Болаларда овқатланиш муаммоларини аниқлаш усуллари .
Болаларда муаммоларини аниқлаш учун овқатланишни бахоланг. Овқатланиш ҳолатини баҳолаш учун онадан савол-жавоб ўтказиб маълумот йиғиш керак. Бундай саволлар МАСЛАҲАТ ОЛИБ БОРИШ схемасининг юқорисида, бемор болани ёзув шаклининг пастки қисмида (БКИУОБ қаранг). Саволлар бола одатда қандай овқатланиши ва унинг айни шу касаллик давридаги овқатланишини билишига ёрдам беради.
Болангизни кўкрак билан боқасизми ?
Агар ҳа бўлса:кунига неча марта?
Тунда хам болангизни эмизасизми?
Болангиз бошқа овқат ёки суюқлик оладими?
Агар ҳа бўлса:Қандай овқат ёки суюқлик?
Кунига неча марта?
Нимадан болангизни овқатлантирасиз?
Агар ёшга нисбатан жуда кам вазн бўлса: Порция миқдори қанчани ташкил қилади? Болага алоҳида ўзига порция ажратиладими? Болани ким ва қандай овқатлантиради?
Шу касаллик даврида боланинг овқатланишида ўзгаришлар бўлдими? Агарҳа бўлса, қандай ўзгариш?
Эътибор беринг, айрим саволларни фақатгина ёшга нисбатан жуда камвазнлик бўлганда берилади. Бундай болаларга қўшимча вақт ажратиш керак ва онасидан порция миқдори, ва актив овқатлантириш ҳақида сўраб суриштириш керак бўлади.
Она тўғриқилаётганини ва қайси овқатланиш аспектларини ўзгартириш лозимлигини аниқланг. Агар она нотўлиқ жавоб берса яна қўшимча саволлар беринг. Масалан: жуда камвазнлик боланинг онаси боласининг «катта порция» олганини айтса, унда Сиз “Ўзининг порциясини еб бўлгач, у яна ейишни хоҳлайдими?” деб сўрашингиз мумкин.
Онага маслаҳат беришдан олдин боланинг овқатланишини тўла-тўкис баҳолаб, уни овқатлантиришдаги ҳамма муаммоларни аниқлаб олиш муҳим.
Жадвал 15. Болани овқатлантиришдаги муаммоларга мисоллар
Do'stlaringiz bilan baham: |