Болаларга амбулатор-поликлиника муассасаларида тиббий хизмат кўрсатишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида


Download 0.75 Mb.
bet53/237
Sana12.03.2023
Hajmi0.75 Mb.
#1262594
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   237
Bog'liq
420-сонли ССВ Буйруги

Таклиф қилинг:
Сизнинг таклифингиз, йиғини сабабини билганлигингизга боғлиқдир. Турли хил мамлакатларда кенг тарқалган сабаблар турлича бўлади:
– Агарда онанинг сути кўп бўлса
– Болани кўкрак олдидаги ҳолатини тўғрилашга ёрдам беринг
– Ҳар бир эмизишда фақат битта кўкрак билан эмизишни таклиф этинг
– Бола кўкракни ўзи қўйиб юбормагунча эмишни давом эттирсин
– Кейинги эмизишда иккинчи кўкракни беринг
– Агар бола битта кўкракни узоқ эмса, ёғларга бой кейинги сутдан кўп миқдорда олишини тушунтиринг
Агар она кофе, чой ёки бошқа кофеин сақлаган ичимликларни камроқ истеъмол қилса ёрдам бериши мумкин. Агар она чекса, камроқ чекишни тавсия этинг. Чекканда ҳам кўкрак билан эмизишдан олдин ёки кўкрак билан эмизиб бўлгандан кейин чекиши лозим. Бола бор хонада оиланинг бошқа аъзоларини чекмаслигини сўранг.
– Агарда у сигир сути ёки бошқа сутли маҳсулотлар ёки аллергия чақириши мумкин бўлган бошқа озиқ-овқатлардан истеъмол қилишни тўхтатса, ёрдам беради (соя, тухум, ер ёнғоқ).
Аёл бу озиқ-овқат маҳсулотларини бир ҳафта давомида истеъмол қилмаслиги лозим. Агар бола шундан кейин кам йиғлайдиган бўлса, она бу маҳсулотларни истеъмол қилмай туриши керак. Агар бола олдин қанча йиғласа, шу тарзда давом этаверса, демак бу махсус озиқ-овқатлар йиғини сабаби эмасдир. Она бу овқатларни қайтадан истеъмол қилиши мумкин.
Агар унинг овқатланиш тарзи етарли бой бўлмаса, унга бу маҳсулотларни истеъмол қилмасликни маслаҳат берманг. Истеъмол қилиниши таъқиқланган маҳсулотлар ўрнига у энергетик қийматга ва оқсилларга бой бошқа озиқ-овқат маҳсулотларини олиш қурбига эга эканлигига, (масалан, ловия) ишонч ҳосил қилинг.
Амалий ёрдам кўрсатинг:
– Йиғлаб турган болани тинчлантиришнинг энг яхши усулларидан бири ўзига яқин ушлаб, енгил силаб ва қоринчасига енгилгина босиб туриш эканини тушунтиринг. Болани қандай ушлаб кўтариб юришни бир неча усулларини кўрсатишни таклиф этинг.
– Баъзида, бола сут ҳидини сезмаслиги учун болани онаси эмас, бошқа кишини кўтариб юриши маъқулроқдир.
– Боладан газларни чиқариш усулларини кўрсатинг. Она боласини тик ушлаши лозим, масалан, “ўтирган” ҳолатда ёки болани елкаларига қисиб тик ушлаш.
Онага қўллаб-қувватлашни амалга ошириш учун ҳамда боланинг талаби ҳақида гапириб бериш учун оила аъзолари билан бу ҳолатни муҳокама қилишни таклиф этинг.
Муҳими, она асоссиз қўшимча озиқ-овқат маҳсулотларини бермаслиги учун оиладаги кескинлашган муҳитни енгиллаштириши лозим.

Download 0.75 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   237




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling