Болалар жарроҳлигининг ривожланиш тарихи. Замонавий текшириш усуллари. Болалар жарроҳлигида деантология. Қорин бўшлиғида ўткир жараёнлар (аппендицит, перитонит, орттирилган ичак тутилишлари). Болаларда диафрагмал чурралар


Download 1.23 Mb.
bet53/139
Sana20.12.2022
Hajmi1.23 Mb.
#1036611
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   139
Bog'liq
Болалар жарро лигининг ривожланиш тарихи. Замонавий текшириш усу

Бўғим панарицийси. Панарицийнинг бу тури одатда катта одамларда учрайди. Касаллик кўпинча тери ости, суяк панарицийларида йирингли жараённинг бўғимга тарқалиши ва бўғим шикастланишларида микробларнинг ташқаридан тушиши ҳисобига вужудга келади. Касаллик­нинг узоқ вақт давом этиши патологик чиқиш, анкилоз ва оқмалар каби асоратларни келтириб чиқаради. Рентгено­граммада суякнинг бўғим юзасида деструкция кузатилади.
Давоси. Панариций билан оғриган беморларни даволаш касалликнинг босқичидан ва унинг туридан келиб чиққан ҳолда олиб борилади.
Касалликнинг инфильтрация босқичида беморларга антибиотиклар ва десенсибилизацияловчи дорилар буюри­лади. Маҳаллий томондан 10% ли натрий хлор ва калий перманганат эритмалари билан иссиқ ванналар қилинади, спиртли компресс ва малҳамли боғламлар қўлланилади. Инфильтрат соҳасига УФО, УВЧ ва гелий-неонли лазер қўйиш ҳам яхши натижа беради.
Тери панарицийсида йиринг ҳосил бўлганда пуфакча ўткир қайчи ёрдамида кесиб олинади, 3% ли водород перок­сид, фурациллин эритмалари билан ювилади ва малҳамли боғлам қўйилади. Касаллик лимфангит ва лимфаденитларга асоратланганда беморларга регионли лимфо­троп антибиотикотерапия бошланилади ва физио­терапевтик муолажалар давом эттирилади.
Тирноқ валики панарицийси (паронихия) болаларда кўпинча оғриқсизлантиришсиз кесилади. Лозим деб топилганда хлорэтил билан маҳаллий оғриқсиз­лан­тирилади. Бунда тирноқ валики кесилади, йиринги чиқарилади, антисептик эритмалар билан ювилади ва гипертоник боғлам қўйилади.
Тирноқ ости панарицийсида операция Оберст-Лукашевич бўйича маҳаллий - ўтказувчи анестезия остида ўтказилади. Агарда тирноқ қисман кўчган бўлса ўша қисми кесиб олинади. Тирноқнинг кўп қисми кўчганлиги, унинг тўлиғича олиб ташланиши учун кўрсатма бўлади.
Тери ости панарицийсида ҳам операция Оберст-Лукашевич усулида оғриқсизлантириш йўли билан амалга оширилади. Операция майдони ишлов берилгандан сўнг бармоқнинг икки томонлама кафт-ён юзасидан узунасига қилиб териси кесилади ва қисқич ёрдамида йирингли бўшлиққа тушилади. Бўшлиқ 3% ли водород пероксид, фурациллин эритмалари билан ювиб тозаланади ва иложи борича некрозга учраган тўқималар олиб ташланади.
Пай панарицийсида операция умумий наркоз ёки Оберст-Лукашевич усулида маҳаллий оғриқсизлантириш остида олиб борилади. Операция бармоқлар асосий фалангасида олдинги - ён юзасидан икки томонлама параллел кесмалар ўтказиш йўли билан бошланади. II, III ва IV бармоқ пай панарицийларида пай қинлари шу ўтказилган кесмалар орқали кесилади ва дренажланади. Аксинча, I ва V бармоқ тендовагинитларида шу кесмалар ёрдамида пай қинларини кесиш ва дренажлаш етарли эмас. Бунда юқоридагиларга қўшимча равишда билак ва тирсак синовиал халталари билакнинг пастки қисмидан ўтказилган алоҳида кесмалар ёрдамида дренажланади.
Суяк панарицийсида ҳам операция умумий ёки маҳаллий - ўтказувчи анестезия остида бажарилади. Опера­ция вақтида кесмалар фаланга охиридан ёйсимон шаклда ёки кафт-ён юзасидан икки томонлама узунасига қилиб ўтказилади. Йиринг чиқарилгандан сўнг тафтиш қилинади. Агарда суяк яланғочланган ёки суяк усти ғадир-будир бўлса, беморларга шу бармоқ суяги остеомиелити диагно­зи қўйилади. Операция пайтида жароҳатдан секвестр­­­ларнинг топилиши касалликнинг сурункали босқичга ўтганлигидан далолат беради ва секвестрэктомия операцияси қилинади.
Бўғим панарицийси бўғимни пункция қилиш ва унга антибиотик юбориш ҳамда у натижа бермаганда артро­томия қилиш ва бўғимни дренажлаш билан даволанади.

Download 1.23 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   139




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling