Болалар жарроҳлигининг ривожланиш тарихи. Замонавий текшириш усуллари. Болалар жарроҳлигида деантология. Қорин бўшлиғида ўткир жараёнлар (аппендицит, перитонит, орттирилган ичак тутилишлари). Болаларда диафрагмал чурралар


Download 1.23 Mb.
bet134/139
Sana20.12.2022
Hajmi1.23 Mb.
#1036611
1   ...   131   132   133   134   135   136   137   138   139
Bog'liq
Болалар жарро лигининг ривожланиш тарихи. Замонавий текшириш усу

Мегауретер-сийдик найининг туғма касаллиги бўлиб, унинг узунлиги ва кенглигини катталашиши билан намоён бўлади. Туғма обструкция натижасида дастлаб сийдик найининг чаноқ қисми кенгаяди ва узаяди, сўнгра, аста-секин кенгаш бутун найга тарқалади, ҳамда гидронефроз билан асоратланди, яъни уретерогидронефроз ривожланади.
Мегауретернинг сабаблари ҳозиргача тўлиқ ўрганилган эмас. Муаллифларнинг фикрича бу дардни механик обструкция (стеноз,клапан), сийдик найининг интрамурал қисмини иннервациясини бузилиши, рефлюкслар, нейромушак дисплазиялар чиқариши мумкин.
Мегауретернинг асосий клиник манзараси иккиламчи пиелонефрит белгилари билан намоён бўлади. Касаллик икки томонлама бўлса сурункали буйрак етишмовчилиги симптомлари авж ола боради.
Диагноз эхография, экскретор урография, ретроград уретеропиелография ва цистография ёрдамида қўйилади. Урограммаларда кенгайган узайган сийдик найи, ҳамда буйракнинг жом ва косачаларини кенгайиб кетганлиги кўринади. Цистограммаларда актив ва пассив рефлюкслар аниқланади.
Мегауретер асосан жарроҳлик усули билан даволанади. Агар обструктив мегауретер бўлса уретероцистонеоанастамоз қилинади. Сийдик найи кескин атоник ҳолларда бу операция найни узунлиги ва кенглиги бўйича тўғриланиб, Политано-Ледбеттар усулда антирефлюксли ҳимоя билан бажарилади.
Қовуқ-сийдик найи рефлюкси (ҚСНР) деб сийдикни қовуқдан уретерга қайтиб ташланишга айтилади. ҚСНР 1 ёшгача бўлган беморларда айниқса кўп учрайди. Бу дарднинг сабаблари туғма (сийдик найи устьясининг очилиб қолиши (зияние), латерал эктопияси, уретернинг интрамурал қисмининг қисқа бўлиши, инфравезикал обструкциялар, нейроген қовуқ ва ҳ.к.) ва орттирилган (сийдик йўллари инфекцияси, шикастлар) бўлиши мумкин.
Кўпинча беморларни қайталанувчан сийдик йўли инфекцияси муносабати билан текширганда ҚСНР тасодифан топилади.
Чақалоқларда ва кўкрак ёшидаги болаларда ҚСНР бўлганда пиелонефрит ўткир кечади, тана ҳарорати кескин кутарилади, иштаха йўқолади, ошқозон ичак фаолияти бузилади, менингизм белгилари пайдо бўлади.
Каттароқ-ёшдаги болалар эса бел ва қорин соҳасидаги оғриқни сияётганда ёки сийиб бўлгандан кейин ҳис қилишади. Баъзи беморлар қисқа вақт ичида 2-3 марта сийишади. ҚСНР бўлган беморларда сурункали интоксикация белгилари бўлади, жисмоний ривожланишда тенгдошлардан орқада қолишади. Сийдик таҳлилларида пиурия кузатилади.
Шундай қилиб, ҚСНР клиник манзараси буйраклар фаолиятини қай даражада бузулганлигига ва пиелонефрит активлигига боғлиқ.
ҚСНР диагнози асосан эхография, экскретор урография, оддий (10б-расм) ва микцион (31-расм) цистография ёрдамида қўйилади.
Урограммаларда қуйидаги белгиларга қараб (сийдик найининг пастки қисмини кенгайиши, илон изи бўлиб узайиши, жом ва косачалар деформацияси) ҚСНР борлигига шубҳа қилиш мумкин. Цистограммаларда ҚСНР аниқ кўринади. Оддий цистограммадаги рефлюкс - пассив, микцион цистографиядаги рефлюкс - актив рефлюкс дейилади. Г. Влаткович (1976 ) Рефлюксларни тўрт даражасини фарқлайди:
1 -даражали ҚСНР - сийдик найни дистал қисмига ташланади;
2-даражалида - рефлюкс жомгача бўлиб, сийдик найлари кенгаймаган;
З-даражалида - рефлюкс жомгача бўлиб, най кенгайган;
4-даражалида - сийдик найи, жом ва косачалар кескин кенгайган, буйрак паренхемасининг бурушишини бошланиши.
ҚСНР даволаш: 1-2-даражали рефлюкслар - консерватив (циститни даволаш, прозерин билан ионофарез, қовуқ ва сийдик найини электростимуляциялаш, В гуруҳ витаминлар билан электрофарез), бу ёрдам бермаса, ҳамда 3-4-даражали рефлюкслар оператив усулда ўтказилади. Операцияни қовуқ бўшлиғини очмасдан (Грегуар усулда) ёки очиб (Политано-Лидбеттер ёки Коэн усулларида) бажариш мумкин. Бу оператив усуллар сийдик найининг интрамурал қисмини узайтиришга қаратилган.

Download 1.23 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   131   132   133   134   135   136   137   138   139




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling