Болалар жарроҳлигининг ривожланиш тарихи. Замонавий текшириш усуллари. Болалар жарроҳлигида деантология. Қорин бўшлиғида ўткир жараёнлар (аппендицит, перитонит, орттирилган ичак тутилишлари). Болаларда диафрагмал чурралар


Мастит Сут безининг ўткир йирингли яллиғланишига мастит дейилади. Этиопатогенези


Download 1.23 Mb.
bet44/139
Sana20.12.2022
Hajmi1.23 Mb.
#1036611
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   139
Bog'liq
Болалар жарро лигининг ривожланиш тарихи. Замонавий текшириш усу

Мастит
Сут безининг ўткир йирингли яллиғланишига мастит дейилади.
Этиопатогенези. Касалликни стафилококк, стафило­кокк ассоциациялари ва стрептококк чақиради. Инфекция сут безига тўғридан-тўғри ва гематоген йўллар билан тушади.
Клиникаси. Чақалоклар маститида ҳам 2 та босқич: инфиль­трация ва абсцессга ўтиш босқичлари тафовут қили­нади. Касаллик умумий симптомлар билан ўткир бошланади. Чақалоқлар безовталанади, инжиқланиб йиғлай бошлайди, иштаҳаси йўқолади ва тана ҳарорати кўтарилади. Уларнинг аҳволи ўртача оғирликда ёки оғир бўлади. Уларда маҳаллий жараён атроф ва чуқур жойлашган тўқималарга тарқалиши, йирингли некротик массаларни ҳосил қилиши ва чақалоқлар некротик флегмонасига ҳамда сепсисга асоратланиши мумкин.
Дифференциал диагнози. Касалликни мастопатия, кўкрак соҳаси некротик флегмонаси ва сарамасдан фарқлаш керак.
Давоси. Мастит билан оғриган беморларни даволаш касаллик босқичидан ва йирингли инфекцияни даволаш­нинг 3 та қоидасидан келиб чиққан ҳолда олиб борилади. Касалликнинг инфильтрация босқичида беморларга антибиотиклар буюрилади ва маҳаллий томондан УВЧ, яримспиртли ва малҳамли боғламлар қўлланилади. Касаллик абсцесс ҳосил бўлиши босқичига ўтганда беморлар оператив йўл билан даволанади.
Чақалоқлар некротик флегмонаси
Чақалоқларда тери ости ёғ қатлами, тери ва улардан чуқурда жойлашган тўқималарнинг тарқалган ўткир йирингли-некротик яллиғланишига некротик флег­мона дейилади.
Этиопатогенези. Касалликни асосан стафилококк, стафилококк ассоциациялари ҳамда баъзан стрептококк ва грамманфий микроблар чақиради.
Чақалоқлар некротик флегмонаси касалликнинг ўткир бошланиши, оғир кечиши, маҳаллий жараённинг тез тарқалиши, некроз ҳосил бўлиш жараёнининг яллиғланиш жараёнидан устун туриши, яъни тери ости ёғ қатламида эрта некроз ривожланиши ва унинг қўшни қаватларга тезда тарқалиши билан характерланади
Классификацияси. Ф.И.Каипов (1971) ва Г.А.Баиров (1983, 1991) бўйича некротик флегмонанинг клиник кечишига қараб, 2 та шакли фарқланади:

  1. оддий;

  2. токсико-септик.

С.Я.Долецкий, Ю.Ф.Исаков (1970) бўйича касалликнинг клиник ва маҳаллий жараён кечишига қараб, 4 та даври (босқичи) тафовут қилинади:

  1. маҳаллий жараён авж олишининг бошланғич даври;

  2. тери ости ёғ клетчаткасида некроз ва абсцесс ҳосил бўлиш даври;

  3. тери некрози ва жароҳат дефектлари ҳосил бўлиш даври;

  4. репарация даври.

Клиникаси. Чақалоқлар некротик флегмонасининг клиник манзараси касалликнинг қайси шаклда кечишидан, бошланиш муддатидан ва маҳаллий жараённинг қайси соҳада жойлашишидан келиб чиққан ҳолда ҳар хил бўлади.
Касалликнинг оддий шакли (Г.А.Баиров бўйича 38 % гача учрайди) маҳаллий симптомларнинг умумий клиник белгилардан устун туриши, маҳаллий жараённинг тез тарқалмаслиги ва ҳамма вақт ҳам тўқималарда некроз ҳосил бўлмаслиги билан характерланади
Некротик флегмонанинг токсико-септик шакли (Г.А.Баиров бўйича 62 % гача учрайди) умумий клиник белгиларнинг маҳаллий симптомлардан устун туриши, касалликнинг оғир кечиши, маҳаллий жараённинг тез тарқалиши ва тўқималарда қисқа муддат ичида некроз ҳосил бўлиши билан характерланади.

Download 1.23 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   139




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling