Болалар жарроҳлигининг ривожланиш тарихи. Замонавий текшириш усуллари. Болалар жарроҳлигида деантология. Қорин бўшлиғида ўткир жараёнлар (аппендицит, перитонит, орттирилган ичак тутилишлари). Болаларда диафрагмал чурралар


Download 1.23 Mb.
bet15/139
Sana20.12.2022
Hajmi1.23 Mb.
#1036611
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   139
Bog'liq
Болалар жарро лигининг ривожланиш тарихи. Замонавий текшириш усу

Тугма пастки ичак тутилиши


Тугма пастки ичак тутилишини куйидаги нуксонлар чакиради:



  1. оч ичак урта ва дистал кисмлари атрезияси

  2. оч ичак урта ва дистал кисмлари тугма стенози

  3. ёнбош ичак атрезияси

  4. ёнбош ичак стенози

  5. йугон ичак кисмлари атрезияси

  6. йугон ичак кисмларини тугма стенози

  7. меконеал ичак тутилиши

  8. тугма корин ички чурралар ва кисталари хисобига ичакларни босилиши

Клиникаси. Тугма пастки ичак тутилиши бор бемор чаколок тугилгандан сунг 3-4 кунга бориб куса бошлайди.Дастлаб ичган сут,кейин ут аралаш ва нихоят ахлат аралаш кусади.Бола безовта,ичакни тутилиши хисобига ушланган ахлат организмга сурилиб,болада захарланиш кучаяди.Меконий ва газлар чикмайди,корни асимметрик шаклда,корин олдинги девори оркали ичаклар харакати баъзан куринади.

Диагностикаси. Тугма пастки ичак ичак тутилишига шубха булганда зудлик билан кориннинг вертикал холатдаги обзор рентгенографияси килинади. Унда куп сонли Клойбер косачаларини булиши диагнозни тасдиклайди.Унга кушимча килиб контрастли ирригография килиниши керак (тугри ичак оркали барий сульфат юбориш). Бу текширишни утказилишига сабаб тутилган жойдан пастдаги ичакларни холатини,диаметрини аниклаш.

Давоси. Факат оператив,лапоратомия килинади ва ичак тутилиши сабаби бартараф килинади.Агар ичак тутилишини сабаби атрезия булса,шу кисм резекция килиниб, охир-охир анастомоз куйилади. Уз вактида диагноз куйилиб операция килинмаса, ичак ёрилиб,перитонит ривожланиш хавфи бор.

Меконеал ичак тутилиши


Мекониал ичак тутилиши пастки ичак тутилишига киради. Унинг асосий сабаби ошкозон ости безининг тугма кистофибрози натижасида у ерда ишлаб чикариладиган панкреатин ферментини кам микдорда ичакларга тушиши ва натижада меконий ёпишкок булиб колади.Бунинг натижасида эса у ичак деворига ёпишиб юрмайди ва ичак тутилиши клиникасини беради. Касалликга диагноз куйиш учун кориннинг вертикал холатдаги обзор рентгенографияси килинади.Агар ичак тутилиши булса,рентгенда куп микдорда Клойбер косачалари куринади. Мекониал ичак тутилишини даволаш оператив – Микулич операцияси утказилади. Бунда лапоратомия килиниб,ёнбош ичак икки стволли холатда корин олдинги деворига чикарилиб куйилади ва ахлат массалари шу жойдан ташкарига чикиб туради.

Download 1.23 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   139




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling