Болалар жарроҳлигининг ривожланиш тарихи. Замонавий текшириш усуллари. Болалар жарроҳлигида деантология. Қорин бўшлиғида ўткир жараёнлар (аппендицит, перитонит, орттирилган ичак тутилишлари). Болаларда диафрагмал чурралар


Парапроктит Анал тешиги ва тўғри ичак атрофи клетчаткасининг яллиғланишига парапроктит дейилади. Этиопатогенези


Download 1.23 Mb.
bet54/139
Sana20.12.2022
Hajmi1.23 Mb.
#1036611
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   139
Bog'liq
Болалар жарро лигининг ривожланиш тарихи. Замонавий текшириш усу

Парапроктит
Анал тешиги ва тўғри ичак атрофи клетчаткасининг яллиғланишига парапроктит дейилади.
Этиопатогенези. Касалликни асосан ичак таёқчаси, стафило­кокк, ичак таёқчасининг стафилококк ёки стрепто­коккли ассоциациялари ҳамда кам ҳолларда анаэроб микроблар чақиради. Инфекция кўпинча тўғри ичакнинг шикастланган шиллиқ қавати ёки анал тешиги атрофи териси ва анал крипталарига очилган анал бези йўллари орқали киради. Парапроктит келиб чиқиши учун шароит яратувчи омилларга тўғри ичак шиллиқ қаватининг ич кетиши ёки ич қотиши ҳисобига вужудга келадиган жароҳатлари, анал тешиги ва оралиқ соҳаси касалликлари (анал тешиги ёрилиши, проктит, пиодермия ва ҳ.), гижжалар, бола организми ҳимоя қобилиятининг пастлиги ва гигиена қоидаларига риоя қилинмаслиги киради. Бундан ташқари, чақалоқларда туғма параректал оқмалар бўлиши, анал тешиги соҳасида кальций тузларининг йиғилиши (кальциноз) ва анал бези йўлларининг анал крипталарига аномал ёриқлар, каналлар сифатида нотўғри очилишлари касаллик ривожланиши учун асосий мойилликлар бўлиб ҳисобланади (А.И.Ленюшкин, 1990).
Ўткир парапроктит
Йирингли ўчоқнинг жойлашган соҳасига қараб ўткир парапроктитнинг 5 хил тури тафовут қилинади: тери ости, шиллиқ ости, ишиоректал, пельвиоректал ва ретроректал. Шулардан, тери ости ва шиллиқ ости парапроктитлари болаларда 95-97 % гача, ишиоректал парапроктит эса 3-5 % гача учрайди. Пельвио ва ретроректал парапроктитлар ёш болаларда айтарлик даражада учрамайди (А.И.Ленюшкин, 1990).
Клиникаси. Парапроктитнинг клиник манзараси йирингнинг жойлашган соҳасидан келиб чиққан ҳолда ҳар хил бўлади. Йиринг қанчалик чуқур жойлашган бўлса умумий клиник белгилар ва чаноқ аъзолари функция­сининг бузилишлари шунчалик даражада оғир кечади. Тери ости ва шиллиқ ости парапроктитлари беморлар тана ҳароратининг кўтарилиши ва безовталаниши билан ўткир бошланади.
Маҳаллий томондан анал тешиги атрофида шиш ва чегаралари аниқ бўлган ҳосила кўзга ташланади. Пайпаслаганда ҳосила зич ва оғриқли бўлади. Борган сайин унинг ҳажми катталаша боради, анал тешиги шаклини ўзгартиради ва бурмалар ўша томондан текисланади. Кейинчалик ҳосила усти териси қизаради, юмшайди ва флюктуация аниқланади. Шиллиқ ости парапроктитида анал тешиги соҳасида шиш кўринади. Бармоқ ёрдамида тўғри ичак текширилганда анал тешигидан ўтган жойдан бошлаб чегараланган, эластик консистенцияли, оғриқли ҳосила пайпасланади.
Ишиоректал ва пельвиоректал парапроктитларда касаллик беморлар тана ҳароратининг кўтарилиши, чаноқ-оралиқ соҳасида оғирлик сезиши ва ўша соҳада оғриқ пайдо бўлиши билан бошланади. Борган сайин беморлар аҳволи оғирлаша боради, пульсацияланувчи оғриқ кучая боради, тана ҳарорати 39-400С гача кўтарилади, ваража қилади, иштаҳаси йўқолади ва уйқуси бузилади. Бундан ташқари, пельвиоректал парапроктитда ўткир аппендицит­га хос клиник белгилар ва чаноқ аъзолари функциясининг бузилишлари (сийиш пайтидаги оғриқ, парадоксал ишурия, тенезм) юзага чиқади.
Касалликнинг бу шаклларида маҳаллий томондан қараганда ўзгаришлар дастлабки кунларда кўзга ташлан­майди. Биринчи ҳафтанинг охирига бориб анал тешиги атрофида ва оралиқда шиш пайдо бўлади. Пайпаслаганда ўша соҳада унчалик аниқ бўлмаган инфильтрат ва оғриқ аниқланади. Бармоқ ёрдамида ректал кўрилганда тўғри ичак деворида инфильтрат, кучли оғриқ ва айрим пайтлари ҳосилани аниқлаш мумкин. Пельвиоректал парапроктитда (тўғри ичакни кўтарувчи мушакдан юқорида) ректал ва бимануал текширилганда анал тешигидан 2,5-3 см чуқурлиқда инфильтрат ва оғриқли ҳосила сезилади.

Download 1.23 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   139




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling