Дифференциал диагностикаси. Операциядан кейинги эрта битишмали ичак тутилиши билан қилинади.
Механик ичак тутилишининг паралитик ичак тутилишидан фарқи биринчи белгилари ўткир бошланади (қоринда хуружсимон оғриқлар, қайд қилиш, ахлат ва газ чиқмаслиги, ичак перисталтикасининг кучайиши).
Даволаш.
Даволашда 3 гурух чора тадбирлар амалга оширилади:
1. Ичаклардаги қолдиқ димланган маҳсулотларни пассив эвакуация қилиш. Ичаклар декомпрессиясининг оператив усуллари: гастростома орқали зондлаш, энтеростома, цекостома, аппендикостома, Ибод усули (ингичка ичакни назогастроинтестинал дренажлаш), тўғри ичак орқали ретроград зондлаш.
2. Ичак девори нерв –мушак аппаратини бевосита активлаш ҳисобига ичак моторикасини яхшилаш:
- парасимпатик инервацияни тонусини холенэстераза ингибитирлари (прозерин, нибуфен) ва М-холиномиметиклар (ациклидин) қўллаш;
- ичак силлиқ мушаги активлигини яхшилаш;
- маҳаллий рефлесларни кучайтириш (ҳуқна,электростимуляция);
- ичак осморецептрларига таъсир қилиш (сорбитол, сорманитол, гипертоник натрий хлор эритмалари).
3. Ичакларда регионар қон айланишни яхшилаш, яллиғланиш учоғидан патологик импульслар келишини тўхтатиш ва ичакларга функционал тинчлик беришни тахъминлаш:
- парнефрал блокада;
- қори7н бўшлиғига 0,25%-новокаин эритмасини киритиш;
- узайтирилган перидурал блокада;
- гипербарик оксигенация
Спастик ичак тутилиши
Спастик ичак тутилиши нисбатан кам учрайдиган ичак тутилиши бўлиб, асосан гижжа инвазияси туфайли келиб чиқади.
Клиник манзараси. Клникасида қоринда локализацияси ноаниқ бўлган қисқа муддатли хуружсимон оғриқлар бўлиши характерлидир. Бола умумий ахволи кўпинча қониқарли булади. Айрим ҳолларда бир марта қайд қилиш кузатилиши мумкин. Ахлат ва газ чиқиш мумкин. Қорин дам эмас, симметрик, юмшоқ бўлади. Аускултацияда ичак персталтикаси шовқини эшитилади, гемодинамик ўзгаришлар кузатилмайди. Қон ва сийдик тахлили ўзгаришсиз. Рентгенолгогик текширишлар диффенренциал дивагностика учун қилинади.
Дифференциал диагноз механик ичак тутилиши ва буйрак санчиғи билан қилинади.
Даволаш. Консерватив муолажалар қилинади. Антиспастик дорилар, тозаловчи ҳуқна, қорин соҳасишга иссиқ грелка қуйилади. Оғир ҳолларда Вишневский буйича паранефрал блокада қилинади. Сабаби аскарида бўлса, антипаразитар терапия ўтказилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |