Болаларга амбулатор-поликлиника муассасаларида тиббий хизмат кўрсатишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида


 Касал гўдакни даволаш ва онага маслаҳатлар бериш


Download 0.75 Mb.
bet197/237
Sana12.03.2023
Hajmi0.75 Mb.
#1262594
1   ...   193   194   195   196   197   198   199   200   ...   237
Bog'liq
420-сонли ССВ Буйруги

36.2. Касал гўдакни даволаш ва онага маслаҳатлар бериш
Гўдак болани даволашга доир йўл-йўриқлар ГЎДАK схемасида келтирилган. Уларнинг ҳаммаси гўдак болаларни даволаш учун мослаштирилган ва БОЛАНИ ДАВОЛАНГ схемасида келтирилган йўл-йўриқлар ўрнига татбиқ этилиши керак. Масалан, ГЎДАK схемасида антибактериал препаратлар ва уларнинг дозалари гўдак болалар учун мослаштирилган. Диареяга суюқликлар билан даво қилиш режалари ва гипогликемияга профилактик даво қилиш хусусидаги йўл-йўриқлар бундан мустасно. БОЛАНИ ДАВОЛАНГ схемасидаги А, Б ва В режалар ҳамда “Болада гипогликемияга даво қилинг” жадвали гўдакларни даволашда ҳам татбиқ этилади.
36.2.1. Мускуллар орасига юбориладиган антибиотикларнинг биринчи дозасини бериш
Гўдакларга мускуллар орасига юбориладиган антибиотикларнинг иккитаси берилади: мускуллар орасига юбориладиган Гентамицин ва мускуллар орасига юбориладиган Ампициллин. ЎТА ОҒИР ИНФЕKЦИЯ таснифи бўлган гўдакларнинг аҳволи жуда оғир бўлиб, зудлик билан биринчи ёрдамни ва махсус даво учун касалхонага юборишни талаб этади. Гентамицин билан Ампициллинни бирга ишлатиш кенг доирадаги бактерияларга қарши яхши таъсир қилади.
Гентамицинни ишлатиш
Гентамицин флаконига ёпиштирилган ёрлиғини ўқиб чиқиб, препаратнинг концентрациясини аниқлаб олинг. Препаратни суюлтирилмаган ҳолда ишлатиш мумкинми ёки уни стерил сув билан суюлтириш керакми, текшириб кўринг. Препарат 10 мг/мл концентрацияда ишлатилиши керак.
Дозасини боланинг ёшига кўпроқ тўғри келадиган жадвал қаторидан танлаб олинг.
Ампициллини ишлатиш
500 мг ампициллин флаконига 2,6 мл стерилланган сув қўшинг. Бунда 3,0 мл аралашмага 500 мг ампициллин тўғри келади. Жадвалдан гўдак вазнига тўғри келадиган дозани танланг.
Агар Сизда бошқа миқдордаги гентамицин ёки ампициллин флакони бўлса, ёки стерил сувни ҳажмини бу ерда берилгандан бошқача қўлласангиз, унда Гўдак схемасидаги дозалар жадвали ишлатиш ноўрин бўлади. Бундай ҳолатда стерил сувни ва дозани ҳисоблаганда дорини ишлаб чиқарувчисининг кўрсатмаларига амал қилинг.
ЎТА ОҒИР КАСАЛЛИК бўлган гўдакларни касалхонага юбориш мумкин бўлмаса, уларни мускуллар орасига юбориладиган шу антибиотиклар ёрдамида даволашни давом эттириб бориш мумкин.

Download 0.75 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   193   194   195   196   197   198   199   200   ...   237




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling