Болаларга амбулатор-поликлиника муассасаларида тиббий хизмат кўрсатишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида


Камвазнли гўдакни уйда қандай иситиш кераклигига онани ўргатиш


Download 0.75 Mb.
bet200/237
Sana12.03.2023
Hajmi0.75 Mb.
#1262594
1   ...   196   197   198   199   200   201   202   203   ...   237
Bog'liq
420-сонли ССВ Буйруги

36.3.1. Камвазнли гўдакни уйда қандай иситиш кераклигига онани ўргатиш
Гўдакнинг тана ҳарорати 36,5°С и 37,4°С оралиғида сақлаш жуда муҳим ҳисобланади. Тана ҳарортининг паст бўлиши бемор гўдакка салбий таъсир этади ва ўлим хавфини оширади. Камвазн туғилган гўдаклар тана ҳароратини кузатиб бориш туғилганда камвазнлик бўлмаган гўдаклардагига нисбатан юқори эътиборни талаб қилади.

Онага гўдакни хона ҳарорати илиқ шароитда (хона ҳарорати 25oC дан паст бўлмаган) ўз тўшагида парваришлаш ҳақида маслаҳат беринг. Онадан камвазн болани чўмилтирмасликни ва уни ҳар доим қуруқ ушлашни илтимос қилинг. Яна онага вақти-вақти билан гўдакнинг қўл ва оёқларини иссиқлигини текшириш учун ушлаб кўришни тавсия қиламиз. Агар боланинг қўл ва оёқлари совуқ бўлса, уларни иситишнинг энг яхши усули – терига-тери контактидир. Бу усул билан болани совуқ хонада музлашини олдини олиш мумкин. Терига-тери контакти она ёки бошқа инсон томонидан бажарилиши мумкин. Катта одам танаси гўдакка иссиқлик улашади.




Камвазн гўдакни уй шароитида қандай иситиш кераклигини онага ўргатинг
- Гўдакни она билан бир тўшакда ушланг.
- Хона ҳароратини иссиқлик манбалари ёрдамида 25°С дан паст бўлмаган даражада сақланг. Хонада совуқ шамолли елвизак йўқлигига ишонч ҳосил қилинг.
- Камвазн гўдакни чўмилтирманг. Агар чўмилтирмоқчи бўлсангиз, буни иссиқ хонада иссиқ сув ёрдамида амалга оширинг ва чўмилтириб бўлгандан сўнг гўдакни қуруқ бўлгунча артиб, кийинтиринг.
- Гўдакнинг кийимини (масалан, пеленкасини) ҳар гал у нам бўлганда алмаштиринг.
- Терига-тери контактини иложи борича узоқ, кундузи ва кечаси давом эттиринг. Терига-тери контакти учун:
· Болага олд тугмалари қадаладиган илиқ кўйлак, иштонча, қалпоқча ва пайпоқ кийдиринг.
· Гўдакни терига-тери контактида онанинг кўкрак қафасига, кўкрак безлари оралиғига бошини ён тарафга қараган ҳолатида жойлаштиринг.
· Гўдакнинг танасини онанинг кийими билан ёпинг (совуқ кунда қўшимча иссиқ кўрпача билан).
· Терига-тери контакти бўлмаган пайтда, ҳар доим гўдакни яхши кийинтирган ва ўрантирган ҳолда ушланг. Қўшимча яна болага қалпоқча ва пайпоқ кийдиринг, юмшоқ ва қуруқ пеленкага эркин ўранг ва кўрпача билан ёпинг.
· Гўдакнинг қўл ва оёқларини иссиқлигига ишонч ҳосил қилиш учун тез-тез текширинг. Агар улар совуқ бўлса, терига-тери контакти ёрдамида иситинг.
· Гўдакни кўкрак билан тез-тез эмизинг (ёки соғилган кўкрак сутини пиёлача ёрдамида беринг).

Гўдакни терига-тери контактида ушлаш учун онани ҳоли қолдирган ҳолатда, уни ўзига қулай ўтириб олишини ёки орқага суянишини сўранг:
· Онадан болани ечинтиришни сўранг, қалпоқча, иштонча ва пайпоқдан ташқари.
· Гўдакни кўкрак қафасига, кўкрак безлари оралиғига терига-тери контактида вертикал ва чўзилган ҳолатида жойлаштиринг.
· Гўдакнинг бошини ён томонга қаратинг, нафас йўллари тўсилмаслиги учун.
· Гўдакни онанинг кўйлаги билан ёпинг, кейин эса иккаласини қўшимча кўрпача билан ўранг.
· Онани гўдакни кўкраги билан тез-тез эмизишини сўранг.
Агарда терига-тери контактининг иложиси бўлмаса гўдакни кийинтиринг ва ўранг, бунда унинг боши, қўли ва оёғи ҳам ўралиши лозим. Гўдакни парваришловчи билан иситкичлар билан иситилган хонада ушланг. Онани гўдакни кўкрак сути билан тез-тез эмизишини айтинг.

Download 0.75 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   196   197   198   199   200   201   202   203   ...   237




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling