Болалар жарроҳлигининг ривожланиш тарихи. Замонавий текшириш усуллари. Болалар жарроҳлигида деантология. Қорин бўшлиғида ўткир жараёнлар (аппендицит, перитонит, орттирилган ичак тутилишлари). Болаларда диафрагмал чурралар


Download 1.23 Mb.
bet108/139
Sana20.12.2022
Hajmi1.23 Mb.
#1036611
1   ...   104   105   106   107   108   109   110   111   ...   139
Bog'liq
Болалар жарро лигининг ривожланиш тарихи. Замонавий текшириш усу

Диафрагма чурралари.
Диафрагмал чурра деб қорин бушлиғида жойлашган органларнинг диагфрагма пардасининг турма ёки сунъий хосил булган тешиклардан кукрак бушлиғига силжишига айтилади. Диафрагмал чурранинг бошқа чурралардан фарқи шўқи, бу ерда хамма вақт хам чурра копи, чурра дарвозаси мавжуд булмайди. Качон чурра копи пардадан иборат булса, бундай холатда чин, агар курсатилган парда булмаса, сохта диафрагмал чурра деб аталади.
Хозирги пайтгача М. М. Дитерихс (1910) фикрича, чурралар эмбрионал ривожланишнинг 3-ойлигида пай­до булади, деган назарияни, С. Я. Долецкий (1958) — чурралар анча кечрок, ривожланишнинг 5—6 ойлигида хосил булади деган фикрни олдинга суради. Жарохатланиш натижасида хосил булган чурраларнинг келиб чиқишини тушунтириш қийин эмас. Чанок, қорин, кукрак қафаси бушлиғи шикастланганда босим кучайиб, диафрагма ёрилишига олиб келади. Чурра унг томонда камроқ, бунга сабаб жигарнинг унг булмаси пастки томондан келаётган зарбни узига олади, чап томонда кўпроқ учрайди. Аддбиётларда хозиргача диафрагма чуррасининг 50 га яқин таснифи булиб, болаларда биринчи булиб С. Я. Долецкий (1958) 100 га яқин беморларни даволаш натижаси­да узининг қуйидаги таснифини таклиф қилади.

I. Туғма диафрагмал чурралар.


1. Диафрагма чурраси:
а) диафрагма юпкалашган қисмининг чурраси (чин чурра),
б) чегараланган киисмининг чурраси,
в) катта қисмининг чурраси,
г) бир қисмининг чурраси.
2. Диафрагма маълум қисмининг булмаслиги (сохта чурра):
а) орқа кичик тешик,
б) катта тешик,
в) бир булагининг булмаслиги (аплазия).

3. Қизилунгач тешигининг чурраси:


а) кутарилган қизилунгач тешиги чурраси,
б) қизилунгач олди чурраси.

4. Диафрагма олди чурраси:


а) олдинги чурра (чин),
б) Френико-перикардиал чурра (сохта),
в) Ретроград Френо-перикардиал чурра (сохта).

I I. Хаёт давомида орттирилган чурралар.

1. Жарохатланиш чурраси.
А. Диафрагманинг ёрилишидан келиб чиққан чурра:
а) ўткир шикастланиш чурраси,
б) сурункали шикастланиш чурраси.
Б. Шикастланиш натижасида диафрагма маълум бир қисмининг буртиб чиқиши (хакикий).
2. Шикастланишга алоқаси булмаган чурралар.
Юқорида келтирилган тасниф амалда қуллаш учун жуда кулай. Яхши эсда қолади, лекин камчилиги куп. Ю.Ф.Исаков 1978 йилда уз таснифини таклиф килди.
I. Туғма диафрагма чурраси:
1. Диафрагма-плевра чурраси (сохта ва чин).
2. Қизилунгач тешиги чурраси (чин).
3. Парастернал чурра – Моргани ва Ларрей чурралари (чин)
4. Френикоперикардиал чурра (сохта).
II. Орттирилган диафрагма чурраси:
1. Жарохатланиш чурраси (сохта).
2. Жарохатланиш билан боғлиқ булмаган чурра.

Клиникаси. Чурра турига қараб икки қисмга ажратилади.


Нафас олиш аъзолари вазифасининг бузилиши. Бунда қорин бушлиғидаги органлар кукрак бушлиғига чикиб, упкани кисиб куяди. Натижада кукрак қафасида жойлашган органлар (юрак, кон томирлар) соғлом томонга қараб (қарама-қарши томонга) силжийди. Окибатда беморнинг нафас олиши қийинлашади. Гипоксия ривожлана боради. Беморнинг лаблари кукаради, нафас олиши тезлашади. Упка қисилганда унинг оғирлиги 3—12,5 г камаяди (нормада 20—25 г).Кукрак эшитиб курилганда упка товушлари пасайган булиб, ичак харакатлари эшитилади. Тўқиллатиб уриб курилганда тимпаниқ ёки буғиқ, товуш борлиги аниқданади. Ташхис рентген текшируви орқали тасдиқланади (2-расм).
Ошқозон-ичак органларининг вазифалари бузилиши.
Диафрагма чуррасида ошқозон-ичак органларининг вазифаси маълум даражада бузилади. Натижада хар хил асоратлар ривожланади. Қизилунгач тешиги чуррасида Гисс бурчаги бузилиб (утмас булади), ошқозон-қизилунгач рефлюкси пайдо булиши натижа­сида қизилунгачнинг кардиал қисмида яралар (эзофагит) хосил булади. Кейинчалик қизилунгачдан овкдт утмай қолади (стрикту­ра). Бундай холатларда касалликнинг бошланиш даврида беморда кон аралаш қусиш пайдо булади. Аста-секинлик билан қизилунгачдан овқат утиши қийинлашади. Диафрагма чурраси қисилиб колганда ичак тутилиши белгилари пайдо булади. Беморда куп марта қусиш пайдо булади, лекин қусиш енгиллик келтирмайди.

Download 1.23 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   104   105   106   107   108   109   110   111   ...   139




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling