Bo’ranov O. B. Xalqaro menejment


Download 6.38 Mb.
Pdf ko'rish
bet41/48
Sana04.11.2023
Hajmi6.38 Mb.
#1745474
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   48
Bog'liq
Халкаро менежмент OQUV QOLLANMA

12.1. Эркин иқтисодий ҳудудларнинг моҳияти ва ҳусусиятлари
Жаҳон иқтисодиёти ривожланишининг ҳозирги босқичи ва хусусан, халқаро 
савдонинг ривожланиши миллий иқтисодиётларнинг интеграция-лашуви
эркинлашуви ва очиқлик даражасининг ортиши билан характер-ланади. 
Ҳозирги даврда дунёнинг кўпчилик мамлакатлари ўзининг халқаро меҳнат 
тақсимоти иштирокини кенгайтириш учун унинг ноанъанавий шакллалрини 
жорий этишдан фойдаланмоқдалар. Экспортга йўналтирилган ихтисослашув 
ҳозирда фақат саноат жиҳатидан ривожланган мамлакат-ларгагина хос бўлмай, 
деярли барча янги саноатлашган мамлакатлар, айрим ўтиш иқтисодиётили ва 
ривожланаётган мамлакатлар ҳам худди шу йўлни танламоқдалар. Экспортга 
йўналганлик стратегиясининг асосий ташкил этувчи унсурларидан бири эркин 
(махсус) иқтисодий ҳудудларни ташкил этишдир. Эркин иқтисодий ҳудудлар 
маҳаллий ва хорижий инвестицияларни жалб этиш, тўлов балансини яхшилаш, 
ва ниҳоят, миллий иқтисодиётни ривожлантириш, жаҳон иқтисодиётига 
самарали интеграциялашув мақсадида ташкил этилади. Халқаро божхона 
амалларини соддалаштириш ва мақбуллаштириш бўйича халқаро конвенция 
(Киото 18 май 1973й.) хужжутларига кўра эркин ҳудуд деб мамлакатнинг 
шундай ҳудуди ҳисобланадики, унда товарлар миллий божхона ҳудуди 
чегарасидан ташқарида ҳисобланади (божхона экстерриториаллиги) ва шу 
сабабли анъанавий божхона назоратидан ўтмайди ва солиқ солинмайди. 
Бошқача қилиб айтганда, эркин иқтисодий ҳудуд бу мамлакатнинг алоҳида 
амал қилувчи тартибга эга ҳудудидир. Бундай алоҳида тартиб мамлакатнинг 
эркин иқтисодий минтақаларда жойлашган хўжалик юритувчи субъектлар 
фаолиятини тартибга солувчи махсус қонунчилик билан ифодаланиб, ушбу 
қонун хужжатлари божхона тартибга солиниши, солиққа тортиш масалалари


195 
лицензиялаш, визаларни расмийлаштириш, банклар фаолияти, мулк ва гаров 
муносабатлари, концессиялар муносабатлари эркин минтақани бошқариш 
масалаларини қамраб олади. Эркин иқтисодий ҳудудларда меҳнат ва ижтимоий 
қонунчилик ҳам ўзига хос хусусиятларга эга бўлади. Бу мулоҳаза ҳақида фикр 
юритган К.А.Семенов шундай такидлайди: “бу фикрдан шу келиб чиқадики, 
давлатнинг ярим қисмини эгаллаган бу ҳудуд абсолют қийматда эркин эмасдир, 
бу ҳудудни эркин деб фақат шу ҳудудга олиб кирилган маҳсулот барча 
солиқлардан озод, шунингдек импорт қилинаётган товарлар солиқ ва божхона 
назоратидан озод бўлиши керак. Бу шуни билдирадики, ЭИҲга киритилаётган 
маҳсулотлар декларация асосида киритилмайди. Лекин шунинг билан бирга 
қонун инвестор ва маҳсулот эгаларини ҳудуддаги иқтисодий тартиблардан 
бутунлай озод қилмайди, уни қисман енгиллаштиради. Шундан келиб чиққан 
ҳолда Э.Авдокушин айтганидек бу ҳудудни эркин иқтисодий ҳудуд деб эмас
балки махсус иқтисодий ҳудуд деб номлаш керак болади”. К.А.Семеновнинг 
фикрига кўра, ЭИҲ деб “бу шундай геофрафик ҳудудки, давлат унга бошқа 
қисмиларига қараганда кўпроқ имтиёз яратиб беради. Бошқача қилиб айтганда 
давлат бу ҳудудига бошқа қисмларга қараганда камроқ аралашади ва бу 
ҳудудда аниқ бир имтиёз тартиблари хукмрон бўлади. ЭИҲнинг бу изоҳидан 
шу кўриниб турибдики, эркин иқтисодий ҳудудда минимал даражда 
иқтисодиётга давлат таъсири бўлади. К.А.Семенов бу ҳудудга аниқ таърифи 
шундай эди “бу ҳудудда миллий иқтисодиёт устунлик қилиб давлатнинг айнан 
шу қисмида имтиёзлар тизими бўлиб давлатнинг бошқа ҳудудлари бу 
имтиёздан фойдалана олишмайди. “Эркин иқтисодий ҳудуд” китоби муаллиф-
лари В. Игнатов ва В. Бутовлар эса бунга ўз изоҳини киритишди “эркин 
иқтисодий ҳудудлар- чегараланган ҳудуд, сув ва ҳаво портларида бошқа 
ҳудудга қараганда бошқача имтиёз берилади, бу имтиёзлар миллий ва чет эл 
тадбиркорларига (Авдокушин Е. Ф. Свободные (специальные) экономи-ческие 
зоны. М., 1993) тааллуқли бўлади бу имтиёзлар уларга ташқи савдони 
умумиқтисодий фан ва техника ва фан ва технологиялрга оид масалаларни 
ечишда кўмаклашади”.


196 
ЭИҲга оид кенг фикрни иқтисодчи олимлардан Т.П.Данко ва З.М.Округлар 
берган. Уларнинг такидлашича: “ЭИҲ деганда давлатнинг асосий қисми бўлган 
ва иқтисодий товар ва хизматлар ишлаб чиқариладиган давлатнинг суверен 
қисми тушунилади, у ерда ишлаб чиқариш ва жамоат истеъмолини тарқатишни 
таминлаш тушунилади.
Улар ЭИҲ доимий равишда давлат юридик назорати остида туришини 
таъкидлашади. ЭИҲни давлат томонидан тузилган миллий иқтисодиётга ёрдам 
берувчи сунъий иқтисодий ҳудуд тушунилади. ЭИҲга бундай изоҳ ўзида ҳудуд 
суверенитети, иқтисодий комплекслар, кенг ишлаб чиқариш ва махсус 
механизмларни акс эттиради. ЭИҲ ҳақида бунданда аниқроқ тушунча олмоқчи 
бўлсак “Катта иқтисодий луғат”га ҳам мурожаат қилишимиз лозим. Унга кўра 
ЭИҲ-миллий давлат ҳудудининг чегараланган ҳудуди, у ерда чет эл ва миллий 
тадбиркорларга махсус иқтисодий қулайликлар ва имтиёзлар тизими бўлади бу 
эса ўз навбатида чет эл инвестицияларини ошириш ва иқтисодиётни 
ривожлантиришга ёрдам беради. Бу изоҳда фақатгина чет эл ва миллий 
тадбиркорларга имтиёзлар эмас балки, ЭИҲнинг асосий имтиёзлари айтиб 
ўтилади. Халқаро эркин ҳудуд ривожлантириш қўмитаси изоҳига қараганда, 
ЭИҲ айнан махсус молия ва хўжалик жиҳатидан очиқ бўлган давлат қисмидир. 
Бу эса ўз навбатида иқтисодиёт, фан ва техника, экология ва гуманитар фанлар 
ривожига олиб келади. Юқоридаги изоҳларга қараганда ЭИҲга ягона таъриф 
йўқлигига амин бўламиз. Лекин кўп иқтисодчиларнинг фикрини таҳлил қилиб 
қуйидаги фикрга келамиз:
- биринчидан, ЭИҲ давлатнинг асосий қисми;
- иккинчидан, бу ҳудудда тўлиқ имтиёзлар тизими бўлади;
- учинчидан, бу ҳудуд фақатгина божхона солиқ ва бошқа назорат 
турларидан “эркин” ҳисобланади; (Игнатов В. Свободные экономические 
зоны. М.: Ось-89 1997., Данько Т. П., Окрут 3. М.. Свободные эконо-
мические зоны. М.: Инфра-М, 1998.)
- тўртинчидан, ЭИҲ резиденти барча назорат турларидан озод деган 
маънони бермайди;


197 
- бешинчидан, ЭИҲга жиддий ёндашув натижасида у ташқи савдо 
умумиқтисодий фан ва техника, фан ва технология соҳасидаги 
муамоларни ечишга ёрдам беради. 
Назарий жихатдан эркин иктисодий ҳудудларнинг таҳлили, уларга 
берилган таъриф бир мунча кенгроқ бўлиб, эркин иқтисодий минтақалар 
иқтисодий жараёнларга давлат аралашувини танлаб қисқартириш воситаси 
сифатида қаралади. “Эркин ҳудуд” тушунчасига берилган бундай таъриф 
хўжалик юритишнинг имтиёзли тартиби амал қилиши билан боғлиқ 
жараёнларнинг барча кўринишини қамраб олади. Бундай ёндашувда эркин 
ҳудуд – бу алохида олинган географик ҳудуд бўлмай, миллий иқтисодий 
маконнинг бир қисми бўлиб, унда мамлакатнинг бошқа худудларида амал 
қилмайдиган имтиёз ва рағбатлар тизими жорий қилинган ва амал қилади. 
Эркин иқтисодий ҳудудларнинг қуйидаги асосий хусусиятларни кўрсатиш 
лозим.
1. Турли хил имтиёз ва рағбатларнинг қўлланиши, жумладан:
- Ташқи 
савдо 
имтиёзлари, 
уларга 
экспорт-импорт 
тўловларини 
камайтириш ёки бекор қилиш, ташқи савдо операцияларини амалга 
оширишнинг соддалаштирилган тартибининг қўлланилиши;
- Фискаль имтиёзлар, жумладан, аниқ фаолият турлари учун солиқ 
имтиёзларнинг берилиши. Имтиёзлар солиқ базаси (фойда ёки даромад, 
мулк қиймати ва х.к.), унинг алоҳида ташкил этувчи лари (амортизация 
ажратмалари, 
иш 
ҳақи, 
тадқиқотлар, 
транспорт 
харажатлари)га 
қаратилган бўлиши, солиқдан вақтинча ёки доимий озод қилишдан 
иборат бўлиши мумкин. 
- Молиявий, турли хил субсидияларни қамраб олиб, улар бевосита – 
бюджет маблағлари ва имтиёзли давлат кредитлари ҳамда билвосита 
коммунал 
харажатлар 
учун 
имтиёзлар, 
ер 
участкаларидан 
фойдаланилганлиги учун ижара ҳақини камайтириш ва х.к.лардан иборат 
бўлади.


198 
- Маъмурий, корхоналарни рўйхатга олишни осонлаштирувчи, хорижий 
фуқаролар келиш, кетишини соддалаштириш бўйича имтиёзлар.
2. Эркин минтақани бошқаришнинг бир мунча эркин, бутун иқтисодий 
масалалар бўйича мустақил равишда қарор қабул қила олиш.
3. Хукумат томонидан ҳар томондан қўллаб қувватланиши. Эркин иқ-
тисодий ҳудудларни ташкил этиш алоҳида минтақа ва ҳудудлар иқтисодиёти 
ривожланишини аниқ иқтисодий вазифаларни ҳал этиш, стратегик аҳамиятга 
эга бўлган дастур ва лойихаларни амалга оширишга қаратилган бўлади. Бунда, 
жаҳон тажрибаси шуни кўрсатадики, эркин иқтисодий минтақаларда 
ўрнатилган имтиёзлар тартиби ҳар бир ҳудуд учунгина тегишли бўлиб, бу 
худудда амалга оширилаётган дастурлар билан узвий боғланган бўлади. Жаҳон 
амалиётида эркин иқтисодий ҳудудларни ташкил этиш, улар жойлашадиган 
худудга бўлган талаблар, унда мавжуд шароит бўйича турли хил қарашларни 
учратиш мумкин. Эркин иқтисодий ҳудуд бажариши зарур бўлган вазифаларга 
боғлиқ ҳолда уларнинг жойлашишига турлича талаб қўйилади. Бу талаблар 
қаторига қуйидагиларни киритиш мумкин:
- Ташқи ва ички бозорларга нисбатан қулай транспорт-географик 
жойлашувига эга бўлиш ва ривожланган транспорт коммуникацияларига 
эга бўлиш;
- Ривожланган ишлаб чиқариш салоҳияти, ишлаб чиқариш ва ижтимоий 
инфратузулманинг мавжудлиги;
- Заҳираси ва қийматига кўра аҳамиятли табиий-ресурс салоҳияти 
(биринчи галда углеводород хом ашёси, рангли металлар, ўрмон 
ресурслари ва ҳ.к.)
Юқорида санаб ўтилган омилларга боғлик холда шуни айтиш керакки
кўпчилик еркин иктисодий минтақалар хорижий мамлакатлар билан чегарадош 
худудларда жойлашади, шунингдек, денгиз савдо портлари, магистраль темир, 
автомобиль, тармоғи, аэропортларга эга, шаклланган саноат, илмий ва маданий 
марказлар, табиий ресурслар тўпланган ҳудудда жойлашган бундай минтақалар 
энг самарали фаолият кўрсатади. Айрим ҳолларда эркин иктисодий ҳудудни 


199 
янги ўзлаштирилган ҳудудларда жойлаштириш мақсадга мувофиқ бўлади. 
Бундай минтақалар саноат ривожланмаган, ишлаб чикариш ва ижтимоий 
инфратузулма мавжуд бўлмаган ҳолда ҳам йирик давлат аҳамиятига эга бўлган 
дастурларни амалга ошириш мақсадида (масалан, мамлакатнинг ёнилғи 
энергетика, минерал хом ашё базасини мустахкамлаш) тузилади. 

Download 6.38 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   48




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling