Болалар жарроҳлигининг ривожланиш тарихи. Замонавий текшириш усуллари. Болалар жарроҳлигида деантология. Қорин бўшлиғида ўткир жараёнлар (аппендицит, перитонит, орттирилган ичак тутилишлари). Болаларда диафрагмал чурралар


Download 1.23 Mb.
bet57/139
Sana20.12.2022
Hajmi1.23 Mb.
#1036611
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   139
Bog'liq
Болалар жарро лигининг ривожланиш тарихи. Замонавий текшириш усу

Ўткир гематоген остеомиелит
Этиопатогенези. Касалликни асосан стафилококк, стафилококк ассоциациялари, кам ҳолларда стрептококк, грамманфий (ичак таёқчаси, кўкйиринг таёқча, протей) ва бошқа микроблар (пневмококк, диплококк, замбуруғлар) чақиради.
Гематоген остеомиелитда инфекция суякка асосан гематоген йўл билан тушади. Жароҳатланган тери ва шиллиқ қаватлар, юмшоқ тўқ ималарнинг йирингли хасталиклари ҳамда қулоқ , бодомча безлари, ҳалқум ва юқори нафас йўллари яллиғланиш касалликлари остеомиелитда инфекция манбалари бўлиб хизмат қилади. Кўкрак ёшидаги болаларда киндик яраси ҳам инфекция кириш дарвозаси бўлиши мумкин.
Болаларда гематоген остеомиелит касаллигининг патогенези ҳозирги кунга қадар ҳам тўлиқ ўрганилмаган.
Адабиётларда касаллик патогенезини тушунтириб беришга ҳаракат қ илувчи бир нечта назариялар мавжуд.
Томир-эмболик назарияси. Бу назария асосчилари А.А.Бобров (1888), Е.Лексер (1894) ва А.О.Виленскийлар (1934) бўлиб ҳисобланади. 1888 йили А.А.Бобров рус врачларининг III сеъздида ўткир гематоген остеомиелит келиб чиқишида ўзининг томир-эмболик назариясини эълон қ илади. Унинг фикрича, суякни қон билан озиқлантирувчи артерия метафиз қисмида a.nutriсiae дан кейин тармоқланади ва кенг томир тўрини ҳосил қилади. Табиийки, бу эса ўз навбатида ўша соҳада қон оқими секинлашиши ва патоген микроблар тўхталиши учун шароит яратади (бактериал эмбол).
1894 йили Е.Лексер ўзининг кўп сонли экспериментал текширишлари ва суякнинг ёшга нисбатан қон билан таъминланиш хусусиятларини ўрганиш натижалари асосида А.А.Бобров томонидан айтилган ғояни тасдиқлайди. Муаллиф суякнинг эпифиз, метафиз ва диафиз қисмларини алоҳида-алоҳида қон билан таъминланишини, уларда томирлар кўр бўлиб тугашини ва мана шу майда қон томирларга тиқилган бактериал эмбол суяк тўқимасининг қон билан озиқланишини бузиб, суякда некроз ва яллиғланиш чақиришини тушунтириб беришга ҳаракат қилади. Бундан ташқари, Е.Лексер фикри бўйича, остеомиелит ривожланиши асосий қон томир стволидан артерия шахобчаларининг бурчак ҳосил қилиш даражасига, метафиз қисмида қон ҳаракати секинлигига ва суяк шикастланишларига боғлиқ бўлади.
Шундан сўнг А.О.Виленский (1934) ҳам томир-эмболик назарияни маъқуллайди. А.О.Виленский болаларда остеомиелит келиб чиқишини суяк томирларига эмбол ёки тромб тиқилиши, тромбнинг кейинги ҳаракати ва ўша томирларда тромбоартериит, тромбофлебит ривожланиши билан боғлайди.
Сенсибилизация назарияси. Бу назария асосчиси С.М.Дерижановдир (1937). Муаллиф ушбу ғояни асослаш мақ садида қ уёнларда 3 та тажриба ўтказади.
Дастлаб, 1-серия тажрибасида қуёнларга от зардоби киритиб, унга нисбатан сезувчанлик чақиради. Кейин ўша зардобни қуённинг суяк каналига киритиб асептик, аллергик остеомиелит чақиради.
2-серия тажрибасида қуёнларни кам миқдорда микроб қўшилган от зардоби билан сенсибилизация қилади. Кейин ўша доза суяк каналига киритилганда қуёнларда йирингли остеомиелит септикопиемик ўчоқлари билан ривожланади.
С.М.Дерижанов 3-серия тажрибасида сенсибилизация қилинган қуённинг болдир суягини таёқ ча ёрдамида уради ва венасига ўша зардобни киритади. Бунда ҳам қуёнларда остеомиелит ва танасининг бошқа қ исмларида пиемик ўчоқлар пайдо бўлади. Шу ўтказган тажрибаси асосида С.М.Дерижанов болаларда остеомиелит касаллиги келиб чиқишида бактериал эмбол аҳамиятини инкор этган ҳолда организм сенсибилизацияга асосий эътиборни қ аратади. Унинг фикрича, касаллик чақ ирувчига нисбатан организмда сезувчанликнинг пайдо бўлиши (тонзиллит, отит, тиш кариеслари ва ҳ.) ва танага қайта микроб тушиш пайтида касалликни авж олдирувчи омилларнинг (суяк шикастланишлари, совуқ да қолиш, толиқиш) қ ўшилиши остеомиелит касаллигини келтириб чиқаради.
Нерв-рефлектор назарияси. Ушбу назария Н.Н.Еланский томонидан (1954) яратилган. Н.Н.Еланский фикрича, остеомиелит касаллиги ривожланишида томирларнинг узоқ муддат давомида рефлектор спазми ва у ҳисобига суякларда қон айланишининг бузилиши асосий рол ўйнайди. Бундай омилларга инфекция ва организмга ташқи томондан берилаётган салбий таъсирлар киради.
Шундай қилиб, остеомиелит касаллигининг патогенезини юқорида айтиб ўтилган назарияларнинг ҳар бири билан алоҳида тушунтириб беришнинг иложи йўқ . Бу назарияларда илгари сурилаётган ғоялар касаллик патогенезини маълум бир нуқтаи назардан ёритиб беради ва улар доимо бир-бирини тўлдириб келади.
Клиникаси. Болаларда ўткир гематоген остеомиелитнинг клиник манзараси ҳар хил кечади. Ўткир гематоген остеомиелитнинг Т.П.Краснобаев (1925) бўйича клиник кечишига қараб 3 хил шакли тафовут қ илинади: 1) маҳаллий; 2) септикопиемик; 3) токсик .
Гематоген остеомиелитнинг маҳаллий шакли маҳаллий йирингли-яллиғланиш симптомларининг касалликнинг умумий клиник белгиларидан устун туриши билан характерланади. Касаллик маҳаллий томондан оғриқ пайдо бўлиши билан ўткир бошланади. Оғриқ кучая боради . Уларнинг тана ҳарорати дастлабки соатлардан бошлаб кўтарилади (38-390С гача), иштаҳаси йўқолади ва уйқуси бузилади.
Маҳаллий томондан қараганда касалликнинг дастлабки кунларида шиш, оёқ -қўл ҳажмининг соғига нисбатан катталашиши, терисининг таранглашиши ва ялтираб туриши ҳамда юзаки жойлашган веноз қон томирлари кенгайиши кўзга ташланади. Пайпаслаганда ўша соҳада, тўқ ималар зичлашиши ва маҳаллий ҳарорат кўтарилиши сезилади. Суяк бўйлаб перкуссия қилинганда оғриқ кескин кучаяди Оғриқ туфайли яқин жойлашган бўғимларда ҳаракат чегараланади ва беморлар шу оёқ -қўлини ҳаракат қилдирмасликка интилади.
Ўткир гематоген остеомиелитнинг септикопиемик шакли бошқа шаклларига қараганда болаларда кўпроқ учрайди. Касаллик умумий клиник белгиларнинг маҳаллий симптомлардан устун туриши билан характерланади. Касаллик тўсатдан ўткир бошланади. Дастлабки соатлардан бошлаб беморларнинг иштаҳаси йўқолади, боши оғрийди ва тана ҳарорати 39-400С гача кўтарилиб кетади. Бир неча соатдан сўнг касаллик бошланган соҳада оғриқ пайдо бўлиб, у кучая боради. Беморларнинг аҳволи оғир ва ҳуши ўзида бўлади. Айрим вақтлари уларда алаҳсираш, йўқ нарсалар кўзга кўриниши, эшитилиши ёки карахтлик ҳолатлари кузатилади. Тери қопламалари оқ имтир - сарғиш рангга киради ва баъзан териси босганда йўқ оладиган, қизил кўйлак (скарлатина) касаллигига хос майда қизил тошмалар кўзга ташланади. Тана ҳарорати янада юқорироқ кўтарилади ва у гектик характерга эга бўлади. Беморларда септик пневмония, септик кардит, токсик гепатит клиник белгилари ва гоҳида ошқ озон-ичак йўллари дисфункцияси вужудга келади.
Касалликнинг 3-4 кунларида маҳаллий томондан қараганда шиш, касалга чалинган оёқ-қўл ҳажмининг соғига нисбатан катталашиши, терисининг таранглашиши, юзаки жойлашган қон томирлари кенгайиши ва оғриқнинг кескин кучайиши кузатилади. Биринчи ҳафта охири ва иккинчи ҳафтанинг бошларига бориб терисида қизариш юзага келади ва оғриқ бироз сусаяди. Кейинчалик ўша соҳада флюктуация синамаси ҳам аниқланади .
Остеомиелитнинг токсик шакли умумий клиник белгиларнинг маҳаллий симптомлардан кескин устун туриши, касалликнинг дастлабки кунларида маҳаллий клиник белгиларни аниқлашнинг қийинлиги билан характерланади. Касаллик тўсатдан тана ҳароратининг 40-410С гача кўтарилиши ва ваража билан бошланади. Беморлар тез-тез, юзаки нафас ола бошлайди, пульси тезлашади, тили қурийди ва ҳолсизланади. Беморларнинг аҳволи оғир, ҳуши карахт бўлиб, уларда баъзан алаҳсираш, йўқ нарсалар кўзга кўриниши, эшитилиши ва қалтираш кузатилади. Кейинчалик тери қ опламалари оқимтир рангга киради.

Download 1.23 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   139




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling