Болаларда юракнинг норевматик касалликлари


Миокардга инотроп таъсир этувчи ногликозид дорилар


Download 316.5 Kb.
bet12/25
Sana11.01.2023
Hajmi316.5 Kb.
#1088572
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   25
Bog'liq
Bolalarda-yurakning-norevmatik-kasalliklari

Миокардга инотроп таъсир этувчи ногликозид дорилар:

    • В-блокаторлар (обзидан, 10-30 мг/сут, пропранолол 80-280 мг/сут, верапамил). Юрак мушакларига манфий инотроп таъсир кўрсатиб, антиаритмик эффект беради.

    • Симпатомиметиклар (аминлар) допамин ва допутаминлар берилади. Булар катехоламин препаратлари бўлиб, юрак мушакларига мусбат инотроп таъсир кўрсатади. Юрак мушаклари қисқаришининг кучи ва тезлигини оширади.

    • Гликагон

    • Анаболик гормон ва ностероид анаболик препаратлар.

  1. Юрак гемодинамик зўриқишини камайтирувчи дорилар

  • Диуретиклар

    • Фуросемид 40 мг, 1-3 мг/(кг·сут), диакарб, верошпирон, урегит ва лазикслар тавсия этилади.

Кардитларнинг юрак етишмовчилик босқичида диуретиклар қуйидаги режага биноан тавсия этилади:

        • Чап қоринча етишмовчилиги I-II А даражаси – верошпирон,

        • Чап қоринча етишмовчилиги II А даражаси + ўнг қоринча етишмовчилиги II А-В фуросемид ичишга ва верошпирон,

        • тотал юрак етишмовчилигида II Б-III даражаси – фуросемид ёки ласикс парентерал йўл орқали верошпирон билан биргаликда. Эффект етарли бўлмаганда эса бринальдикс ёки урегит қўшилади.

Фуросемид дозаси – 2-4 мг/кг, верошпирон – 1-4 мг/кг, бринальдикс ва урегит 1-2 мг/кг. Стационарда сийдик ҳайдовчилар кун ора 1-1,5 ойлик даволаш курсида буюрилади. Агар чап қоринча, айниқса тотал ЮЕ II А-В даражада бўлганда уй шароитида ҳам ҳафтасига 2-3 мартали курс билан диуретиклар буюрилади.

Download 316.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   25




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling