ҚАРАБ KЎРИНГ: Бола кўкракни яхши эмадими (яъни тўхтаб-тўхтаб, секингина чуқур-чуқур сўриш ҳаракатларини қиладими)?
Агар бола тўхтаб-тўхтаб, секингина чуқур-чуқур сўриш ҳаракатларини қилаётган бўлса, демак, у яхши эмади. Сутни бола қандай ютаётганини кўришингиз ёки эшитишингиз мумкин. Болани эмизиш қай тариқа тугалланишини кузатиб боролмайдиган бўлсангиз, гўдак эмишдан қониққанми-йўқми, текшириб кўринг. Агар у қониққан бўлса, кўкракни ўзи қўйиб юборади (яъни боланинг эмишини онаси қандай бўлмасин бирор йўл билан тўхтатмаслиги керак). Гўдак бола бўшашиб, мудраётгандек бўлиб кўринади ва кўкракка қизиқмай қўяди.
Бола сўриш ҳаракатларини тез-тез, шунда ҳам саёзгина қилаётган бўлса, у яхши эмолмаётган бўлади. Лунжларининг ичига тортиб кетаётганини ҳам кўришингиз мумкин. Лекин сут ютаётганини кўролмайсиз ва эшита олмайсиз. Бола эмишдан қаноат ҳосил қилмайди ва безовта бўлиши мумкин. У йиғлаши, яна эмишга уриниши ёки эмишни узоқ вақт чўзиши мумкин.
Бола бурнининг битиб қолгани унинг эмишига ҳалал бераётган бўлса, бурнини тозалаб қўйинг. Kейин у яхшироқ эма оладиган бўлдими-йўқми, текширинг.
33.2. Боланинг овқатланишини ва камвазнликни таснифлаш
Агар гўдакда шошилинч касалхонага йўллаш учун кўрсатмалар бўлмаса, уни овқатлантиришдаги муаммолар ёки ёшга нисбатан кам вазн бўйича таснифланг. Гўдак боладаги белгиларни қуйида кўрсатилган ҳамма белгиларга солиштириб кўриб, тўғри келадиган таснифни танланг.
Мисол. Овқатланиш муаммолари ёки камвазнликни таснифлаш
БЕЛГИЛАРИ
|
ТАСНИФЛАНГ
|
ДАВОЛАШ
(Касалхонага юборишдан олдинги шошилинч даволаш ажратиб кўрсатилган)
|
· Кўкракка ёмон тутилган ёки
· Кўкракни самарасиз эмади ёки
· 24 соат ичида 8 мартадан кам эмадиёки
· Бошқа овқат ёки суюқликлар ичади ёки
· Вазни ёшига нисбатан кам ёки
· Оғиз оқармаси (молочница ёки оғиздаги яралар).
|
|
Do'stlaringiz bilan baham: |