Болаларга амбулатор-поликлиника муассасаларида тиббий хизмат кўрсатишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида


ОПВ: ножўя таъсири деярли йўқ. АКДС, ХИБ, гепатит В


Download 0.75 Mb.
bet150/237
Sana12.03.2023
Hajmi0.75 Mb.
#1262594
1   ...   146   147   148   149   150   151   152   153   ...   237
Bog'liq
420-сонли ССВ Буйруги

ОПВ: ножўя таъсири деярли йўқ.

  • АКДС, ХИБ, гепатит В: иситма, ғашлик, инжиқлик учраши мумкин бўлган ножўя таъсирлар. Улар жиддий ҳолат эмас ва махсус даво талаб қилмайди. Иситма – организмнинг вакцинага таъсири, бу ижобий ҳолат.

    Агар болада иситма чиқса ёки бирор жойи оғриса, парацетамол таблеткасини бериш мумкин. Болани одатдагидек кийинтириб, иссиқ ўрамаслик керак.

    • Қизамиқ: вакцинанинг бўлиши мумкин бўлган ножўя таъсирлари - иситма ва енгил қизамиқ тошмаcи. Эмлашдан 1 ҳафта ўтиб болада иситма ва тошма пайдо бўлиши мумкин. Иситма 1-3 кун давом этади. Иситма – организмнинг вакцинага таъсири, бу ижобий ҳолат. Иситмаси юқори бўлганда парацетамол бериш кераклигини онасига тушунтиринг.

    Онага болани кейинги эмлашга қачон олиб келишини айтинг.
    V ҚИСМ. ОНАГА МАСЛАҲАТ БЕРИШ ВА САМАРАЛИ МУЛОҚОТ КЎНИКМАЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШ
    23 БОБ. МУЛОҚОТНИНГ ТЎҒРИ КЎНИКМАЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШ
    Ташрифнинг бошидан она ёки парвариш қилувчи шахс билан яхши мулоқот қилиш муҳимдир. Мулоқотнинг тўғри кўникмаларидан фойдаланиш онани ёки парваришловчи шахсни ёрдам тўғри кўрсатилаётганига ишонч ҳосил қилишида ёрдам беради. Тиббий муассасада гўдак ёки болани олаётган давоси уйда ҳам давом эттириш керак бўлади. Уй шароитида ўтказиладиган давонинг самарадорлиги Сизнинг она билан ёки парваришловчи шахс билан ўтказган мулоқотингизга боғлиқдир.
    Она қандай даво ўтказиш кераклигини билиши керак. Даво ўтказиш муҳимлигини тушиниши керак.
    Онага уй шароитда даволашни ўргатишда тўғри мулоқотнинг аҳамияти катта.
    · Болани даволаш учун она ҳозир нималар қилаётганини билиб олиш учун саволлар беринг.
    · Онанинг гапларини диққат билан тингланг.

    • Тўғри бажарган муолажалари учун онани мақтанг.

    · Уй шароитида болани қандай даволашни онага тушунтиринг.
    · Тушунтиришларингизни она қандай уқиб олганлигини текширинг.
    БОЛАНИНГ МУАММОЛАРИНИ АНИҚЛАШ ҲАМДА ОНА БОЛАНИ ДАВОЛАШ УЧУН НИМАЛАР ҚИЛАЁТГАНИНИ АНИҚЛАШ УЧУН СЎРАНГ ВА ЭШИТИНГ
    Сиз боланинг муаммоларини баҳолашда саволларни бериш муҳимлигини ўргандингиз. Боланинг муаммоларини аниқлаш, ҳамда она болани даволаш учун нималар қилаётганини аниқлаш учун онани диққат билан эшитинг. Шундагина Сиз онанинг нимани тўғри бажараётганини, нимани ўзгартириш кераклигини билиб оласиз.

    Download 0.75 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
  • 1   ...   146   147   148   149   150   151   152   153   ...   237




    Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
    ma'muriyatiga murojaat qiling