Болаларда юракнинг норевматик касалликлари
Download 316.5 Kb.
|
Bolalarda-yurakning-norevmatik-kasalliklari
- Bu sahifa navigatsiya:
- Чизиклар Ўнгдан Чапдан
- ЮРАК-ҚОН ТОМИР ТИЗИМИ
- ОВҚАТ ҲАЗМ ҚИЛИШ ТИЗИМИ
- СИЙДИК ТАНОСИЛ ТИЗИМИ
- АСАБ ТИЗИМИ ВА СЕЗГИ ТИЗИМИ
- ЭНДОКРИН ТИЗИМИ
НАФАС ОЛИШ ТИЗИМИ
Тизимга доир шикоятлари: йўтал. Кўздан кечирилганда: Нафаси бурун орқали эркин, бир минутда 42 марта, ритмик. Маҳаллий ва умумий цианоз аниқланмайди. Кўкрак қафаси нафас олиш актида бир хилда иштирок этади. Пайпаслаб кўрилганда: кўкрак қафаси эластик. Перкуссияда: хар иккала томондан аниқ ўпка товуши эшитилади. Ўпка пастки чегералари топографик перкуссияда қуйидагича:
Аускультацияда: дағал нафас фонида ўрта ва йирик калибрли нам хириллашлар эшитилади. ЮРАК-ҚОН ТОМИР ТИЗИМИ Тизимга доир шикоятлари: юраги тез уриши. Кўздан кечирганда:чап томонлама юрак букрилиги аникланади. Пайпаслаб кўрганда: юрак турткиси суст аниқланади. Юрак уриши 1 минутда 156 марта, ритмик, ўртача тарангликда ва тўлиқликда. Перкуссияда: юракнинг нисбий тўмтоқлик чегараси: Ўнгдан: ўнг парастернал чизиқнинг ўртаси ва тўш суягининг ўнг қиррасидан 1 см ташкарида. Чапдан: ўрта ўмров чизиғидан V қовурға оралиғида. Юқоридан: чапдан II қовурға оралиғи. Аускультацияда: юрак тонлари бўғиқ, юрак чўққисида систолик шовқин аниқланади. ОВҚАТ ҲАЗМ ҚИЛИШ ТИЗИМИ Тизимга доир шикоятлари: иштаҳасизлик. Кўздан кечирганда: оғиз бўшлиғи шиллиқ қавати оч пушти рангда, тили қуруқ, тоза. Тишлари 2 та. Томоғи тоза, бодомча безлари катталашмаган. Қорни овал шаклида. Пальпацияда: қорни юмшоқ, оғриқсиз. Жигари ковурга ёйидан 3 см пастда. Талоғи катталашмаган қўлга унамайди. Перкуссияда: қоринда тимпаник товуш. Аускультацияда: ичаклар перистальтик шовқини эшитилади. Ахлати эркин, шаклланган, патологик аралашмаларсиз. СИЙДИК ТАНОСИЛ ТИЗИМИ Тизимга доир шикояти: йўқ. Кўздан кечирганда: Баданида ва қовоқлар остида шишлар кузатилмайди. Буйраклар соҳаси ўзгаришсиз. Пальпацияда: буйраклар сохаси огриқсиз. Сийиши эркин, оғриқсиз. Ташқи жинсий аъзолари киз болаларга хос, ёшига мос ривожланган. АСАБ ТИЗИМИ ВА СЕЗГИ ТИЗИМИ Тизимга доир шикоятлар: йўқ. Кўздан кечирганда: эс-ҳуши ўзида. Атроф мухитдаги ҳатти-ҳаракати суст. Кўз қорачиғи ёруғликка бир хилда қисқаради. Сезги аъзолари: кўриш, эшитиш ва таъм билиш яхши ривожланган. Харакат координацияси суст. Дермографизм оч пушти. Патологик рефлекслар аниқланмайди. ЭНДОКРИН ТИЗИМИ Қалқонсимон без ўз ўрнида, ҳажми ва консистенцияси ўзгаришсиз, оғриқсиз. Бошқа эндокрин бузилишлар кузатилмайди. Download 316.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling