Болалар жарроҳлигининг ривожланиш тарихи. Замонавий текшириш усуллари. Болалар жарроҳлигида деантология. Қорин бўшлиғида ўткир жараёнлар (аппендицит, перитонит, орттирилган ичак тутилишлари). Болаларда диафрагмал чурралар


Download 1.23 Mb.
bet98/139
Sana20.12.2022
Hajmi1.23 Mb.
#1036611
1   ...   94   95   96   97   98   99   100   101   ...   139
Bog'liq
Болалар жарро лигининг ривожланиш тарихи. Замонавий текшириш усу

Тўғри ичак полипи
Полип клинико-анатомик термин бўлиб, шиллиқ пардадан ўсувчи хавфсиз ўсмага полип деб айтилади. Болаларда полип овқат ҳазм қилиш тизими найини ҳамма қисмида, шунингдек йўғон ичакни дистал қисмида 95 % гача учрайди. Ўгил болаларда қизларга нисбатан кўпроқ қузатилади.
Полипларни пайдо бўлиш сабаблари ҳозиргача ноаниқ бўлиб, баъзи олимлар бу касалликни эмбрионни дезонтогенетик таъсирлар натижасида, шиллиқ парда шоҳ қавати хужайралари ривожланиши билан боғлашади. Тўғри ичак полипи билан касалланган беморлар анамнези сўралганда кўпчилик ҳолларда ич буруғи, ичак инвазиялари билан касалланганлигини билиш мумкин.
Клиника ва диагностикаси. Тўғри ичак полипи касаллигини асосий белгиларидан бири беморларнинг қон аралаш ахлат қилишидир. Анамнезида беморнинг онаси ёки ўзи, ахлат қилиб бўлгандан кейин анал тешигидан томчилаб қон кетишини айтади. Бу ҳолат дефекация пайти ахлатни полип юзасини жароҳатлаши таъсирида келиб чиқади. Баъзи ҳолларда бемор дефекация пайти оғриқ бўлишидан шикоят қилишади, полип дефекация пайти пастга тортилиб оғриқ пайдо қилади. Анал тешиги орқали чиққан пайти шиллиқ парда тушишига ўхшаб кетади.
Касалликка ташхис қўйиш унчалик қийинчилик тўғдирмайди. Тўғри ичакдан қон кетганда биринчи навбатда тўғри ичак полипи ҳақида ўйлаш мумкин. Кўрик анал тешигини визуал кўришдан бошланиб, унда анал ёриғи, геморрой, тўғри ичак ангиомаси касалликларини инкор этиш керак. Кейинчалик бармоқ билан текширишга ўтилади. Бунинг учун бемор кечқурун ва эрталаб тозаловчи ҳуқна қилинади ва резина қулқоп ёрдамида вазелин ёғи артилиб, кўрсаткич бармоқ билан кўрилади. 80 % беморларда полип бармоқ билан пайпасланади. Маҳаллий ҳолатни қайд этмоқ учун бемор анал тешиги қов суяги томони XII ва думғўза томони VI соат билан иккала ёни эса III-IX соатлар билан белгиланади. Ташхисни аниқлаштириш мақсадида эндоскопик текиришлар: ректоскопия, ректоромоноскопия эндоскопист мутахасислар томонидан қилинади. Акс ҳолларда, шиллиқ қават бурмаларини полип билан адаштириш мумкин.
Давоси. Хар қандай ҳолатларда ҳам полип олиб ташланмоғи зарур. Аксинча бу қон кетиш хисобига боланинг нормал усишига таъсир қилади.
Полип жойлашган ўрни ва сонига қараб бир неча оператив услублар мавжуд:
1. Анал тешиги орқали бемор операциядан бир кун олдин сифонли ҳуқна қилингач умумий оғриқсизлантириш остида анал сфинктерлари ректал ойна ёрдамида кенгайтирилади, полип қисқич билан ушланиб асоси тикилади ва кесиб ташланади. Тўғри ичакка Вешневский малҳами суркалган тампон қўйилиб, операция тамомланади. Бу усул 3-6 смгача чуқурликда бўлган полипларда қўлланилади.
2. Эдоскопия ёрдамида, 6 см ва ундан юқорида жойлашган асоси ингичка полипларда қўлланилади. Полип махсус термокогулятор ёрдамида куйдирилади ва олиб ташланади.
3. Колотомия. Юкорида жойлашган ва асоси кенг бўлган полипларда термокогуляция қилиш мақсадсиз ҳисобланиб, беморлар лапаратомия қилинади. Бунда жарроҳ полип жойини тезроқ топиш мақсадида ёрдамчи (ассисент) тўғри ичакда ректоскоп (колоноскоп) ёрдамида полип бор жой кўрсатиб турилади. Ичак қон томири билан кам таъминланган жойидан очилиб, полип олиб ташланади ва шиллиқ қават кетгули чок билан, ичакни жароҳати эса икки қават қилиб тикилади.
4. Ичак резекцияси. Агар полиплар ичакни бир қисмида гуруҳ бўлиб, кенг асосли бўлса, лапаратомия қилиниб ўша жой резекция қилинади, ичаклар охирига уланади.
Полип тўлик олиб ташланмаган ҳолатлардагина касаллик қайтланиши мумкин.

Download 1.23 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   94   95   96   97   98   99   100   101   ...   139




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling