Боланинг ҳар томонлама ривожланишида оила ва


Оила ва мактабгача таълим муассасаси ҳамкорлигини ошириш йўллари


Download 50.83 Kb.
bet2/3
Sana19.06.2023
Hajmi50.83 Kb.
#1625122
1   2   3
Bog'liq
бола ривожланиши хакор

Оила ва мактабгача таълим муассасаси ҳамкорлигини ошириш йўллари
Ижобий мулоқот малакаларини қўллаш:
Биз маслаҳат ва кўрсатма беришдан кўра кўпроқ боланинг ота-онасидан сўраймиз ва тинглаймиз.
Боланинг ривожланишидаги ютуқлари ва муваффақиятлари ҳақида ёзма ва оғзаки равишда доимий ота-оналарга маълумот берамиз.
Оилаларга маълумот бериш ва олишнинг индивидуал шаклларини қўллаймиз.
Фарзандларига тегишли бўлган кенг маромдаги мавзуларни муҳокама қилишга тайёр эканлигимизни ота-оналарга маълум қиламиз.
Ота-оналарга таълим дастурининг мақсад ва вазифаларини эълон қилишдан аввал улардан истак ва хоҳишларини сўраймиз.
Ота-оналарнинг илтимослари, ғоялари ва таклифларига ўз вақтида ижобий муносабат билдириш.
Фарзандларига тегишли муаммоларни ҳал этишда ота-оналар билан биргаликда қарор қабул қиламиз.


Оила аъзоларига танлаш ва қарор қабул қилиш имконини бериш:
Оила аъзоларига ўзлари ва фарзандларининг истакларини умумлаштиришга кўмаклашамиз: ота-оналар томонидан айтилган мақсадлар рўйхатини биргаликда тузамиз.
Хизматларни режалаштириш ва кўрсатиш жараёнида ота- оналарга фарзандлари билан боғлиқ масалаларда энг яхши эксперт сифатида муносабат билдирамиз.
Ота-оналар билан ҳамкорликда таълим ва тарбия стратегияларини белгилаймиз, ота-оналар стратегиялардан қайси бири уларнинг эҳтиёж ва захираларига мос келишини ўзлари ҳал этишларига имкон берамиз.
Ота-оналарга улар фарзандларининг таълим тарбияси масаласида қаерда, қачон ва қандай иштирок этишларини танлаш имконини берамиз.
Доимий равишда ота-оналардан танланган стратегиялар самарадорлиги, дастур бўйича ишлар натижаси ва киритмоқчи бўлган ўзгаришлари ҳақидаги фикрларини сўраймиз.


Оила ва боланинг кучли томонларини аниқлаш ва қўллаш:
Суҳбат, телефон ва мактублар орқали оилаларга фарзандларининг кучли томонлари ва ютуқлари ҳақида маълумот бериб борамиз.
Оила ва боланинг келажагига оид мақсадлари, умид ва орзулари ҳақида ота-оналардан маълумот оламиз.
Ота-оналарнинг бола тараққиётига қўшган ҳиссаларини тан оламиз ва миннатдорчилик билдирамиз.
Ота-оналарга мақсад ва ҳаракатларини боланинг кучли томонларига қаратишларига кўмаклашиб, уларнинг таклифларини ривожланиш дастурига киритамиз.
Ота-оналар фарзандлари ҳаётига салмоқли ижобий таъсир кўрсата олишларини тушунишларига кўмаклашамиз
Оила ноёблиги ва турли-туманлигини ҳурматлаш кераклигини таъкидлаймиз.
Оилаларнинг ҳиссиёт ва фикрларини қабул қиламиз, ҳамда ҳурматлаймиз, ҳаттоки улар бизнинг фикрларга мос келмаса ҳам.
Оилаларнинг маданий қадриятларини тушуниб ишлашга ҳаракат қиламиз.
Оила қадриятлари бизнинг қадриятлардан кескин фарқ қилса ҳам, биз уларни қабул қиламиз.
Оила ва МТМ орасида дўстона ҳамкорликни яратамиз.
Оила аъзоларига гуруҳ фаолиятида фаол иштирок этиш имконини берамиз, шу билан бирга улар ўзларини қулай ҳис этишлари учун бор кучимизни сарфлаймиз.
Гуруҳ тадбирларини ўтказиш бўйича қарорлар қабул қилишда ота-оналарни жалб қиламиз.
Ота-оналарни болалар таълимига жалб этамиз, шу билан бирга шундай шакллар танлаймизки, ота-оналар таълим жараёнида ўзларини қулай ва енгил ҳис қиладилар.
Ота-оналарни кун давомида исталган вақтда гуруҳда қабул қилишга тайёрмиз.
Оилаларга бошқа жамоат хизматларини топишга кўмаклашамиз.

Download 50.83 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling