Bookmany print


Download 0.95 Mb.
Pdf ko'rish
bet34/88
Sana13.04.2023
Hajmi0.95 Mb.
#1349928
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   88
Bog'liq
Ўзбек миллий ўйинлар

Гулжаҳон Мардонова 
~
58

Таёқлар жанги 
Жиззах вилояти Фориш туманидан ёзиб олинди. 
Ўйинда уч нафар бола иштирок этади. Улардан 
бири ўртабоши. Қолган иккитаси эса “жангчи”.
Энг аввало ўйин учун узунлиги бир ярим метр 
келадиган иккита таёқ танлаб олинади. Таёқлар қалин- 
дан ўрта ва силлиқ бўлиши керак. Иккита бола ана шу 
таёқлари ёрдамида кураш санъатини намойиш этади- 
лар. Яъни рақибни фақат таёқ ёрдамида енгишга ҳара- 
кат қиладилар. Таёқларни бир-бирига тақаб кимнинг 
кучли эканлигини билиб оладилар. Кучли бола мувоза- 
натини сақлай олади. Кучсиз бола эса мувозанатини 
йўқотади. Ўйинни кузатсангиз унда миллий кураш
самбо, дзюдонинг элементлари қоришганлигини сеза- 
сиз. Шуни унутмаслик керакки, ўйин давомида бола- 
лар бир-бирларини таёқ билан урмайдилар. Рақибнинг 
жароҳат олишига ҳам йўл қўймайдилар. 
Бу ўйин жуда кўҳна ва қадимийдир. Қадимда ота-
боболаримиз ўз остоналарини ёвдан таёқ ёрдамида 
асраганлар. Кейинчалик, Амир Темур ҳам ўз жангчи- 
ларининг маҳоратини таёқлар ёрдамида ошириб бор- 
ган. Бу ўйин жанг санъатига ҳам киради. 
Ўйин жисмоний ҳаракатга асосланган. Шу билан 
бирга воситали ўйин саналади. Ундаги асосий восита 
саналган таёқларни болаларнинг ўзлари тайёрлаб ола- 
дилар. 
Пода тўпи 
Самарқанд вилояти Булунғур туманидан ёзиб олинди. 
Бу ўйинда ўнга яқин болалар иштирок этади. Ўйин 
воситали, ярим ҳаракатли ўйинлар сирасига киради. 
Унда восита сифатида чўпон таёқлари ва қўй юнгидан 


Ўзбек миллий ўйинлари 
 
~
59

тайёрланган юмшоқ копток керак бўлади. Ҳар бир бола 
ўзи учун бир метрдан ошиқроқ узунликдаги таёқ тайёр- 
лаб олади. Таёқ дарахтнинг пастроқ томонидаги 
шохидан тайёрланиб, аввало пўсти шилиб ташланади. 
Энди болалар қўй юнгини йиғиб коптокча ясайдилар. 
Ва ўйин белгиланган ҳудудда чуқурча кавлайдилар.
Ўйинни ўртабоши бошқариб боради. У: 
– Қани, болалар келинглар “Пода тўпи” ўйнаймиз, 
– деб дўстларини ўртага чорлайди. 
Болалар баланд овозда қўшиқ куйлайдилар: 
Тўп тайёр пода тўпга, 
Пода тўпга. 
Кел берманга кел, 
Кел берманга кел. 
Шундан сўнг ўртабоши тўпни осмонга ўйнатиб-
ўйнатиб ерга ташлайди. Барча болалар мана бундай 
қўшиқ айтиб, қўлларидаги таёқ билан тўпни белгилан- 
ган манзилга қаратиб юмалата бошлайдилар. 
Говмишимиз тўллагидан тўп ясайин, 
тўп ясайин, 
Шойи ипдан чатиб-чатиб тўр босайин, 
тўр босайин. 
Ерга урсам тўп-тўп этиб ўчиб кетсин, 
ўчиб кетсин, 
Осмондаги оймомони қучиб келсин, 
қучиб келсин. 
Тўп тайёр пода тўпга, пода тўпга, 
Тўп тайёр пода тўпга, пода тўпга. 
Кел, навбатга кел, кел, навбатга кел, 
Тол таёқ, толман таёқ, 
Эга, эга, эга бошини еган
Ҳут қуйруқ, қулоғи жийриқ, 
Беш эчки боққан, чорвасини боққан, 
Ола ўтов тиккан, оқ қўйруқ ошаган, 



Download 0.95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   88




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling