Болалар жарроҳлигининг ривожланиш тарихи. Замонавий текшириш усуллари. Болалар жарроҳлигида деантология. Қорин бўшлиғида ўткир жараёнлар (аппендицит, перитонит, орттирилган ичак тутилишлари). Болаларда диафрагмал чурралар


Download 1.23 Mb.
bet50/139
Sana20.12.2022
Hajmi1.23 Mb.
#1036611
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   139
Bog'liq
Болалар жарро лигининг ривожланиш тарихи. Замонавий текшириш усу

Дифференциал диагнози. Касалликни флегмона, гидра­­денит, гематома, қон томир ўсмалари ва чов чурраларидан фарқлаш керак.
Давоси. Абсцесс билан оғриган беморларни даволаш йирингли инфекцияни даволашнинг қоидалари асосида комплекс равишда амалга оширилади. Бунда асосий эътибор уни келтириб чиқарган касалликларга (остео­миелитнинг септикопиемик шакли, деструктив пневмо­ния, аппендицит, фурункулёз, псевдофурункулёз ва ҳ.) қаратилади ва даволаш муолажалари фаол олиб борилади. Макроорганизмга таъсир қилиш мақсадида асосий касалликдан келиб чиққан ҳолда беморларга бир гуруҳли қон, унинг плазмаси, антистафило­коккли плазма, гамма­глобулин, тималин, иммуномодулин, юрак фаолияти ва моддалар алмашинувини яхшиловчи, десенсибилизация­ловчи дорилар ҳамда симптоматик даво ўтказилади. Микроорганизмга таъсир қилиш учун анти­биотиклар, сульфаниламид дорилардан фойдаланилади ва уларни регионли лимфатик йўллар билан киритиш яхши натижа беради.
Касаллик маҳаллий томондан қайси аъзо ёки тўқималарда жойлашишидан қатъий назар оператив йўл билан даволанади. Операция­дан кейинги даврда жароҳатга УВЧ ва гелий- неонли лазер қўлланилади. Жароҳатда грануляцион тўқималар пайдо бўлгандан сўнг малҳамли боғламларга ўтилади. Қорин олдинги девори ва кўкрак қафасига УВЧ, инфрақизил лазер, калий йод ва новокаин билан электрофорез ҳамда қуёш чигалига УВЧ буюрилади.
Флегмона
Тўқималарнинг, асосан сийрак бириктирувчи тўқималарнинг тарқалган ўткир йирингли яллиғланишига флегмона дейилади.
Этиопатогенези. Касалликни чақирувчилари асосан стафило­кокк, стафилококк ассоциациялари, айрим ҳолларда стрептококк, ичак таёқчаси ва анаэроб микроб­лар ҳисобланади. Касаллик қўзғатувчилари тўқималарга тўғридан-тўғри, лимфоген ва гематоген йўллар билан тушади. Бундан ташқари, флегмоналар инфекциянинг қўшни жойлашган аъзолардан келиб тушишидан ҳам пайдо бўлади. Калькулёз пиелонефрит, апостематоз нефрит ва пионефроз касаллигидан сўнг инфекция буйрак атрофи клетчаткасига тарқалиши ва анал тешиги ёриғи, проктит­дан кейин тўғри ичак атрофи клетчаткасига ўтиши ҳамда қизилўнгач, трахея ва бронхлар тешилганда инфекция кўкс оралиғига асоратланиши мумкин.
Клиникаси. Касалликнинг клиник манзараси флегмонанинг қайси соҳада жойлашишига ва унинг чуқурлигига боғлиқ бўлади. Юзаки жойлашган флегмоналар терида шиш ва оғриқ пайдо бўлиши билан ўткир бошланади. Шиш кўпайиб, чегаралари аниқ бўлмаган инфильтрат ривожланади ва териси тўқ қизил рангга киради. Пайпаслаганда тўқималар зичлашганлиги сезилади ва оғриқ кучаяди. Кейинчалик инфильтрат ўртаси юмшайди ва флюктуация синамаси аниқланади. Ушбу клиник белгилар касалликнинг умумий симптомлари (тана ҳароратининг кўтарилиши, безовталаниши, иштаҳа­сининг пасайиши ва ҳ.) билан биргаликда кечади, бироқ улар юзаки флегмоналарда яққол юзага чиқмайди.

Download 1.23 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   139




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling