Болалар жарроҳлигининг ривожланиш тарихи. Замонавий текшириш усуллари. Болалар жарроҳлигида деантология. Қорин бўшлиғида ўткир жараёнлар (аппендицит, перитонит, орттирилган ичак тутилишлари). Болаларда диафрагмал чурралар


Download 1.23 Mb.
bet47/139
Sana20.12.2022
Hajmi1.23 Mb.
#1036611
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   139
Bog'liq
Болалар жарро лигининг ривожланиш тарихи. Замонавий текшириш усу

Дифференциал диагнози. Лимфангит касаллигини сарамас, тромбофлебит, абсцесс, флегмона, лимфаденит ва анаэроб инфекциялардан фарқлаш лозим.
Давоси. Лимфангит касаллиги билан оғриган бемор­ларни даволашда асосий эътибор бирламчи яллиғланиш ўчоғини даволашга қаратилмоғи керак. Бунда абсцесс, флегмона ва бошқа асосий касалликлар даволанади. Беморларга ётоқ тартиби белгиланади. Зарарланган қўл ёки оёқ кўтариб иммобилизация қилинади. Бола организ­ми ҳимоя қобилиятини ошириш мақсадида иммуно­стиму­ляция­ловчи ва десенсибилизацияловчи дорилар буюри­лади. Лимфангитни даволашда антибиотиклар ва суль­фанил­амид дориларни қўллаш ниҳоятда самаралидир. Сўнгги йилларда бундай беморларни даволашда лимфо­троп антибиотикотерапия усули муваффақиятли қўлланилмоқда. Маҳаллий томондан иссиқ компресслар, УФО ва гелий-неонли лазер қўйилади. Лимфангит асоратланганда (абсцесс, флегмона ва ҳ.) оператив даво ўтказилади.
Лимфаденит
Лимфа тугунларининг яллиғланишига лимфаденит дейилади.
Этиопатогенези. Касалликни одатда стафилококк, стафилококк ассоциациялари ва бошқа микроблар (Кох таёқчаси, оқ трепонема, гонококк, стрептококк, замбур­уғлар ва ҳ.) чақиради. Лимфаденит камдан-кам ҳолларда бирламчи касаллик сифатида юзага чиқади. Касаллик асосан иккиламчи бўлиб ҳар хил йирингли-яллиғланиш касалликларидан ва специфик инфекциялардан сўнг ривожланади.
Лимфаденит болаларда, айниқса, кичик ёшдаги болаларда катталарга нисбатан кўпроқ учрайди. Касаллик 3 ёшгача бўлган болаларда кўпинча юз-жағ соҳаси (ияк ости, жағ ости, қулоқ орти, бўйин) ва ёши катта болаларда эса чов, қўлтиқ ости, тизза ости лимфа тугунларида жойлашади.
Лимфаденит патогенезида ўтказилган юқумли ёки йирингли-яллиғланиш касалликлари чақирувчиларига нис­бат­ан организм сенсибилизацияси асосий рол ўйнайди. Яллиғланиш ўчоғидаги микроблар ва уларнинг токсинлари лимфа системасига сўрилади ва лимфа тугунларида зарарсизлантирилади ҳамда шу чақирувчиларга нисбатан организм сенсибилизацияси вужудга келади. Шундан сўнг кўп миқдорда ёки вирулентлиги юқори бўлган микро­организмларнинг лимфа системасига қайта тушиши лимфа тугунларнинг ўзида ҳам яллиғланишни чақиради.
Клиникаси. Касаллик лимфа тугунларнинг каттала­шиши ва ўша соҳада оғриқ пайдо бўлиши билан бошла­нади. Маҳаллий томондан қараганда шиш ва баъзан терисида бирозгина кенгайган қон томирлар кўзга ташланади. Лимфаденит чуқур лимфа тугунларда, шу жумладан чаноқ ва ёнбош лимфа тугунларида жойлашган бўлса, беморларда ўзига хос клиник манзара юзага чиқади. Беморларнинг аҳволи оғир, тана ҳарорати юқори бўлиб, уларни қорнининг пастки қисмидаги ва чаноқ-сон бўғими соҳасидаги оғриқ безовта қилади. Сурункали лимфаденитда касалликнинг клиник белгилари яққол намоён бўлмайди. Шу сабабли ушбу касаллик билан оғриб юрган беморларнинг оналари бехосдан болаларида катталашган лимфа тугунларни сезиб қоладилар ва врачга мурожаат қиладилар. Сурункали носпецифик лимфаденитда лимфа тугунлари бир неча ой ва йиллар давомида катталашган ҳолда қолади ва пайпаслаганда унчалик оғриқли бўлмайди.

Download 1.23 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   139




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling