Bookmany print


Download 0.95 Mb.
Pdf ko'rish
bet31/88
Sana13.04.2023
Hajmi0.95 Mb.
#1349928
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   88
Bog'liq
Ўзбек миллий ўйинлар

Гулжаҳон Мардонова 
~
52

Ўйинбоши ҳар бир боланинг нечта тоши чуқурчага 
тушганини ва унинг образини баланд овозда эълон 
қилиб боради. Мана ҳар бир боланинг бажарадиган 
образи аниқ бўлди. Демак, подшо образидаги болани 
От образидаги бола опичлаб айлантириб келади. Вазир 
образидаги болани эса Эшак образидаги бола опичлаб 
айлантириб келади. 
Бу ўйин ярим воқеабанд, шу билан бирга воситали, 
ҳаракатли ўйинлар сирасига киради. Ўйинда асосий 
воситалар тўрт дона тош ва таёқчадир. Ҳаракатлилиги 
шундаки, кичик образларни бажараётганлар “подшо” 
ва “вазир”нинг кўрсатмасига биноан турли жисмоний 
шартларни ҳам бажаришлари мумкин. 
Ўйиннинг аҳамиятли томони, у болаларда мўлжални 
аниқ олиш қобилиятини шакллантириб боради. 
Подшо-вазир 
Самарқанд вилояти Булунғур туманидан ёзиб олинди. 
Ўйинда тўққиз нафар бола иштирок этади. Улардан 
бири одамбошилик вазифасини бажаради. У мавқеига 
кўра “подшоҳ” вазифасидаги шахсдир. “Подшоҳ” бола- 
лардан истаганига:
– Қурбақа бўл, – деб топшириқ беради. 
Бола “подшоҳ” томонга “қурбақа” бўлиб сакраб 
кела бошлайди. 
“Подшоҳ” болага: 
– Тўхта, – дейди.
Подшоҳ бошқа болага қараб: 
– Қумурсқадай бўлиб тўрт қадам, – дейди. 
Иккинчи бола қумурсқадай бўлиб тўрт қадам юра- 
ди. Шу тариқа “подшоҳ” барча болаларга бирор-бир 
ҳашорат ёки ҳайвон сингари юришни топширади. Ана 
шу тариқа барча болалар “подшоҳ” томон унинг бўйру- 
ғига кўра интиладилар. Иштирокчилардан ким бирин- 


Ўзбек миллий ўйинлари 
 
~
53

чи бўлиб “подшоҳ” олдига етиб келса, у “подшоҳ” 
билан ўрин алмашади. 
Бу ўйин болаларда зийракликни оширади. 
 
Яхши ота 
Қашқадарё вилояти Қамаши туманидаги Бадахшон 
қишлоғидан ёзиб олинди. 
Бу ўйин воқеага асосланади. Унда иккита – ота ва 
бола образлари бор. 
Ота образидаги иштирокчи тол хивичдан тайёрлан- 
ган отини минганча кириб келади. Берироқда фарзанд 
образини бажарадиган иштирокчи уни кузатиб туради. 
– Ассалому алайкум, отажон. Яхши келдингизми? 
Хуржунингизни менга беринг, – дейди фарзанд образи- 
даги бола. 
Ваалайкум ассалом, ўғлим. Ўзинг яхши ўтириб- 
санми? Мана хуржунни илиб қўй. Кейин менга яхтай- 
гина чалоп олиб кел, – дейди “ота”. 
Фарзанд образидаги бола югуриб нари боради-да, 
гўёки косада яхтаккина чалоп келтиради. “Ота” ҳам 
худди уни мириқиб ичгандек бўлади. 
– Баракалла, ўғлим, катта йигит бўлгин, – алқайди 
“ота” “ўғли”ни. 
“Ўғил” сал тисарилиб қараб туради. 
– Хўш, ўғлим бугун нима ишлар қилдинг? Онангга 
ёрдам бердингми? Қандай китоблар ўқидинг? – деб 
сўрайди “ота”. 
Ўғил саволларга тўлиқ жавоб беради. 
– Тарихдан беш баҳо олдим. Ўқитувчим “отангга 
раҳмат”, деди. Дарсларимни тайёрлаб бўлиб ҳовлидаги 
помидор-бодрингга сув қуйдим. Сабзини ҳам ўтаб қўй- 
дим. Кейин ўтириб китоб ўқидим, – дейди бола. 
Ўйиннинг давомида бола қайси асарни ўқигани, 
ундаги воқеаларни “ота”сига сўзлаб беради. “Ота” эса 



Download 0.95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   88




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling