Болаларга амбулатор-поликлиника муассасаларида тиббий хизмат кўрсатишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида


Сут йўллари беркилиши ва маститнинг белгилари


Download 0.75 Mb.
bet36/237
Sana12.03.2023
Hajmi0.75 Mb.
#1262594
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   237
Bog'liq
420-сонли ССВ Буйруги

Сут йўллари беркилиши ва маститнинг белгилари

Мастит ва сут йўллари беркилиб қолишининг сабаблари
Мастит кўкракни дағаллашишидан сўнг ёки сут йўлларини беркилиб қолишидан сўнг ривожланиши мумкин.
Кўкракнинг бир қисмидан сут чиқиб турмаса сут йўлларини беркилиб қолиши ривожланади. Баъзида бу ҳолат сут йўлини сут қуйқаси билан беркилиб қолиши оқибатида ривожланади. Беркилиб қолишнинг белгиларидан бири оғриқли дўмбоқ ва дўмбоқ устида терининг қизариши ҳисобланади. Аёл ҳарорати кўтарилмайди ва кайфияти меъёридагидайбўлади.
Сут йўлини беркилиб қолиши ёки дағаллашиши оқибатида сутни кўкракнинг бир қисмида туриб қолиши –лактостаз дейилади. Агарда сутни чиқариб ташламаса, кўкрак бези тўқимасининг яллиғланиши натижасидаинфекцияланмаган мастит келиб чиқади. Баъзида кўкрак бези бактериялар билан инфекцияланади. Бундаинфекцияланган мастит келиб чиқади.
Битта белгига қараб мастит инфекцияланганми ёки йўқми, айтиш қийин лекин барча белгилар оғир кечса аёл антибиотиклар билан даволашни бошлаши керак.
Мастит ва сут йўллари беркилиб қолишининг сабаблари
Кўкракни ёмон бўшаши қуйидагилар натижасида келиб чиқади:
– Болани кам эмизиш.
Масалан:
– онаси бошқа иш билан жуда банд бўлса
– агар боласи норегуляр овқатлантирилиши ёки кечаси билан ухлаши натижасида кам эмса
– овқатлантириш тартибини турли сабабларга асосан ўзгариши, масалан, узоқ йўлга чиқиш.
Самарасиз эмиш, агар боласи кўкракка нотўғри қўйилса.
Кўкрак безининг бир қисмини ёмон бўшаши қуйидагилар туфайли келиб чиқиши мумкин:
Самарасиз эмиши, кўкракка нотўғри қўйилган бола, кўкракни фақат бир қисмини бўшатиши мумкин.
– Кўкрак безини тор кийим билан сиқилиши, одатда аёл тор сийнабандни кечаси ҳам кийса. Агар қорнида ётса бу ҳолат ҳам сут йўлларини беркилиб қолишига олиб келади.
– Эмизиш жараёнида кўкракни бармоқлар билан босиш натижасида сут йўли беркилиб қолади.
– Катта ва осилган кўкракларда кўкракни пастки қисмини тўла бўшамаслиги натижасида келиб чиқади.
Кўкракни тўла бўшамаслигига бошқа омиллардан яна онадаги стресс ва ҳаддан ташқари жисмоний толиқиш сабаб бўлиши мумкин. Бу ҳолат она кам ва қисқа вақт эмизиши оқибатида ҳам рўй бериши мумкин.
Кўкрак бези тўқимасини шикастланиши билан келиб чиқадиган жароҳатдан сўнг ҳам мастит ривожланиши мумкин. Масалан, кучли зарба ёки катта боласининг урилиши.
Сўрғичда ёриқ бўлганда бактериялар кўкрак бези тўқимасига йўл очади. Бу эса болани кўкрак олдида нотўғри қўйганда маститга олиб келувчи яна бир сабаб ҳисобланади.

Download 0.75 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   237




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling