Онага қуйидаги давони тавсия қилинг:
Антибиотиклар
Онага антибактериал препарат (масалан эритромицин) беринг.
Бошқа, ампициллин сингари, кенг қўлланиладиган антибиотиклар одатда самарасиздир.
Аёл ўзини бир – икки кундан кейин яхши ҳис қила бошласа ҳам антибиотиклар билан даво курсини тўлиқ олиши муҳимлигини тушунтиринг.
Агар аёл даволаш курсини тўлиқ бўлгунга қадар давом эттирмаса маститни кечиши қайта авж олиши мумкин.
Тўлиқ тинчлик
Агар она ишласа касаллик туфайли таътилга чиқишини маслаҳат беринг ёки уй вазифаларини бажаришида ёрдам сўрашни тавсия этинг
Агарда она стресс ҳолатида ёки жуда чарчаган бўлса, кўпроқ дам олишга кўндириш керак.
Она билан болани биргаликда дам олиши – кўкракни яхши бўшашишини таъминлайдиган, эмизишлар сонини кўпайтирувчи самарали усулдир.
Аналгетиклар
Оғриқ вақтида онага парацетамол беринг.
Онага тез-тез эмизишини, кўкрагини уқалаб туришини ва компресслар қўйишда давом этиши муҳимлигини тушунтиринг. Агар у кам овқатланса, кераклигича озиқ-овқатлар ва суюқлик истеъмол қилишига кўндиринг.
Жадвал 11. Инфекцияланган маститни антибиотиклар билан даволаш
Кўкрак безининг абцессларида аниқланадиган кенг тарқалган микроорганизмлардан бириStaphyiococcus aureus ҳисобланади. Шунинг учун инфекцияланган кўкрак безини пенцилиназага чидамли бўлган эритромицин каби антибактериал воситалар билан даволаш лозим.
Дори номи
Эритромицин
|
Дозаси
250-500 мгдан оғиз орқали ҳар 6 соатда 7-10 кун давомида
|
Кўрсатмалар
Овқатланишдан 30 дақиқа олдин кечиктирилмасдан қабул қилиш лозим
|
|
Do'stlaringiz bilan baham: |