Ан-нос сураси (зам сура)
Қуль аъузу би рабби н-наас. Маликин-наас. Илаахи н-наас. Мин шарриль-васваасиль-ханнаас. Аллази йувасвису фии судуурин-наас. Миналь-джиннати ван-нас.
---------------
«Аллоҳумма инний аъузу бика минал куфру валь фақри ва ъазабил қабр».
«Аллоҳумма, аъинний ъалаа зикрика ва шукрика ва ҳусни ъибаадатик».
---------------
Аллоҳумма солли ъалаа сайидина Муҳаммадин ва аъла али Мухаммад ваборак вассалам алайҳим ажмайин.
2 ракат
Аъузу бисмиллаҳ дан кейин қибла томонга қараб Аллоҳ учун кайси ва неччи ракат намоз ўқимоқликни ният қилиб кўллар кўтарилиб Аллоҳу акбар дейилади ва куллар ковуштирилади ва Бисмиллахи р-рахмаани р-рахим деб сано дуоси ундан кейин Фотиха ва зам сура кетма кет ўқилади.
Зам сура ўқилгандан кейин Аллоҳу акбар деб рукуга кетилади ва рукуда лаб кимирлатиб узи эшитадиган қилиб Субҳана роббиял азим (3 марта) айтилади. Рукудан тик холатга келгунча Самиъаллоҳу лиман ҳамидаҳ дейилади. Кейин тик холатда Раббана лакал ҳамд дейилади.
Сўнг Аллоҳу акбар деб саждага кетилади, саждада Субҳана роббиял аъла (3 марта) деб айтади, ундан сўнг яна Аллоҳу акбар деб утирилади тахминан 2 секунддан кейин яна Аллоҳу акбар деб саждага кетилади, саждада Субҳана роббиял аъла (3 марта) айтилади.
Саждадан Аллоҳу акбар деб ўриндан тик турилади ва Фотиха сураси ва зам сура ўқилади.
Зам сура ўқилгандан кейин Аллоҳу акбар деб рукуга кетилади ва рукуда лаб кимирлатиб узи эшитадиган қилиб Субҳана роббиял азим (3 марта) айтилади. Рукудан тик холатга келгунча Самиъаллоҳу лиман ҳамидаҳ дейилади кейин тик холатда Раббана лакал ҳамд дейилади.
Сўнг Аллоҳу акбар деб саждага кетилади, саждада Субҳана роббиял аъла (3 марта) деб айтади, ундан сўнг яна Аллоҳу акбар деб утирилади тахминан 2 секунддан кейин яна Аллоҳу акбар деб саждага кетилади, саждада Субҳана роббиял аъла (3 марта) айтилади.
Аллоҳу акбар деб саждадан утирган холатга келинади ва Аттахият дуоси укилади ундан кейин Саловот дуоси ва Роббана дуоси ўкилади, сунг унга ва чапга салом бериб намоз тугатилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |