33.1. Овқатланиш муаммолари ёки камвазнлик борлигини баҳолаш
Схема 18. Гўдакда овқатланиш муаммолари ёки камвазнликни баҳолаш.
Боланинг овқатланиши ва вазннинг ёшига мослигини аниқланг. Оғизида оқариш ( молочница) бор ёки йўқлигини аниқланг. Сўнгра эмизишда қийинчиликлар ёки ёш бўйича камвазнлик бормилигини аниқланг
Агар гўдакни касалхонага юборишга кўрсатмалар бўлмаса:
СЎРАБ KЎРИНГ: Гўдак кўкрак эмадими? Агар эмадиган бўлса, 24 соатда неча маҳал?
Гўдак болани кундузи ҳам, кечаси ҳам, у неча маҳал ва қанчалик узоқ истаса, шунчалик узоқ эмизиб туриш тавсия этилади. 24 соат давомида ҳисоблаганда бу 8 марта ва бундан кўпроқ эмизилиши керак.
СЎРАБ KЎРИНГ: Бола одатда бошқа овқат ёки суюқликлар олиб турадими? Агар олса, кунига неча марта?
Гўдак бола фақат кўкрак эмиб овқатланиши керак. У, масалан, бошқа сут, мева суви, чой, суюқ бўтқа ёки ҳатто сув сингари қандай бўлмасин бошқа бирор хил овқат ёки суюқлик оладими, аниқланг. Буларни бола нечоқлик тез-тез ва қанчадан олади, сўраб кўринг. Сиз, бола асосан эмизиб боқиладими ёки кўпроқ бошқа овқат билан боқиладими, шуни аниқ билиб олишингиз керак.
СЎРАБ KЎРИНГ : Гўдакни овқатлантиришда Сиз нимадан фойдаланасиз?
Агар бола бошқа овқат ёки суюқлик оладиган бўлса, бунда она шишача ишлатадими ёки пиёлами, аниқлаб олинг.
KЎЗДАН KЕЧИРИНГ : Боланинг оғирлиги ёшига тўғри келиш-келмаслигини аниқланг.
Боланинг оғирлиги ёши учун кам ёки кам эмаслигини аниқлаш учун бола оғирлигининг ёшига нисбатини ифодаловчи графикдан фойдаланинг. Гўдак боланинг оғирлигини аниқлаш учун оғирлиги ёши учун кам чизиғидан фойдаланиш керак.
Гўдак болаларнинг ёши одатда ҳафталар ҳисобида ифодаланишини унутманг, лекин графикда боланинг ёши ойлар ҳисобида кўрсатилади. Оғирлиги ёши учун кам гўдакларнинг баъзилари туғилишида вазни кам бўлган. Баъзилари туғилганидан кейин вазнига етарли вазн қўшиб бормаган. Эҳтимол, гўдакнинг кам вазнлиги кўкрак билан боқишдаги муаммолар билан боғлиқ.
Do'stlaringiz bilan baham: |