Болаларга амбулатор-поликлиника муассасаларида тиббий хизмат кўрсатишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Онага қандай қилиб паст осмоляр ОРВ эритмасини бериш кераклигини кўрсатинг
Download 0.75 Mb.
|
420-сонли ССВ Буйруги
- Bu sahifa navigatsiya:
- 4 соатдан кейин
Онага қандай қилиб паст осмоляр ОРВ эритмасини бериш кераклигини кўрсатинг
Тиббий муассасада қулай бўлган хонага она билан болани жойлаштиринг. Онага дастлабки 4 соат давомида болага қанча миқдордаги ОРВ эритмаси бериши кераклигини тушунтиринг. Агар бола 2 ёшдан кичик бўлса, ОРВ эритмасини болага қошиқча ёрдамида қандай қилиб тез–тез бериш кераклигини онага кўрсатинг. Боланинг ёши каттароқ бўлса, унга ОРВ эритмасини қандай қилиб пиёладан тез–тез ҳўплатиб бериш кераклигини кўрсатинг. Бола ОРВ ичаётган пайтида қайт қилиб юборса, 10 минут кутиб туринг, сўнг ОРВ эритмасини аста-секин яна беришни давом эттиринг. Бола истаган пайтда уни кўкрак билан эмиздиринг. У суюқлик ичиришни тўхтатиб туриб, уни эмиздириши керак. Бола эмиб бўлгандан кейин яна ОРВ эритмасини беришни давом эттиринг. 4 соатлик паст осмоляр ОРВ эритмасини бериш вақтида она болага бошқа ҳеч қандай овқат бериши керак эмас. Онага йўргакларни қаерда алмаштириш ва бола ҳожатга қаерга бориш мумкинлигини кўрсатинг. Ҳожатдан сўнг она ва бола қаерда қўлларини ювиши мумкинлигини кўрсатинг. Вақти-вақти билан онада муаммолар келиб чиқмаганлиги билан қизиқинг. Агар бола ОРВни ёмон ичаётган бўлса, бошқа усулда беришни буюринг. Пипетка ёки игнасиз шприц қўллаб кўриш мумкин. Она 4 соат ичида ОРВ берганга қадар уни болани парвариш қилишга ўргатиш учун вақт етарлича. Лекин асосий вазифа бу боланинг регидратацияси. Агар болнинг аҳволи кўринарли яхшиланса, онани ўргатиш мумкин бўлади. Онага ОРВ эритмасини қандай тайёрлаш ва қандай болага бериш кераклигини ўргатинг, А режа ҳақида унга тушунча беринг. Онага чоп этилган материаллар бериш фойдали, чунки бунда уларни ўрганиб чиқиш имконияти бор. Маълумотларни девор плакатларида ҳам кўрсатиш мумкин. 4 соатдан кейин Б режа буйича 4 соат давомида даволашдан сўнг, БАҲОЛАНГ ва ТАСНИФЛАНГ схемасидан фойдаланиб, боланинг аҳволига схема бўйича қайта баҳо беринг. Сувсизланиш даражасини таснифланг. Даволашни давом эттириш учун мос келадиган режани танланг. Мабодо, бола ОРВнинг паст осмоляр эритмасини ича олмаса ёки унинг аҳволи оғирлашаётган бўлса, унинг аҳволини 4 соат ўтишини кутиб турмай, олдинроқ баҳоланг. Мабодо, боланинг аҳволи яхшиланиб қолган ва унда СУВСИЗЛАНИШ БЎЛМАСА, диареяни уйда даволанг (А Режа). Мабодо, болада хали ҳам ЎРТАЧА СУВСИЗЛАНИШ сақланиб колаётган бўлса, болани тиббий муассасада оғиз орқали бериладиган регидратация воситаси билан даволанг (Б Режа). Болани тиббий муассасанинг узидаёқ овқатлантиришни бошланг. Унга овқат, қатиқ ёки шарбат таклиф қилинг. Овқатланиб бўлгандан сўнг Б Режа бўйича қилинадиган 4 соатлик давони такрорланг. Овқат, қатиқ ва шарбатни ҳар 3-4 соатда бериб туринг. Кўкрак сути билан овқатланаётган болаларни кўкрак билан тез-тез эмизишлари лозим. Мабодо, давони тугатгунингизча амбулатория ёпилиб қоладиган бўлса, онага даволашни уйда давом эттириш кераклигини айтинг. Мабодо, боланинг аҳволи ёмонлашиб, энди унда ОҒИР СУВСИЗЛАНИШ бўлса, болани тезлик билан тиббий муассасада даволашингиз керак (В Режа). Эслатма: Агар боланинг қовоқларида шиш кузатилса- бу хаддан ташқари гидратациянинг белгиси. Бу хавф ёки гипернатриемия белгиларига кирмайди. Бу белгининг мавжудлиги болага ОРВ эритмаси билан регидратация ошиқча ўтказилганлигини кўрсатади. Бундай болага тоза сув ёки кўкрак сути бериш керак. Она болага ОРВ эритмасини А режа бўйича шишлар қайтгунча бериши лозим. Она ва бола регидратацияни тўлиқ олмай туриб тиббий муассасани тарк этишларига тўғри келди. Она тиббий муассасани тарк этгунга қадар, тиббий ходим нима қилиши керак? · Уй шароитида ОРВнинг паст осмоляр эритмасини қандай тайёрлаш кераклигини онага кўрсатинг. Уйга кетгунга қадар онага ОРВ эритмасини тайёрлашга имконият беринг. · Онага 4 соатли давони якунлашда қанча ОРВ эритмасини ҳажмини бериш кераклигини кўрсатинг. · Онага регидратацияни якунлаш учун керакли миқдорда ОРВ пакетчаларини беринг. 2 қўшимча пакет беринг А режада тавсия этилгандек. Уйда Даволашнинг 4 қоидасини тушунтиринг: 1. Қўшимча суюқликлар бериш (бола қанча ича олса, шунча); 2. Цинк препаратини бериш; 3. Овқатлантиришни давом эттириш; 4. Қачон бола билан қайтиб келиш кераклигини билиш (А режага биноан). Download 0.75 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling