Болаларга амбулатор-поликлиника муассасаларида тиббий хизмат кўрсатишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида


В Режа: Оғир сувсизланишга зудлик билан даво қилиш


Download 0.75 Mb.
bet145/237
Sana12.03.2023
Hajmi0.75 Mb.
#1262594
1   ...   141   142   143   144   145   146   147   148   ...   237
Bog'liq
420-сонли ССВ Буйруги

21.3. В Режа: Оғир сувсизланишга зудлик билан даво қилиш
Оғир сувсизланган болалар йўқотган сув ва тузлар ўрнини тезда тўлдиришга муҳтождирлар. Одатда, бу мақсад учун венага юбориладиган (ВИ) суюқликлар қўлланади. Вена ичига суюқликлар юбориш ёки назогастрал зонд (НГ) ёрдамида ўтказиладиган регидратацион даволаш усуллари фақатгина оғир сувсизланиши бўлган болаларгагина тавсия этилади.
Оғир сувсизланиши бўлган болани даволаш қуйидагиларга боғлиқдир:
· бирламчи тиббий муассасада ёки узоқ бўлмаган касалхонада мавжуд бўлган асбоб-ускуналар билан жиҳозланиш турига,

  • тиббий ходимнинг ўрганиб кетган билимига, ва

  • бемор боланинг ича олиш ҳолатига.

Диарея билан касалланган ва ОҒИР СУВСИЗЛАНИШИ бўлган болаларни қандай қилиб даволаш керак: В режа буйича даволанишга муҳтож боланинг давосини белгилаш учун БОЛАНИ ДАВОЛАНГ схемасига мурожаат қилинг.
Жадвал 13. В режа: Оғир сувсизланишга зудлик билан даволанг

Вена ичига суюқликни қуйидаги тезлик билан юборинг:

Ёши

Аввал 30мл/кг беринг, __соатда:

Сўнг 70мл/кг беринг,___соатда:

Бир ёшгача бўлган гўдаклар
(12 ойликдан кичик)

1 соат

5 соат

Бир ёшдан катта болалар
(12 ойликдан 5 ёшгача)

30 минут

1/2 соат

Оғир сувсизланишда венага суюқлик юбориб даволанг
ОҒИР СУВСИЗЛАНИШДА венага суюқлик юбориб даво қилар экансиз, болага тезда катта миқдорда суюқликни берган бўласиз.
Суюқлик организмдан катта миқдорда йўқолган суюқликларнинг ўрнини босади.
Венага дарҳол В Режада кўрсатилган ҳажмда, суюқлик юбориб даволашни бошланг. Агарда бола ича олса, венага суюқлик юборгунга қадар, ОРВ нинг паст осмоляр эритмасини ичишга беринг. Сўнгра, тезлик билан (12 ойгача болалар учун 60 минут ичида, 12 ойдан катта болалар учун 30 минут ичида) венадан юбориладиган суюқликнинг биринчи порциясини 30 мл/кг миқдорда юборинг. Бу - қон ҳажмини тиклаб, шокдан ўлиш ҳолларининг олдини олишга имкон беради. Сўнгра, қолган вақт давомида (12 ойгача болалар учун 5 соат давомида, 12 ойдан катта болалар учун 2,5 соатда) регидратацияни якунлаш учун, секинроқ 70 мл/кг миқдорда суюқлик юборинг.
Венага суюқлик юбориб даволаётганингизда боланинг аҳволини ҳар 1-2 соатда баҳоланг. Бола етарли ҳажмда венага суюқлик олаяптими-йўқми, аниқланг.

Download 0.75 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   141   142   143   144   145   146   147   148   ...   237




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling