Болаларга амбулатор-поликлиника муассасаларида тиббий хизмат кўрсатишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Download 0.75 Mb.
|
420-сонли ССВ Буйруги
- Bu sahifa navigatsiya:
- Қандай қилиб соғлиқни сақлаш ташкилотлари кўкрак билан эмизишни давом эттиришни қўллаб-қувватлашлари мумкин.
Боланинг вазнини ўлчаш вақтида кўкрак билан эмизишни муҳокама қилиш жуда муҳим. Боланинг ривожланишини назорат қилиш – бола етарлича миқдорда кўкрак сутидан олаяптими ёки йўқми аниқлашнинг энг яхши имкониятидир. Боланинг ёмон ривожланиши – бу она ва боланинг ёрдамга муҳтожлигидан дарак берувчи жиддий ҳолатдир. Агар Сизда жисмоний ривожланиш харитаси бўлмаса ёки Сиз болани вазнини ўлчаш имкониятига эга бўлмасангиз ҳам, барибир кўкрак билан эмизиш тўғрисида суҳбатлашишингиз мумкин. Сиз боланинг ташқи кўринишидан ёки унинг хулқ – атворидан ҳам кўкрак билан эмизиш муваффақиятли кетаяптими ёки аксинчами аниқлаб олишингиз мумкин. Сиз уни пешоб ажратиши билан ҳам қизиқишингиз керак. Қандай қилиб соғлиқни сақлаш ташкилотлари кўкрак билан эмизишни давом эттиришни қўллаб-қувватлашлари мумкин. Барча кўкрак билан эмизувчи аёлларни рағбатлантириб туринг. Уларни кўкрак билан эмизишини давом эттиришга ва бошқа оналарга ёрдам беришга ишонтиринг. Иккинчи йил ҳам боласини кўкрак билан эмизаётган оналарни мақтаб қўйишни унутманг. Оналарга кўкрак билан оқилона эмизишга ёрдам беринг. Масалан, 6 ойгача фақат кўкрак билан эмизиш. Кўпгина муаммолар сабаби бўлиши мумкин бўлган, оналарнинг кўникмаларини оширишга ёрдам беринг. Сунъий овқатлантиришни бошлашдан олдин оналарни шифокорга ёрдам сўраб мурожаат қилишларига ишонтиринг. Масалан, улар ўзларидаги сут ҳосил бўлиш жараёнидан безовталанаётган бўлсалар. Ёки уларда кўкрак билан эмизиш жараёнида қийинчиликлар, ёки бирор бир саволлар вужудга келса. Агар лозим бўлса оналарни, кўкрак сути билан қўллаб-қувватловчи оналар гуруҳига юборинг. Кўкрак билан эмизувчи аёлга оилани режалаштириш масаласи бўйича ўринли маслаҳат беринг. Онанинг боласи икки ёшга тўлгунча ва ундан юқори ёшгача ҳомиладор бўлмасликка ишонтиринг. Онани Сизнинг олдингиздаги қ ўйидаги ташрифларида ҳам кўкрак билан эмизишни қўллаб-қувватлашни унутманг: постнатал назоратда (туғруқдан сўнг биринчи ҳафтадан кейин ва болалар поликлиникасидаги кейинги ташрифларда); оилани режалаштиришда; болани ривожланишини назорати вақтида (айниқса бола вазнига ёмон қўшаётган бўлса); овқатланиш масалалари бўйича ўқитишда; эмлаш вақтида (жумладан қизамиққа қарши эмлашга келганда ҳам) Сизнинг олдингизга 9 ойлик боласи билан ташриф буюрган онани, боласи 24 ойга тўлмагунча кўкрак билан эмизишни давом эттиришга ва шу билан бирга унга қўшимча овқат беришни давом эттиришга ишонтиринг. Қуйидаги қийин вазиятга тушиб қолган оналарга ҳам кўкрак билан эмизишни давом эттиришга ёрдам беринг: - агар у ишга чиқишга мажбур бўлса - эгиз ва кам вазнли боласи бор онага - агар бола ногирон бўлса - агар онаси ногирон ёки касал бўлса Оналарга кам вазнли нимжон ёки касал болаларни кўкрак билан эмизишда ёрдам кўрсатинг. Она бир кундаги эмизишлар сонини 12 ва ундан кўп мартага ошириши мумкин. Агар бола кўкракни эма олмаса болани овқатлантириши учун онага кўкракни соғишда ёрдамлашинг. Сиз нима қилмоқчи бўлганлигингиз тўғрисида ҳамкасбларингизга етказинг. Бошқа мутахассислар ҳам кўкрак билан эмизиш масалаларини тушунишларига ишонч ҳосил қилинг. Агар улар она ва боланинг соғлиғини мустаҳкамлаш масалалари билан шуғуллансалар, уларни қўллаб - қувватланг ва ўз ёрдамингизни кўрсатинг. Download 0.75 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling