерватив муолажалар уз вактида бошланиб,тугри олиб борилса, 66,6 % беморларда кон кетишини узил-кесил тухтатишга эришилади (Пугачёв А.Г. ва бошкалар 1979). Утказилган фаол консерватив даво муолажаларига карамасдан кон кетиш давом этса, бу холда 6-8 соатдан кейин оператив даволаш масаласи куйилади. Агар кон кетишлар такрорланиб турса, бундай вазиятларда 2 суткагача консерватив муолажалар фаол равишда давом эттирилади, шунда хам кон кетишлар давом этса оператив даволашга утилади. Операция умумий эндотрахеал огриксизлантириш остида килинади,корин бушлиги очилиб ва гастротомия килиниб, кон кетувчи томирлар богланади ва тикилади. Шунингдек, кизилунгачнинг абдоминал кисми ва ошкозоннинг кардиал кисмидаги хамма куриниб турган кенгайган веналар хам богланади. Баъзи холларда кон кетишини тухтатиш имкони булмаганда ошкозон тож венаси ва чап ошкозон артерияси хам богланади. Шунингдек, гиперспленизмнинг огир куринишларида кон кетиш тухтатилгач, спленэктомия хам килинади. Download 1.23 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling