Болаларга амбулатор-поликлиника муассасаларида тиббий хизмат кўрсатишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Download 0.75 Mb.
|
420-сонли ССВ Буйруги
- Bu sahifa navigatsiya:
- СУВСИЗЛА-НИШ ЙЎҚ
- Оғир сувсизланиш
- Ўртача сувсизланиш
- Сувсизланиш йўқ
Оғир сувсизланиш Агар қуйидаги белгилар – летаргик ёки беҳуш, кўзлари киртайган, суюқликни ича олмайди ёки ёмон ичади, тери бурмаси жуда секин текисланади, деган белгиларнинг иккитаси болада бўлса, ундаги сувсизланишни ОҒИР СУВСИЗЛАНИШ деб таснифланг. Сувсизланиб қолган болаларнинг ҳаммаси қўшимча суюқлик олишга муҳтож бўлади. ОҒИР СУВСИЗЛАНИШ деб тасниф берилган бола дарҳол суюқлик олишга муҳтож. Венадан суюқлик юборишни буюринг. ОҒИР даражада сувсизланиб қолган болага суюқликларни қандай қилиб бериш кераклиги ДАВОЛАНГ схемасининг “В режа: ОҒИР Сувсизланишга Тез Даво қилинг” рамкасида тушунтириб берилади. Ўртача сувсизланиш Болада ОҒИР СУВСИЗЛАНИШ белгилари бўлмаса, кейинги қаторга қаранг. Болада ЎРТАЧА СУВСИЗЛАНИШ белгилари бормикин? Агар қуйидаги белгилар – безовта ёки бетоқат, кўзлари киртайган, суюқликни ютоқиб ичади, чанқоқ, тери бурмаси секин текисланади, деган белгиларнинг иккитаси ёки ундан кўра кўпроғи болада бўлса, ундаги сувсизланишни ЎРТАЧА СУВСИЗЛАНИШ деб таснифланг. Агар болада пушти рангдаги қаторнинг 1та белгиси (тепадаги) ва сариқ рангдаги қаторнинг 1та белгиси бўлса, болани сариқ рангдаги қатор буйича таснифланг (ЎРТАЧА СУВСИЗЛАНИШ) ЎРТАЧА СУВСИЗЛАНИШ деб таснифланган бола суюқлик ва овқатга муҳтож бўлади. Болани ОРВнинг паст осмоляр эритмаси ва цинк препарати билан даволанг. ЎРТАЧА СУВСИЗЛАНГАН бола суюқликка ва овқатга қўшимча равишда муҳтож бўлади. Эмизиб боқиладиган болани эмизиб боришда давом этиш керак. Бошқа болалар ўзлари одатда ичиб турадиган сутлари ёки бошқа тўйимли овқатларини ОРВ ёрдами билан даволашдан сўнг 4 соатдан кейин давом эттиришлари керак. Бундай даво Даволанг схемасининг «Б режа: Ўртача сувсизланишга ОРВ Ёрдамида Даво қилинг» рамкасида тасвирланган. Сувсизланиш йўқ Болада пушти ва сариқ қатордаги белгилардан иккитаси ёки ундан кўпи бўлмаса, бундай болага СУВСИЗЛАНИШ ЙЎҚ деб тасниф берилади. Бундай бола сувсизланишнинг олдини олиш учун қўшимча суюқликка муҳтож бўлади. СУВСИЗЛАНИШ ЙЎҚ деб таснифланган бола уйда даволанишга муҳтож. Қуйида уйда даво қилишнинг 4 та қоидаси келтирилган: 1. Қўшимча суюқликлар бериш; 2. Цинк препаратини бериш; 3. Овқатлантиришни давом эттириб бориш; 4. Қачон болани тиббий муассасага олиб келиш лозимлигини билиш. Болага қандай суюқликларни ва қандай ҳажмда бериб туриш зарурлигини онасига ўргатиш «А режа: Диареяга Уйда Даво қилинг» рамкасида тасвирланган. СУВСИЗЛАНИШ ЙЎҚ деб таснифланган бола овқатга ҳам муҳтож бўлади. Download 0.75 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling