Болаларда юракнинг норевматик касалликлари
Яллиғланишга қарши ностероид препаратлар
Download 316.5 Kb.
|
Bolalarda-yurakning-norevmatik-kasalliklari
- Bu sahifa navigatsiya:
- Салицилатлар
- Миокард қисқаришини яхшилайдиган дорилар: Юрак гликозидлари.
Яллиғланишга қарши ностероид препаратлар. Агарда беморда ўтказилаётган даво муолажалари наф бермаётганлиги аниқланса, ва касаллик ўткир ости ҳамда сурункали шаклларга ўта бошласа, бундай беморларга аминохинолин унумлари (делагил, плаквинил) индометацин ёки вольтаренлар билан биргаликда 3 мг/кг миқдорда берилади. Салицилатлар эса 0.05-0.06 мг/кг миқдорда, 1-1.5 ой қабул қилиш учун буюрилади. Делагил ва плаквенил вольтарен ёки индометацин билан биргаликда тафсия этилган даволаш курсини бир йилда 2-3 маротаба такрорлаш мумкин.
Норевматик кардитлар юрак етишмовчилиги билан кечганда қуйидаги гуруҳ дори препаратлари ишлатилади: Миокард қисқаришини яхшилайдиган дорилар: Юрак гликозидлари. Ҳозирги вақтда 350 дан ортиқ кардиоактив юрак гликозидлари мавжуд. Аммо ишлатиладиганлари икки гуруҳга бўлинади. Улар наперстянка гликозидлари ва дигиталоидлардир. Гликозидларнинг организмда реабцорбцияси, элеминацияси ва қолдиқ таъсирлари кўрилади. Фармакодинамикаси. ЮГ ларини юрак мушакларига таъсири. А. Мусбат инотроп таъсири – миокарднинг қисқариш функциясини оширади. В. Манфий хронотроп таъсири – юрак ритмини секинлаштиради. С. Манфий дромотроп таъсири – ўтказувчанликни сусайтиради. Д. Мусбат батматроп таъсири – гетеротроп ўчоқлар автоматизми қўзғалишини оширади. Дигиталис интоксикацияси симптоматикаси: кардиал ошқозон-ичак неврологик кўздаги белгилар аллергик эндокрин касалликларига ўхшаш нохуш ҳолатлар кузатилиши мумкин. Юрак гликозидларидан асосан сурункали кардитлар вақтида катта ёшдаги болаларга дигоксин 0.02-0.04 мг/кг миқдорида берилади (тана вазни қанча кўп бўлса, тўйинтириш дозаси шунча кичик бўлади). Одатда ¼ - 1/3 таблеткадан 9-12 қабулда берилади(3-4 кун). Ушлаб турувчи доза эса ¼ - ½ таблеткадан кунда икки маҳал (1 таблетка 0,25 мг келади) берилади. Дигоксин кунда уч маҳал, ҳар 8 соатда ЭКГ назорати остида қилинади. Агар препаратнинг эффективлиги кам намоён бўлса, унда яна 1-2 кунга уч маҳалдан бериш давом эттирилади. Аммо препарат миқдори ошиб, интоксикация беришидан эҳтиёт бўлиш лозим. Агар беморда тўйинтирувчи дозадан кейин препаратнинг ижобий эффекти кузатилса, (жигар ўлчамининг кичрайиши, ҳансирашнинг камайиши, юрак фаолиятининг мўътадиллашуви) ушлаб турувчи доза сифатида, тўйинтирувчи дозанинг 1/5 қисми берилади. Агар брадикардия сақланган бўлса, ушбу доза 1/6-1/8 қисмгача камайтирилади, доимий тахикардия кузатилганда эса, ¼ қисм дозада берилади. Дигоксиннинг ушлаб турувчи дозаси 2 қабулда ҳар 10-12 соатда ичишга, эффект бермаса мушак орасига, яна ҳам ижобий таъсир кузатилмагач эса, вена ичига юборилади. Анурия ва олигурия рўй берганда юрак гликозидларини қўллашда ниҳоятда эҳтиёт бўлиш керак. Бундай вақтларда аввал диуретиклар бериб, диурез кучайтирилгач ЮГ ларини қўллаш мумкин. Download 316.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling