Болаларга амбулатор-поликлиника муассасаларида тиббий хизмат кўрсатишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида


Болаларнинг ёш гуруҳларига мос равишда парваришлаш бўйича маълумотлар


Download 0.75 Mb.
bet74/237
Sana12.03.2023
Hajmi0.75 Mb.
#1262594
1   ...   70   71   72   73   74   75   76   77   ...   237
Bog'liq
420-сонли ССВ Буйруги

Болаларнинг ёш гуруҳларига мос равишда парваришлаш бўйича маълумотлар
Ота-оналар ва тарбиячилар боланинг ҳозирги ёши ва келажакдаги ёш гуруҳига мос равишдаги парваришга оид маълумотларини билишлари шарт. Оналар билан гуруҳ сессияларида иштирок этаётган оналар ва болаларга оид асосий маълумотларга кўпроқ эътибор беришга ҳаракат қилинг. Тарбиячилар қўллайдиган сабабларини муҳокама қилинг. Имконият борича ҳар доим яққол мисоллар ва демонстрациялардан фойдаланинг. Керак бўлса оналардан амалий кўникмаларни бажариб кўришларини сўранг (масалан, ўйинлар). Маълумотларни қабул қилганлигига ишонч ҳосил қилиш учун саволлар беришни унутманг.

Ривожланиш соҳасида парваришлаш учун маълумотлар
Ёши 0 дан 4ойгача бўлган болалар
Эмоционал ривожланиш
· Бола туғилганида кўриш, эшитиш ва сезиш қобилиятига эга. У онасини товушидан, ҳидидан ва юзидан танийди.
· Унинг отаси бола ривожланишида катта ўринни тутади, шунинг учун у парваришлашда фаол иштирок этиши лозим.
· Бола ўзининг катта акалари ва опаларидан, уларнинг намунасида кўп нарсаларни ўрганиши мумкин, шунинг учун акалари ва опалари боланинг тарбиясига ўз ҳиссаларини қўшишлари керак.
· Боланинг стресс вақларида қўллаб қувватлаб, уни ўзингизга бўлган ишончини ортиришингиз мумкин.
· Она кўкрак сути билан боқиш – болани бағрингизга босиб эътибор бериш ва эмоционал боғлиқликнинг энг қулай вақтидир.
Мулоқот
· Боланинг кўзига қаранг ва унга жилмайинг масалан: овқатлантириш вақтида. Юзма-юз мулоқот қилиш, боланинг гапларини ва қилиқларини қайтариш, куйлаш уни мулоқотга киришини ўргатади.
· Бола онасининг товуши, қараши ва тегинишига жавоб қайтаради. Бола ўзининг муҳтожликларини ҳаракати, товуши ва йиғиси билан кўрсатади.
Ҳаракати
· У секин аста ўзининг қўл ва оёқларини таний бошлайди. Қўл ва оёқларнинг эркин ҳаракати унга кучли бўлиб ўсишига ёрдам беради.
· Аста секин у қўлларини жисмларга узатиб уларни олиб оғзига солмоқчи бўлади, сабаби уларни таъмини билиш орқали тушунишни ўрганади.
· Атрофни кузатиш учун у бошини кўтаришга ҳаракат қилади. У атрофни кўра олиши учун бошчасини олдинга ва орқага кўтарган ҳолда уни қўлда кўтариб юринг. Унинг мушакларини ривожлантириш учун хавфсиз жойларда думалашга ётқизиб қўйинг.





Download 0.75 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   70   71   72   73   74   75   76   77   ...   237




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling