Болаларга амбулатор-поликлиника муассасаларида тиббий хизмат кўрсатишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида


Download 0.75 Mb.
bet96/237
Sana12.03.2023
Hajmi0.75 Mb.
#1262594
1   ...   92   93   94   95   96   97   98   99   ...   237
Bog'liq
420-сонли ССВ Буйруги

Чўзилувчан диареяни таснифланг
Агар диарея болада 14 кун ва ундан ортиқ давом этиб келаётган бўлса, ундаги сувсизланиш даражасини таснифлаб бўлганингиздан кейин боланинг аҳволини ЧЎЗИЛУВЧАН диарея бўйича баҳоланг. ЧЎЗИЛУВЧАН дареянинг иккита таснифи бор: ОҒИР ЧЎЗИЛУВЧАН ДИАРЕЯ, ЧЎЗИЛУВЧАН ДИАРЕЯ. Бундай таснифли болаларни давосини аниқлаш ва даволаш ҳакида III ва IV бобларда келтирилган.
Мисол: Чўзилувчан диареяни таснифлаш жадвали

БЕЛГИЛАР

ТАСНИФЛАНГ

ДАВОСИ
(касалхонага юборишдан аввал қилинадиган шошилинч даво қора ҳарфлар билан ажратилган)

  • Сувсизланиш бор

ОҒИР Ч ЎЗИЛУВЧАН ДИАРЕЯ

Ø Болада бошқа ОҒИР касаллик бўлмаса, уни касалхонага юборишдан олдин сувсизланишни даволанг
Ø Болани касалхонага юборинг

  • Сувсизланиш йўқ

Ч Ў ЗИЛУВЧАН ДИАРЕЯ

Ø Онасига ЧЎЗИЛУВЧАН ДИАРЕЯли болани қандай овқатлантириш лозимлигини тушунтиринг
Ø 14 кун давомида поливитаминлардан, минераллардан (цинкни қўшиб) беринг
Ø Кейинги ташриф 5 кундан сўнг

Оғир чўзилувчан диарея
Агар диарея болада 14 кун ва ундан ортиқ давом этиб келаётган бўлсаю, унда ЎРТАЧА ёки ОҒИР сувсизланиш ҳам бўлса, боланинг касаллигини ОҒИР ЧЎЗИЛУВЧАН ДИАРЕЯ деб таснифланг. Диареяси 14 кун ва ундан ортиқ давом этиб келаётган, бунинг устига сувсизланиб ҳам қолган болалар касалхонага юборишга муҳтож бўлишади. Бундай болалар танасидан суюқлик йўқолишининг олдини олиш учун алоҳида эътибор бериб қарашга муҳтождирлар. Улар овқатни ўзгартиришга ҳам муҳтож бўлишади. Диарея сабабларини аниқлаб олиш учун улар ахлатини лабораторияда текшириб кўриш ҳам зарур бўлиши мумкин (кўрсатмаси бўлганда).
Агар болада бошқа ОҒИР тасниф бўлмаса, болани касалхонага юборишдан олдин ундаги сувсизланишга даво қилинг. ОҒИР касал болалардаги сувсизланишга даво қилиш қийин бўлиши мумкин. Бундай болалар дарҳол касалхонага юборилиши керак.

Download 0.75 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   92   93   94   95   96   97   98   99   ...   237




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling