Болаларга амбулатор-поликлиника муассасаларида тиббий хизмат кўрсатишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида


Download 0.75 Mb.
bet185/237
Sana12.03.2023
Hajmi0.75 Mb.
#1262594
1   ...   181   182   183   184   185   186   187   188   ...   237
Bog'liq
420-сонли ССВ Буйруги

МАҲАЛЛИЙ
БАКТЕРИАЛ ИНФЕКЦИЯ

· Мос келадиган оғиз орқали бериладиган антибактериал препаратни беринг
· Онага маҳаллий инфекцияни уй шароитида даволашни ўргатинг
· Онага гўдакни уй шароитида парвариш қилиш бўйича маслаҳат беринг
· Кейинги кузатув 2 кундан кейин

· Ўта оғир касаллик ёки маҳаллий бактериал инфекция белгилари йўқ

ЎТА ОҒИР КАСАЛЛИК ЁКИ МАҲАЛЛИЙ ИНФЕКЦИЯ ЭҲТИМОЛИ
КАМ

· Онага гўдакни уй шароитида парвариш қилиш бўйича маслаҳат беринг

* Бу аксилляр ҳарорат кўрсаткичи. Ректал ҳарорат тахминан 0,5°С юқори.
Ўта оғир касаллик
Ана шундай таснифга хос белгилари бўлган болада ўлимга ҳам олиб бора оладиган оғир касаллик бўлиши мумкин ва у ўлим хавфини ошириши мумкин. Гўдакда вақтидан олдин туғилиш асоратлари, туғилгандаги камвазнлик ёки асфиксия ва пневмония, сепсис ёки менингит жиддий инфекция бўлиши мумкин. Бундай инфекцияларни гўдакда бир-биридан фарқ қилиш қийин. Гўдакни олиб боришда қабул қилинадиган биринчи қарори учун уларни фарқлашнинг ҳожати хам йўқ.
Гўдакда ЎТА ОҒИР КАСАЛЛИКка ишора қиладиган бирор белги бўлса, у зудлик билан касалхонага юборишга муҳтож бўлади. Уни касалхонага юборишдан олдин мускул орасига юбориладиган антибиотикнинг биринчи дозасини беринг. Гипогликемиянинг олдини олиш учун кўкрак сути ёрдамида, ёки унинг йўқлигида шакар аралаштирилган сув ёрдамида даволанг. Гўдак эма олмаётган ҳолатда кўкрак сутини назогастрал зонд орқали юборинг.
Гўдакни иссиқ тутиш тўғрисида онасига маслаҳат бериш жуда муҳим. Гўдак ўз тана ҳароратини бирдек сақлаб туриши қийин. Ҳарорат пасайиб кетишининг ўзи гўдакка ҳалокатли таъсир кўрсатиши мумкин.
Маҳаллий бактериал инфекция
Ана шундай тасниф берилган гўдакларда киндик инфекцияси ёки тери инфекцияси бўлади. Бунинг давоси-тегишли антибактериал препаратларни 5 кун мобайнида ичириб туришни буюришдир. Она маҳаллий инфекцияга уйда ҳам даво қилиши ва гўдакни парваришлаб бориши керак. Kейинги текширув учун ва боланинг аҳволи яхшиланаётганини тасдиқлаб олиш учун 2 кундан сўнг у тиббий муассасага яна келиши керак. Бактериал инфекциялар гўдакларда тез зўрайиб кетиши мумкин.

Download 0.75 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   181   182   183   184   185   186   187   188   ...   237




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling