Болалар жарроҳлигининг ривожланиш тарихи. Замонавий текшириш усуллари. Болалар жарроҳлигида деантология. Қорин бўшлиғида ўткир жараёнлар (аппендицит, перитонит, орттирилган ичак тутилишлари). Болаларда диафрагмал чурралар


Download 1.23 Mb.
bet59/139
Sana20.12.2022
Hajmi1.23 Mb.
#1036611
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   139
Bog'liq
Болалар жарро лигининг ривожланиш тарихи. Замонавий текшириш усу

Сурункали гематоген остеомиелит
Сурункали гематоген остеомиелит 2 гуруҳга бўлинади: 1) бирламчи сурункали гематоген остеомиелитлар (Броди абсцесси, Олльенинг альбуминозли остеомиелити, Гарренинг склерозловчи остеомиелити, Попкировнинг антибиотикли остеомиелити); 2) сурункали гематоген остеомиелит.
Сурункали гематоген остеомиелит суякда яллиғланиш жараёнининг чегараланиши билан характерланади. Ўткир гематоген остеомиелитнинг сурункали шаклига ўтиш сабаби суякнинг ғовак моддасида яллиғланиш жараёни тўхтамасдан некрознинг давом этишидир.
Ўткир гематоген остеомиелитнинг сурункали босқичга ўтиш муддати Ю.Ф.Исаков буйича 4-6 ой, бизнинг фикримизча эса 2- ойдан бошлаб утиши мумкин. Сурункали гематоген остеомиелит патоморфологик томондан суякда секвестр, секвестрал бўшлиқ ва секвестрал қути ҳосил бўлиши билан характерланади.
Клиникаси. Сурункали гематоген остеомиелитнинг клиник манзараси касалликнинг қайси босқичда кечиши, суякдаги деструкция ҳажми ва асорати бор-йўқлигига қараб ҳар хил бўлади. Касалликнинг кечишига қараб хуруж ва ремиссия босқичлари фарқ ланади. Бундан ташқари, унинг оқмали ва оқмасиз турлари тафовут қилинади. Оқмалар ҳар хил ҳажмда ва шаклда бўлиши ҳамда улардан грануляцион тўқималар ўсиб чиқиши билан характерланади.
Диагностикаси. Сурункали гематоген остеомиелит касаллигида диагноз беморларнинг шикояти, анамнези, клиник белгилари ва қўшимча текшириш хулосаларига қараб қўйилади.
Рентген ёрдамида текшириш. Суякни 2 та проекцияда рентген килиш суякда кечаётган яллиғланиш жараёнини аниқ баҳолашга ёрдам беради. Бунда секвестрал қути ва унинг ичида ётган секвестрлар кўзга ташланади
Фистулография. Ушбу усул касалликнинг оқмали турида қўлланилади. Фистулография ёрдамида оқманинг йўли, йирингли бўшлиқ ва секвестрлар жойлашган соҳаси ҳамда ўлчами аниқланади.
Дифференциал диагнози. Сурункали гематоген остеомиелит касаллиги суяк туберкулёзи ва саркомалари, лейкоз, остеохондропатиялар ҳамда актиномикоз, бруцеллёз, захм каби касалликлар билан таққосланади.
Давоси. Болаларда сурункали гематоген остеомиелитни даволаш комплекс равишда олиб борилади. Касалликнинг ремиссия даврида маҳаллий ўчоқни даволаш мақсадида секвестрнекрэктомия операцияси ўтказилади. Бушликларни тулдириш максадида гемопломба, мушаклардан фойдаланилади.


Download 1.23 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   139




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling