Болалар жарроҳлигининг ривожланиш тарихи. Замонавий текшириш усуллари. Болалар жарроҳлигида деантология. Қорин бўшлиғида ўткир жараёнлар (аппендицит, перитонит, орттирилган ичак тутилишлари). Болаларда диафрагмал чурралар


Download 1.23 Mb.
bet136/139
Sana20.12.2022
Hajmi1.23 Mb.
#1036611
1   ...   131   132   133   134   135   136   137   138   139
Bog'liq
Болалар жарро лигининг ривожланиш тарихи. Замонавий текшириш усу

Инфравезикал обструкция - сийдик оқимига тўсиқ бўлиб кечадиган бир неча касалликларни (уретра стенози, клапани, дивертикули, уруғ думборчасини гипертрофияси, қовуқ бўйинчасининг склерози) ўз ичига қамраб олган умумий тушунчадир.
Бу касалликлар бир хил симптомлар билан намоён бўлиб, юқори сийдик йўлларини кенгайишини чақиради. Инфравезикал обструкция асоратлари: қовуқ атонияси, сохта дивертикуллари, ҚСН рефлюкслари, икки томонлама уретерогидронефроз, сурункали буйрак етишмовчилиги.
Инфравезикал обструкцияни клиник кўриниши сийишнинг бузилиши (дизурия), иккиламчи пиелонефрит ва сурункали буйрак етишмовчилиги белгилари билан намоён бўлади. Касаллик бошланишида болада сийишда қийналиш кузатилади, булар кучаниш, сийиш вақтини узайиши, сийдик босим остида ингичка бўлиб чиқиши, кейинчалик, детрузорлар фаолияти бузилиши (аста-секин қовуқ атонияси авж олади) натижасида сийдик оқими (струя), сусаяди, узилиб-узилиб туради, қовуқда қолдиқ сийдик пайдо бўлади, баъзи ҳолларда энурез ҳам қўшилади.
Қовуқ атонияси яққол юзага келган ҳолларда парадоксал ишурия (тўла қовуқда сийдикни томчилаб чиқиши) кузатилади. Инфравезикал обструкция фонидаги иккиламчи пиелонефрит жуда оғир кечади. Иккала буйракларни зарарланиши натижасида сурункали буйрак етишмовчилиги ривожланади.
Диагноз клиник манзараси ва қўшимча текширишлар: эхография, цистография ёрдамида қўйилади. Ультратовуш текшириш натижасида жом сийдик найлари ва қовуқ кенгайганлигини кўриш мумкин. Цистограммаларда қовуқ деформацияси ва катталашганлиги, сохта дивертикуллар, қовуқ буйинчасини торайиши (бўйинча склерозида) ва орқа уретрани кенгайганлиги (клапанда, стриктурада ва ҳ.к) кўринади. Кўпинча икки томонлама қовуқ-сийдик найи рефлюкси аниқланади.
Даволаш жаррохлик усуллари билан ўтказилади: қовуқ бўйинчасининг склерозида ёки торайишида - бўйинчани ичкаридан кесиш (внутренняя сфинктеротомия) ёки бу бўйинчасини У-симон пластикаси қилинади. Уретра клапанларида - резектоскоп ёрдамида ёки оралиқ орқали бориб клапан кесиб олиб ташланди уруғ думбоқчасини (семенной бугарок) гипертрофиясида -думбокчани эндоуретрал электро - коагуляцияси ёки унинг юзасида бир неча бўйлама кесмалар қилиш операцияси қўлланилади. Уретра торайишларида (стриктура), агар у дистал қисмида бўлса миатотомия, агар торайиши юқорида бўлса Хольцов операцияси бажарилади. Сийдик чиқариш канали дивертикулида дивертикул эктомия операцияси қилинади. Уретранинг ўтувчанлиги тиклангандан сўнг, кейинчалик қовуқ- сийдик найи рефлюкси бор беморларда антирефлюкс операцияси ўтказилади.

Download 1.23 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   131   132   133   134   135   136   137   138   139




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling