KЎРИНГ: Оғиз оқармаси (молочница) борми?
Боланинг оғзини очиб, тили ва лунжларининг ички юзасини қараб кўринг. Оқарма лунжларнинг ички юзасидаги сут лахталари ёки тилдаги қалин оқ карашга ўхшаб кўзга ташланади. Ана шундай оқ карашни артиб кўринг. Оқ доғлар боланинг оғзида қолаверади.
Боланинг қандай эмизилишига баҳо бериш диққат билан кузатиб туришни талаб қилади.
СЎРАБ KЎРИНГ: Гўдак сўнгги бир соат давомида кўкрак эмганми?
Агар эмган бўлса, кутиб туришни ва бола яна қачон кўкрак олишни истаса, буни айтишни онасидан илтимос қилинг. Бу вақтда боланинг эмланганлик ҳолатини текшириб кўринг. Болага зарур давони бошлашингиз, масалан, МАҲАЛЛИЙ БАKТЕРИАЛ ИНФЕKЦИЯДА антибиотик ёки ЎРТАЧА СУВСИЗЛАНИШДА ОРВ эритмасини беришингиз ҳам мумкин.
Агар бола сўнгги бир соат мобайнида эмизилмаган бўлса, балки энди эмгиси келаётгандир. Уни кўкракка тутиб кўришни онасидан илтимос қилинг. Боланинг қандай эмаётганини, иложи бўлса, бошидан охиригача ёки лоақал 4 минут давомида кузатиб боринг.
Тинчгина ўтириб, боланинг кўкрак эмишини кузатинг.
ҚАРАБ KЎРИНГ: Гўдак кўкрак олишга қодирми?
Қуйида боланинг кўкракка яхши тутилганини кўрсатадиган тўртта белги келтирилган:
· Боланинг ияги онасининг кўкрагига тегиб туради;
· Оғзи катта очилган;
Пастки лаби ташқарига қайрилган;
· Ареоланинг кўп қисми бола оғзининг пастидан эмас, устидан кўринади.
Агар шу тўрттала белгиларнинг ҳаммаси бўлса, демак, бола кўкракка яхши тутилган.
Агар у ёмон тутилган бўлса, Сиз мана бу белгиларни топишингиз мумкин:
· боланинг ияги онасининг кўкрагига тегиб турмайди;
· оғзи катта очилган эмас, лаблари олдинга чўччайган;
пастки лаби ичкарига қайрилган ёки;
· ареоланинг кўп қисми (ёки тенг қисми) бола оғзининг устидан эмас, пастидан кўринади.
Боланинг кўкракка нотўғри тутилганини кўрсатувчи шу белгиларнинг бирортасини топган бўлсанингиз, демак, бола кўкракка ёмон тутилган.
Боланинг кўкракка ёмон тутилиши онага оғриқ бериши, кўкрак учларини зарарлаб қўйиши мумкин. Гўдак бола кўкракдан сутни яхши эмиб ололмайдиган бўлса, бу – кўкракнинг дағаллашиб қолишига сабаб бўлиши мумкин. Бунда гўдак эмганидан кейин оч қолавериши ва тез-тез эмишни ёки узоқроқ вақт давомида эмиб туришни истайдиган бўлиши мумкин. У жуда кам сут эмиб, вазнига вазн қўшиб боролмаслиги ёки онасида сут йўқолиб кетиши ҳам мумкин. Агар болани кўкракка тутишни тўғрилаб қўйиладиган бўлса, мана шу муаммоларнинг барчаси ҳал бўлиши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |