Болаларга амбулатор-поликлиника муассасаларида тиббий хизмат кўрсатишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида


Б Режа: Ўртача сувсизланишни тиббий муассасада паст осмоляр ОРВ эритмаси ёрдамида даволаш


Download 0.75 Mb.
bet143/237
Sana12.03.2023
Hajmi0.75 Mb.
#1262594
1   ...   139   140   141   142   143   144   145   146   ...   237
Bog'liq
420-сонли ССВ Буйруги

21.2. Б Режа: Ўртача сувсизланишни тиббий муассасада паст осмоляр ОРВ эритмаси ёрдамида даволаш
Диарея билан касалланган ва ЎРТАЧА СУВСИЗЛАНИШ деб таснифланган болани тиббий муассасада Б Режага асосан 4 соат давомида даволанг. Онани 4 соат давомида фарзандига аста-секинлик билан тавсия этилган миқдорда ОРВнинг паст осмоляр эритмасини беришини илтимос қилинг. Она эритмани фарзандига қошиқчада ёки қултумлатиб ичириб туради. Бошқа оғир таснифи бўлган ва ЎРТАЧА СУВСИЗЛАНИШ деб таснифланган бола зудлик билан касалхонага юборишга муҳтождир. Бола касалхонага кетишдан олдин унга регидратация ўтказишга ҳаракат қилманг. Онага ОРВнинг паст осмоляр эритмасини беринг. Унга касалхонага кетаётганда бу эритмани болага қандай қилиб тез-тез қултумлатиб ичиришини кўрсатинг.
Истисно: агар болада ОҒИР ЧЎЗИЛУВЧАН ДИАРЕЯ бўлса ва бошқа оғир таснифлар бўлмаса, бу болаларда сувсизланишни даволанг, сўнг касалхонага юборинг.
Бошқа ҳолларда, ЎРТАЧА СУВСИЗЛАНИШ таснифи бўлган бола бошқа касалликларини даволашга муҳтож бўлса, Сиз, биринчи навбатда сувсизланишга даво қилишдан бошлашингиз зарур. Сўнгра давонинг бошқа турларини ўтказасиз.
4 соатдан сўнг, БАҲОЛАНГ ва ТАСНИФЛАНГ схемаси ёрдамида боланинг аҳволини қайта баҳолаб сувсизланиш даражасини таснифланг. Агар сувсизланиш белгилари йўқолган бўлса, болани уй шароитида даволашни давом эттиринг. Агар ўртача сувсизланиш сақланиб қолган бўлса, ўртача сувсизланишдаги давони қайтаринг. Мабодо, боланинг аҳволини қайта баҳолашда ОҒИР СУВСИЗЛАНИШ белгиларини топсангиз, болани дарҳол В Режа асосида даволанг.
Даволашнинг дастлабки 4 соати ичида бериладиган паст осмоляр ОРВ эритмасининг ҳажмини ани қланг
ОРВ эритмасининг бериладиган ҳажмини аниқлаш учун БОЛАНИ ДАВОЛАНГ схемасига мурожаат қилинг ва Б Режадаги жадвалдан фойдаланинг. Тавсия этиладиган ОРВ эритмасининг ҳажмини аниқлаш учун боланинг вазнини (агар вазни ноаниқ бўлса, ёшини) кўрсатувчи устунчани топинг. Масалан, агар боланинг вазни 5 кг бўлса, унга даволашнинг биринчи 4 соатида жадвал бўйича тахминан 200 дан 400 млгача, аниқ миқдорда - 375 мл (5 кг х 75 = 325 мл) ОРВ эритмаси керак бўлади.
Жадвалда келтирилган ОРВ эритмасининг ҳажмини тавсия этилган миқдор деб қараш лозим. Зарур бўлган паст осмоляр ОРВ эритмасининг миқдори боланинг вазнига, ёшига, сувсизланиш даражасига ва аxлатининг сонига боғлиқ бўлиши мумкин. Қоида бўйича, бола ўзига керак бўлган миқдорни ичади. Бола тавсия этилгандан кўп ёки камроқ ича олса, унга у хоҳлаганча миқдорда ОРВ беринг.
Қуйида ОРВ эритмасининг керакли миқдорини (мл да) ҳисоблашнинг яна бир усули келтирилган. Боланинг вазнини (кг да) 75 га кўпайтириб, 4 соат давомида бериладиган миқдорни аниқланг. Масалан, боланинг вазни 8 кг бўлса, 4 соатда бериладиган миқдори:
8 кг x 75 = 600 мл паст осмоляр ОРВ эритмаси
Паст осмоляр ОРВ эритмасини болага ичириш одатдаги кўкрак билан эмизишга халақит бермаслиги керак. Она орада ОРВ беришни тўхтатиб, бола истаган пайтда кўкраги билан эмизиши, сўнг яна ОРВ беришни давом эттириши керак.
Агар Сиз паст осмоляр стандарт ОРВ эритмасини 6 ойга тўлмаган ва кўкрак билан эмизилмайдиган болага бераётган бўлсангиз, онага даволашнинг биринчи 4 соати ичида ОРВ эритмасидан ташқари 100 - 200 мл тоза сув ҳам бериш кераклигини айтинг. Кўкрак сути ва тоза сув болада гипернатриемиянинг олдини олишда ёрдам беради.



Download 0.75 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   139   140   141   142   143   144   145   146   ...   237




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling