Болалар жарроҳлигининг ривожланиш тарихи. Замонавий текшириш усуллари. Болалар жарроҳлигида деантология. Қорин бўшлиғида ўткир жараёнлар (аппендицит, перитонит, орттирилган ичак тутилишлари). Болаларда диафрагмал чурралар


Download 1.23 Mb.
bet17/139
Sana20.12.2022
Hajmi1.23 Mb.
#1036611
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   139
Bog'liq
Болалар жарро лигининг ривожланиш тарихи. Замонавий текшириш усу

Сариклик йули нуксонлари (ductus omphaloentericus) – эмбрионал ривожланишнинг дастлабки 3 ойида хомила сариклик йули оркали озикланади. Бу йул хомила ёнбош ичаги-дан бошланиб, киндиги оркали чикади ва сарик халта билан туташади. Кейинчалик бу йул тулик облетерацияга учрайди ва хомиланини озикланиши то тугилгунча плацентар кон айланиши хисобига амалга оширилади. Бу йул облетерацияси бузилганда бир канча нуксонлар юзага чикади. Улар куйидагилар:
1. сариклик йулини проксимал кисми, яъни ёнбош ичак томони облетерацияга учрамасдан колган кисмлари облетерацияга учраса Меккел дивертикули пайдо булади.
2. сариклик йулини дистал кисми, киндик томони облетерацияга учрамасдан, колган кисмлари облетерацияга учраса киндикни нотулик окмаси пайдо булади.
3. сариклик йулини урта кисми облетерацияга учрамасдан колган кисмлари облетерацияга учраса энтерокистома пайдо булади.
4. сариклик йули умуман облетерацияга учрамаса киндикни тулик окмаси пайдо булади.
Меккел дивертикули - сариклик йулини проксимал кисми облетерацияси бузилганда пай-до булади ва ёнбош ичакда илеоцекал бурчакдан 10 – 100 см. масофада ичак туткичига ка-рама-карши томонда жойлашади. Меккел дивертикули клиник белгиларсиз кечади, факат асорат берганда белгилари пайдо булади. Унинг асоратлари куйидагилар: дивертикулни яллигланиши (дивертикулит), странгуляцион ичак тутилиши, инвагинация, дивертикулдан конкетиш.
Ўткир дивертикулит худди уткир аппендицитга ухшайди, уларни операциягача фарклаб булмайди, факат операция пайти диагноз аник булади. Болаларда Меккел дивертикулини энг куп учрайдиган асорати бу странгуляцион ичак тутилишидир. Бу асорат худди уткир странгуляцион ичак тутилиши каби кечади, диагностика килинади ва даволанади. Дивертикулдан кон кетиши хам куп учрайдиган асоратларидан бири булиб, бунда тугри ичак оркали жигар ранг кон ажралади. Меккел дивертикулини кандай асорат беришидан катъий назар лапаротомия килиниб, дивертикулэктомия килиниши керак.
Киндикни нотулик окмаси – сариклик йулини дистал кисми облетерацияси бузилганда ке-либ чикади. Клиникасида киндикдан сероз – йирингли ажралма келиб туриши кузатилади. Асосан консерватив усуллар (туалет, физиотерапия) кулланилади, самара булмаганда опе-ратив усул кулланилади, яни окма кесиб олиб ташланади.

Download 1.23 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   139




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling