6 ойгача бўлган чақалоқларни
овқатлантириш бўйича тавсиялар
· Чақалоғингизни 6 ойгача (180 кун) фақат она кўкрак сути билан боқинг.
· Бола қанча хоҳласа, шунча кўп эмизинг, кундузи ва кечаси 24 соатда 8 мартадан кам бўлмаган миқдорда.
· Бола очлик ҳиссини сездирганда овқатлантиринг: инжиқланса, бармоғини сўрса, бармоқларини қимирлатаверса.
Ҳар бир эмизиш пайтида кўкракдаги сутни тўлиқ тугатиб кейин иккинчи кўкракни бериш керак.
· Болага бошқа овқат ва суюқлик берманг. Кўкрак сути болангизнинг очлик ва чанқоқлик ҳиссини йўқотади.
6 ойдан 5 ёшгача бўлган чақалоқлар ва болаларни овқатлантириш учун озуқа маҳсулотлари
2 ёшгача ва ундан кейин ҳам она кўкрак сути асосий овқат моддалари манбаи ҳисобланади. Сизни болангиз 6 ой (180 кун) бўлгандан кейин кўкрак сутидан ташқари қўшимча овқат ва суюқликка муҳтож бўлади. Бу бетда тавсия қилинадиган озиқ моддаларини намуналари келтирилган. Кейинги бетларда қандай усулда болани турли хил ёшларда, нималар билан овқатлантириш мумкинлиги келтирилган.
Ўсимлик махсулотлариСизни болангизни энергия билантаъминлайди.
Бундай маҳсулотлар таркибига бошоқлилар (гуруч, буғдой,маккажўхори),илдизлилар (картошка, сабзи) ва мевалар (олма, банан) киради.
· Ўсимлик махсулотлари таркибида озиқ моддалари керакли миқдордаэмас. Шунингдек болаларга ҳайвон маҳсулотлари ва бошқа озиқ маҳсулотлардан бериш керак бўлади. Сизни болангиз турли хил овқатлар ёйиши керак:
Ҳайвонлардан олинган маҳсулотлар: жигар, гўшт, товуқ, балиқ, тухум
Ø Сут маҳсулотлари: пишлоқ, қатиқ (йогурт), творог (кўкрак билан овқатланмайдиган болалар учун суюлтирилган сигир сути)
Ø Яшил баргли ва сариқ сабзавотлар: (карам, картошка, қовоқ, сабзи, турп)
Ø Мевалар: олма, шафтоли, ўрик, банан, апелсин
Ø Дукаклилар: ловия, мош, нохот.
Ø Ёғ ва мойлар: ўсимлик мойи, сариёғ
· Болангизни юқорида келтирилган ўсимлик таркибли овқатлар билан овқатлантиринг.
|
|
Do'stlaringiz bilan baham: |