Болалар жарроҳлигининг ривожланиш тарихи. Замонавий текшириш усуллари. Болалар жарроҳлигида деантология. Қорин бўшлиғида ўткир жараёнлар (аппендицит, перитонит, орттирилган ичак тутилишлари). Болаларда диафрагмал чурралар


Download 1.23 Mb.
bet104/139
Sana20.12.2022
Hajmi1.23 Mb.
#1036611
1   ...   100   101   102   103   104   105   106   107   ...   139
Bog'liq
Болалар жарро лигининг ривожланиш тарихи. Замонавий текшириш усу

Клиникаси. Касалликнинг жигар ичи шаклида беморлардан анамнез йигилганда купинча уларни вирусли гепатит билан касалланганликлари аникланади. Клиник куринищида биринчи уринга жигар хасталиги аломатлари ташланади. Болалар камкувватликка, тез чарчашларига, озиш, коринда огрик,корин хажмини катталашиши (дастлабки вактларда ичаклар атонияси, кейинчалик эса асцит хисобига), кунгил айниши, эпигастрал сохада огирлик ва бош огришига шикоят киладилар. Тери копламлари курук, ва окимтир булади. Жигар хасталиги огир булган холларда тери ва шиллик пардаларни саргайиши, унда томирли "юлдузчалар" кузатилади. Жигарни катталашиши ва унинг консистенцияси касалликнинг боскичига боглик булади. Касаллик бошида жигар бир оз катталашган, юзаси эса силлик, булади, кечки боскичларида эса жигар катталашмаган, баъзан эса кичрайган, каттик юзаси эса дагал булади.Одатда талок, катталашган булади. Тахлилларда богланмаган билирубин хисобига умумий билирубин микдорини ошиши ва кон зардобида оксил микдорини камайиши кузатилади. Шунингдек, бу тоифадаги беморларда анемия (камконлик) аломатлари хам булади. Жигардан ташкари шаклида касаллик белгилари анча барвактрок пайдо булади. Касалликнинг дастлабки белгиси спленомегалия (талокни катталашиши) ёки тусатдан бошланувчи кизилунгач-ошкозон веналаридан кон кетишдир. Кон кетмаган холларда болаларнинг умумий ахволи унчалик бузилмайди. Жигар катталашмаган, юзаси силлик, корни эса талок хисобига катталашган булади. Кон тахлилларида камконлик,лейкопения ва тромбоцитопения кузатилади. Бу холатга гиперспленизм дейилади. Кон кетиш бошлангач, унинг микдорига караб, одатда, талок, кичрайиб боради. Касалликнинг аралаш шаклида клиник белгилар жигар ичи шаклига ухшайди.
Диагностикаси. Касалликка диагноз куйиш анамнез, клиник белгилар, кон тахлиллари, жигар синамалари ва махсус текшириш усуллари (ошкозон ва кизилунгачни рентгенологик текшириш, ректоромоноскопия, спленомонометрия, спленопортография, гепато-номонометрия, жигарни пункцион биопсияси, гаммасцинтиграфия, геогепатография ва бошкалар) натижалари асосида амалга оширилади. Кизилунгач ва ошкозонни рентгенологик текшириш учун беморга барий буткаси берилиб, уша захоти вертикал ва горизонтал холатларда рентген сурати олинади. Бунда кизилунгач веналарини варикоз кенгайганлигини, улар контурларини аник, булмаслиги, турли шакл ва катталикдаги тулишиш дефектларини куриш мумкин. Ректоромоноскопияда эса геморроидал веналарнинг кенгайганлигини куриш мумкин. Портал босимни ва дарвоза венаси тизимидаги веналарнинг холатини аниклаш максадида спленомонометрия, спленопортография, гепатомоно-метрия, портогепатография, киндик веналарини пункция килиш ва пункцион биопсия каби текшириш усуллари утказилади.

Download 1.23 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   100   101   102   103   104   105   106   107   ...   139




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling