Болаларга амбулатор-поликлиника муассасаларида тиббий хизмат кўрсатишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида


Венага юборилаётган суюқликнинг ҳажмини ва боланинг гидратация ҳолатини кузатиб боринг


Download 0.75 Mb.
bet146/237
Sana12.03.2023
Hajmi0.75 Mb.
#1262594
1   ...   142   143   144   145   146   147   148   149   ...   237
Bog'liq
420-сонли ССВ Буйруги

Венага юборилаётган суюқликнинг ҳажмини ва боланинг гидратация ҳолатини кузатиб боринг
Оғир сувсизланишли болага регидратация ўтказаётган пайтингизда Сиз венага юборилаётган суюқлик ҳажмини кузатиб боришингиз лозим. Сиз қуйида келтирилган тахминий шаклга ўхшаш шаклдан фойдаланишингиз мумкин.
Маълум вақт ичида беморга юбориладиган суюқлик ҳажмини ёзиш учун бу шаклда 4 устун бор.
1.Вакт: Венага юбориладиган суюқлик ҳажмини текширишингиз керак бўлган вақтни ёзиб қўйинг.

1 2 ой гача болалар учун

  • Биринчи соатдан сўнг

  • Келгуси 5 соат давомида ҳар

соатда

12 ойдан 5 ёшгача болалар учун

  • Биринчи ярим соатдан сўнг (30

минут)

  • Келгуси 2,5 соат давомида ҳар соатда

2. Ўрнатилган пайтдаги ҳажми: Венага суюқлик юборишни бошлаётганингизда, шиша ёки ёрлиқдаги суюқлик ҳажмини ёзиб қўйинг. Ҳажм идишда кўрсатилган бўлиши керак. Суюқликли идишни алмаштираётганингизда ҳар сафар, ҳажмни Сиз шаклдаги тегишли чизиққа ёзиб қўйишингиз лозим.
3. Тахминан колган ҳажми: Венага юборадиган суюқликдан кўрсатилган вақтда қанча қолганини текширинг. Қолган ҳажмни аниқ ўлчашнинг иложи йўқ. Шунинг учун ҳам, қолган ҳажмни 10 мл гача яхлитланг (масалан – 220 мл, 230 мл, 240 мл ва ҳоказо деб). Тахминий ҳажмни шаклга ёзиб қўйинг.
4. Юборилган ҳажми: Кўрсатилган вақт ичида боланинг венасига юборилган суюқлик ҳажмини ҳисоблаб чиқинг. Бунинг учун «Ўрнатилган пайтдаги ҳажмдан» «Тахминан қолган ҳажмни» айириб ташланг. Айирма, кўрсатилган вақт ичида боланинг венасига юборилган суюқлик ҳажмига тенг бўлади. Олинган ҳажмни шаклга ёзиб қўйинг.
Венага суюқлик тўғри ва керакли ҳажмда юборилаётганини текшириб кўринг. Суюқлик керакли ҳажмда юборилаётганини назорат қилиб туриш учун боланинг сувсизланиш даражасини ҳар 1-2 соатда баҳолаб туринг. Мабодо, сувсизланиш белгилари ва диарея кучайса ёки камаймаса, суюқлик юбориш тезлиги ва ҳажмини кўпайтиринг. Мабодо, бола қайт қила бошласа ҳам, суюқлик юборишни тезлаштиринг. Мабодо, боланинг аҳволи яхшиланмаса, венага суюқлик юборишни шу тезликда давом эттиринг.
Венага суюқлик юбориш пайтида, бола ича бошлаши билан, унга қултумлаб оз-оздан ОРВнинг паст осмоляр эритмасини беришингиз лозим. Болага соатига тахминан 5 мл/кг миқдорида ОРВнинг паст осмоляр эритмаси бериб туринг.

Download 0.75 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   142   143   144   145   146   147   148   149   ...   237




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling