Болалар жарроҳлигининг ривожланиш тарихи. Замонавий текшириш усуллари. Болалар жарроҳлигида деантология. Қорин бўшлиғида ўткир жараёнлар (аппендицит, перитонит, орттирилган ичак тутилишлари). Болаларда диафрагмал чурралар


Download 1.23 Mb.
bet18/139
Sana20.12.2022
Hajmi1.23 Mb.
#1036611
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   139
Bog'liq
Болалар жарро лигининг ривожланиш тарихи. Замонавий текшириш усу

Киндикни тулик окмаси – сариклик йулини облетерацияси умуман булмаган киндикни ту-лик окмалари келиб чикади. Бунда киндик битмайди ва ундан доимо ахлатли ажралма ке-либ туради. Диагноз куйиш учун фистулография килинади, яъни киндик оркали контраст юборилиб рентген килинади, агар контраст ичакка тушса бу киндикни тулик окмасини тас-диклайди. Даволаш оператив, ичак эвагинацияси булмаслиги учун зудлик билан окмани кесиб олиш операцияси утказилади.
Энтерокистома – сариклик йулини урта кисми облетерацияси бузилганда келиб чикади. Узок вакт белгиларсиз кечади ва факат киста йиринглаганда коринда огрик, хароратни ку-тарилиши кузатилади. Диагноз коринни УТТ асосида. Даволаш оператив – кистэктомия килинади.
5) Сийдик йули( urachus) нуксонлари – эмбрионал ривожланишнинг 5 ойигача хомила организмида пайдо булган сийдик сийдик йули оркали хомила атрофи сувларига утиб ту-ради. Бу йул хомила ковугидан бошланиб киндик оркали чикиб хомила атрофи сувларига кушилиб кетади. Шундан кейин сийдик то тугилгунча плацентар тизим оркали она буйрак-лари оркали ажралади. Сийдик йули нормада эмбрионал ривожланишнинг 5-ойидан бош-лаб облетерацияга учраши керак. Сийдик йули облетерацияси бузилганда турли хил нук-сонлар учрайди:
Ковук дивертикули - сийдик йулини проксимал кисми облетерацияга учраб, колган кисм-лари облетерацияга учрамаса ковук дивертикуллари ривожланади Ковук дивертикулида беморда икки фазали сийиш кузатилади. Диагноз куйиш куйиш учун ён томондан конт-растли цистография килинади. Даволаш – дивертикулэктомия.
Урахус кистаси - сийдик йулини урта кисми облетерацияга учрамасдан, проксимал ва дис-тал кисмлари облетерацияга учраса, урахус кистаси пайдо булади Узок вакт белги бермай-ди, качонки киста йирингласа бемор ковук сохасида огрик, хароратникутарилиши кузати-лади. Диагноз куйишда УТТ энг информатив. Даволаш учун кистэктомия операцияси утказилади.
Киндикни тулик сийдикли окмаси - сийдик йули умуман облетерацияга учрамаган холат-ларда пайдо булади. Киндикдан доимо сийдик келиб туради, сийиш пайти киндикдан сий-дик келиши кучаяди. Диагноз куйиш учун ковукка контраст модда киритилиб, сийиш пай-ти (микцион) ён томондан рентген килинса, контрастни киндик томон кутарилиши курина-ди. Бундан ташкари ковукка рангли модда (метил куки) киритилиб, сийиш пайти рангли моддани киндикдан чикиши хам диагнозни тасдиклайди. Даволаш оператив – окма кесиб олиб ташланади.



Download 1.23 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   139




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling