Болалар жарроҳлигининг ривожланиш тарихи. Замонавий текшириш усуллари. Болалар жарроҳлигида деантология. Қорин бўшлиғида ўткир жараёнлар (аппендицит, перитонит, орттирилган ичак тутилишлари). Болаларда диафрагмал чурралар


Download 1.23 Mb.
bet103/139
Sana20.12.2022
Hajmi1.23 Mb.
#1036611
1   ...   99   100   101   102   103   104   105   106   ...   139
Bog'liq
Болалар жарро лигининг ривожланиш тарихи. Замонавий текшириш усу

Портал гипертензия
Портал гипертензия - дарвоза венаси тизимида кон айланишини бузилиши ва босимни ошиши натижасида вужудга келадиган симптомокомплексдир. Дарвоза венаси тизимида босимни юкори булишига бир канча омиллар сабаб булади. Д.М.Гроздов ва М.Д.Пациора таснифи буйича портал гипертензиянинг куйидаги турлари фаркланади:
1. Жигар ичи шакли (уткир ва сурункали гепатитлар, жигар циррози, жигар веналарининг облитерацияланувчи эндо-флебити (Хиари касаллиги) ва жигар усмалари окибатида вужудга келади).
2. Жигардан ташкари шакли (дарвоза венаси ва унинг тармокларини нуксонли ривожланишлари, дарвоза венасининг тромбози ва турли усмалари, чандиклар билан босилиши окибатида вужудга келади).
3. Аралаш шакли (жигар циррозини турли сабаблар окибатида дарвоза венасини утказувчанлигини бузилиши билан бирга булиши натижасида вужудга келади).
Портал гипертензия дарвоза венаси тизимида узок вакт босимни баланд булиши окибатида ривожланади ва куп жихатдан портал тизим томирларини тузилиши, ундаги кон айланишининг хусусиятларига боглик булади. Дарвоза венаси тизимида кон айланишиши эса уз навбатида унга олиб келувчи конни микдори ичаклар перистальтикаси, корин бушлиги босими курсаткичлари, талокни кискариш кобилияти ва бошка бир канча омилларга боглик булади. Ушбу касалликни патогенезида дарвоза венаси тизимидаги томир-ларда клапанларни булмаслигини хам ахамияти каттадир, чунки жигар оркали кон айланиши бузилган холларда конни оркага кайтишига тусик булмайди. Нормада портал босим 60-120 мм.сув устуни атрофида булса, касаллик вактида босим 300-400 мм.сув устунигача кутарилади. Дарвоза венасида узок вакт босимни баланд булиб туриши конни турли коллатерал веналар оркали ковак веналарга окишини тезлаштиради. Ушбу коллатерал кон окиш йулларига куйидагилар киради:
а) гастроэзофагеал йул - ошкозон ва кизилунгач кардиал кисми веналари ковургалараро, ток ва ярим ток веналар оркали юкори ковак вена билан туташади.
б) геморродиал йул - портал вена тизимига кирувчи пастки мезентерал венанинг тармоги булган юкори геморродиал вена
веналар билан туташади.
в) киндик атрофи веналари орасидаги анастомозлар оркали
г) ошкозон-ичаклар веналари билан корин орти ва медиастинал веналар орасидаги анастомозлар оркали.
Узок муддат босимни баланд булиши окибатида портал тизимга тегишли веналар девори тузилиши бузилади, ингичкалашади. Окибатда эса томирлар девори осонгина эрозияга учрайди ва ёрилади. Кизилунгачнинг кардиал кисми ва ошкозон веналарига кушимча омил сифатида ошкозон ширасини таъсири бу жараённи тезлаштиради. Шунинг учун бу томирлардан кон кетиш энг куп учрайди. Жигар фаолиятини бузилганлиги эса кон ивиш тизими ишини бузилишига олиб келади. Шу сабабдан, портал гипертензияда кон кетиш давомий ва куп микдорли булади.

Download 1.23 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   99   100   101   102   103   104   105   106   ...   139




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling