Болалар тарбия жамоаси ва ягона педагогик жараённинг асосий шакли


Download 126.5 Kb.
bet3/5
Sana18.12.2022
Hajmi126.5 Kb.
#1032256
1   2   3   4   5
Bog'liq
1403410129 45734

Жамоа хакида тушунча. Жамоа (лотинча «коллективус» сузининг таржимаси булиб, йигилма, омма, биргаликдаги мажлис, бирлашма, гурух) бир неча аъзо (киши)лардан иборат булиб, ижтимоий ахамиятга эга умумий максад асосида ташкил топган гурух демакдир. Замонавий талкинда «жамоа» тушунчаси икки хил маънода ишлатилади. Биринчидан, жамоа деганда бир неча кишиларнинг муайян максад йулида бирлашувидан иборат ташкилий гурухи тушунилади (масалан ишлаб чикариш жамоаси, завод жамоаси, укув юрти жамоаси, хужалик жамоси ва хоказо). Иккинчидан, жамоа деганда юкори даражада уюштирилган гурух тушунилади. Чунончи, укувчилар жамоаси юкори даражада уюштирилган бирлашма хисобланади.
Жамоада ва жамоа ёрдамида тарбиялаш - тарбия тизимида мухим ахамиятга эга булган тамойиллардан биридир. Шахсни шакллантиришда жамоанинг етакчи рол уйнаши тугрисидаги фикрлар педагогика фанининг илк ривожланиш даврларидаёк билдирилган. Жамоада унинг аъзолари уртасидаги муносабатнинг алохида шакли юзага келади, бу эса шахснинг жамоа билан биргаликда ривожланшини таъминлайди. Лекин хар кандай гурухни хам жамоа деб хисоблаб булмайди. Жамоа бир катор белгиларга эгадирки, мазкур белгилар жамоани кишиларнинг етарли даражада уюшган хар кандай гурухдан ажратиб туради.
Укувчилар жамоаси узига хослик касб этувчи мухим белгиларга эгадир. куйида жамоа ва унинг хусусиятлари (белгилари) борасида суз юритамиз.
Жамоа ижтимоий жамиятнинг бир кисми хисобланади, унда ижтимоий хаёт ва кишилик муносабатларининг барча меъёрлари уз ифодасини топади. Зеро, жамоа жамиятдаги мавжуд муносабатлар тизимида намоён булар экан, жамоа ва ижтимоий жамият максади, интилишида узаро бирлик, узвийлик, алокадорлик юзага келади.
Шу боис жамоа хаётининг аник (ягона) максадга каратилганлиги ва ижтимоий-гоявий хусусият касб этиши унинг етакчи белгиси саналади.
Хар бир жамоа бошка жамоалар билан узвий алокадорликда мавжуд булади. Муайян жамоанинг хар бир аъзоси жамият ижтимоий фаолиятини ташкил этиш жараёнида уз жаомаси билан биргаликда иштирок этади. Жамоа аъзоларини интилишларини тушуниш, жамоа олдига куйилган максад мохиятини чукур хис этиш хамда унинг шахсни шакллантиришдаги урни ва ролини тугри бахолай олиш жамоа аъзоларининг умумий ва хусусий (шахсий) максад, кизикиши, эхтиёж ва фаолиятлари уртасидаги бирликни намоён этади хамда жамоанинг булинишга йул куймайди.
Хар бир жамоа уз-узини бошкариш органига эга ва умумий жамоанинг узвий кисми саналади. Шунингдек, у максаднинг бирлиги ва ташкил килиш хусусиятлари оркали умуммиллий жамоа билан богланади. Ижтимоий жамият эхтиёжини кондиришга йуналтирилган биргаликдаги фаолият жамоанинг навбатдаги мухим хусусиятидир. Жамоа фаолиятининг ижтимоий-гоявий йуналиши хам жамоанинг фаолияти мазмунида уз аксини топиши мухим ахамиятга эгадир.
Жамоа хусусиятини аниклашда кишилар гурухининг ягона ижтимоий тизимини урната олишдаги усули, яъни, жамоани ташкил килиш усули хам мухим хисобланди.
Педагогик жихатдан максадга мувофик ташкил этилган жамоа, хусусан, унинг аъзолари уртасида узаро рухий якинлик, ишчанлик, бир-бири учун гамхурлик, узаро ёрдам, жамоа манфаати учун кайгуриш, мазкур йулда амалий харакатларни ташкил этиш хамда жавобгарлик хисси карор топади.
Демак, жамоа узида куйидаги хусусиятларни намоён этади

Биргаликдаги фаолият умумжамият иши учун маъсулият хиссини уйгота бориб, жамоа аъзоларини бир-бирига якинлаштиради, аъзоларда жамоага мансублик хиссини пайдо булишига кумаклашади, жамоа билан муносабатда булиш эхтиёжини оширади. Жамоа аъзолари орасида узаро хиссий бирлик (бир-бирини ёктириш хисси) юзага келади. Ушбу муносабат купинча уз-узидан пайдо булади хамда улар укитувчиик таъсир курсатиш учун кул келади. Жамоа аъзолари уртасидаги рухий бирлик мазмуни улар орасида хосил булган ишчанлик фаолиятининг характерига бевосита богликдир.


Жамоанинг расмий (ишчанлик) ва норасмий (хиссий) тузилишини бир-биридан фарклаш лозим. Жамоанинг расмий тузилиши деганда жамоа фаолиятининг турли куринишларини амалга ошириш учун зарур буладиган ташкилий жихатлари кузда тутилади. Мазкур жихат бир томондан жамоа аъзолари уртасида юзага келган ишчанлик муносабати мазмунини ифода этса, иккинчи томондан, рахбарлик вазифасини бажарувчи шахслар томонидан жамоа аъзоларининг хатти-харакатлари ва интилишларини мувофиклаштириш йулида ташкил этилаётган бошкарув фаолияти мохиятини ёритишга хизмат килади.
Норасмий тузилма жамоанинг барча аъзолари уртасидаги шахслараро маънавий-психологик муносабатларнинг умумий тизими ва микрогурухни ташкил килувчи айрим аъзолар уртасидаги танлаш муносабатлари мазмунини ифодалайди. Жамоанинг хар бир аъзоси мавжуд муносабатлар тизимида у ёки бу уринни эгаллайди. Укувчининг жамоадаги урни унинг шахс сифатида шаклланиши ва камолотга эришишига мухим таъсир курсатади. Мактаб ёки синфдаги расмий ва норасмий тузилмалар бир-бирига мувофик булганда, жамоанинг расмий етакчилари норасмий муносабатлар тизимида кузга куринган уринни эгаллаган холдагина у чинакам жамоа була олади. Шунингдек, норасмий гурухлар (микрогурухлар) умумжамоа ижтимоий манфатлари учун курашувчи гурухлар булгандагина жамоа узини чинакам жамоа тарзида намоён этиши мумкин.
Яшаш жойларида узаро бириккан болалар гурухлари канчалик ахил ва инок муносабат асосида ташкил топган булмасин хакикий жамоа була олмайди. Чинакам жамоа ижтимоий ахамиятга мойиллик фаолиятини ташкил эта олиши, жамоа аъзолари уртасида узаро хамкорлик ва ишчанлик характеридаги алока ва муносабаларни карор топтириши лозим. Жамоанинг мажбурийлик белгиси унга укитувчиик рахбарликнинг йулга куйилишидир.
Шундай килиб, жамоа бир неча (аъзо) кишидан иборат гурух булиб, у ижтимоий ахамиятга эга булган умумий максад асосида ташкил топади. Жамоа томонидан амалга оширилаётган фаолият унинг олдига куйилган максад мазмунини ифода этади. Жамоа аъзолари уртасида карор топган узаро бирлик, шунингдек, улар уртасида ташкил этилувчи муносабат жараёнидаги тенглик жамоага рахбарлик килиш, жамоа аъзоларининг гурух етакчиларига буйсунишлари, шунингдек, улар томонидан жамоа олдидаги жавобгарлик хиссини англашлари учун замин яратади.
Жамоа ва уни шакллантириш укитувчиик фаолиятининг максади хисобланиди. Мухим тарбиявий таъсир кучига эга булган субъектларнинг алохида намуна курсатишлари жамоани шакллантиришнинг мухим воситаси булиб, ушбу восита ёрдамида жамоанинг барча ёки муайян аъзосини тарбиялаш ижобий самаралар беради.
Жамоа томонидан хал этилиши кузда тутилган етакчи тарбиявий вазифа шахсни хар томонлама тарбиялаш, унда ижобий сифатларни тарбиялаш хамда мустахкам хаётий позицияни карор топтиришдан иборатдир.
Умумий урта таълим хамда урта махсус касб-хунар таълими муассасаларида жамоани шакллантириш масъулиятли вазифа саналади.
Мактаб жамоаси таркибида энг баркарор бугин - бу муайян синфлар негизида шаклланган жамоалар саналади. Синф жамоаси таркибида укувчилар томонидан амалга оширилувчи асосий фаолият укиш фаолияти саналади. Айнан синф жамоасида шахслараро алока ва муносабатлар таркиб топади. Шунингдек, синфлар жамоалари негизида мактаб жамоаси шаклланади. Мактаб жамоаси икки мухим бугин – укитувчилар жамоаси хамда укувчилар жамоаси асосида таркиб топади. Укув юртлари жамоаси таркибида укувчилар жамоаси асосий кисмни ташкил этади. Укувчилар жамоаси - бу ижтимоий ахволи шунингдек, умумий сайлов органлари олдидаги умумий жавобгарлик, барча аъзоларнинг хукук ва бурчлари тенглиги асосидаги узаро бирликка эга укувчилар гурухидир.
Укувчилар жамоаси унга рахбарликни олиб борувчи укитувчилар хамда болалардан иборат жамоанинг мураккаб бирлашмаси булиб, уз-узини назорат килиш хамда уз-узини бошкариш хукуки, шунингдек, узига хос психологик мухит ва анъаналарига эга булади.
Жамоани шакллантириш муайян конуниятларга буйсунадиган узок муддатли мураккаб жараёндир.



Download 126.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling