Болаларга амбулатор-поликлиника муассасаларида тиббий хизмат кўрсатишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида


Download 0.75 Mb.
bet193/237
Sana12.03.2023
Hajmi0.75 Mb.
#1262594
1   ...   189   190   191   192   193   194   195   196   ...   237
Bog'liq
420-сонли ССВ Буйруги

ОВҚАТЛАНИШ МУАММОСИ ЁКИ
КАМВАЗНЛИК

· Агар гўдак кўкракка нотўғри тутилган бўлса ёки самарасиз эмаётган бўлса, онага болани кўкрак олдида тўғри ҳолатда ушашни ва кўкракка тўғри тутишни ўргатинг.
-Агар бирданига барчасига ўргатишнинг иложиси бўлмаса, онани кўкракни соғиб болани пиёлачадан овқатлантиришга ўргатинг.
· Агар она гўдакни суткада 8 мартадан кам эмизаётган бўлса, эмизиш сонини кўпайтиришини, бола неча марта хоҳласа шунча марта, кечаси ҳам, кундузи ҳам эмизишни онага маслаҳат беринг.
· Агар гўдак бошқа овқат ёки суюқлик ичаётган бўлса, онага кўпроқ эмизишни ва бошқа суюқлик ва овқат беришни камайтириш кераклигини ва албатта пиёладан фойдаланишни тушунтиринг.
· Агар гўдак кўкрак сутини умуман эммаган бўлса:
- Кўкрак сути билан овқатлантириш ва релактация бўйича маслаҳат беринг.
- Сутли аралашмаларни тўғри тайёрлаш ва овқатлантириш учун пиёладан фойдаланиш бўйича маслаҳатлар беринг.
· Вазни кам бўлган гўдакни уй шароитида қандай қилиб овқатлантириш ва иссиқ сақлаш бўйича онага маслаҳат беринг.
· Агар гўдакнинг оғзида оқ карашлар бўлса, уй шароитида 0,25% ли генцианвиолет эритмаси билан даволашни онага ўргатинг.
· Онага болани парвариш қилиш бўйича маслаҳат беринг.
· Овқатланиш муаммолари ва оғиздаги оқ карашлар бўйича кейинги кузатув 2 кундан кейин.
· Камвазнлик буйича кейинги кузатув 14 кундан кейин.

· Камвазнлик ва нотўғри овқатлантиришнинг бошқа белгилари йўқ.

ОВҚАТЛАН ИШ
МУАММОЛАРИ ЙЎҚ

  • Онага гўдакни уйда парваришлаш бўйича маслаҳат беринг

  • Онани болани тўғри овқатлантиргани учун мақтанг.

Овқатланиш муаммоси ёки камвазнлик
Бу тасниф оғирлиги ёши учум кам бўлган гўдакларга ёки овқатланишини яхшилаш кераклигига ишора қиладиган белгилари бор гўдакларга берилади. Гўдак болаларда ана шундай белгилардан кўпинча бир йўла бир нечтаси бўлади.
Ана шундай тасниф берилган гўдакнинг онасига болани кундузи ҳам, кечаси ҳам у қанча истаса шунча марта ва узоқроқ эмизиб боришни маслаҳат беринг. Боланинг кўкрак сутига ёлчимай қолишининг асосий сабаби уни қисқа вақт (кам-камдан) эмизишдир. Гўдак бола кўкракни тўйгунича эмиши керак. Бола алоҳида бир парваришга муҳтож бўлса, шу парваришни қилишга, масалан, эмизиш вақтида болани тўғри ҳолатда тутиб, кўкракни тўғри бериш техникасига ёки оғиз оқармасини (молочница) даволашга ўргатинг. Болага уйда парвариш қилиш юзасидан ҳам онага маслаҳат беринг. Гўдак ханузгача кўкракни ола олмаса онага кўкракни соғишни ва гўдакни пиёлача ёрдамида овқатлантиришни ўргатинг.
Ана шундай тасниф берилган гўдак тиббий муассасага яна келиб, тиббий ходимга такроран кўриниши керак. Тиббий ходим боланинг овқатланиши яхшиланганми-йўқми, текшириб кўради ва яна зарур маслаҳатларини беради.

Download 0.75 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   189   190   191   192   193   194   195   196   ...   237




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling